Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбаров Беҳзодхон Улуғбек ўғлининг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3464.
Илмий раҳбарлар: Турсунов Бобир Ортикмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.31/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Дилмурод Икромович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таьминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари ташқи муҳитининг ўзгариши шароитида кредиторлик ва дебиторлик қарздорликларини оптималлаштириш ҳамда давр харажатларини қисқартиришга комплаенс-назорат бўлимининг молиявий хавфларни аниқлаш ҳамда барқарорликни таъминлашга оид ваколатларини кенгайтириш асосида эришиш таклифи асосланган;
тижорат банкларида молиявий хавфсизлиги даражасининг “паст” [0,1 – 0,5], “ўртача” [0,51 – 0,75], “юқори” [0,75 – 1,0] чегараларида молиявий барқарорликка хавф солувчи ички таҳдидлар аниқлаш асосида уларни минималлаштиришнинг тегишли иқтисодий шартлари таклиф этилган;
Ўзбекистонда тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий стратегиянинг устун йўналишларини ҳисобга олган ҳолда улар  ривожланишининг 2030 йилгача прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган;
тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлаш талаблари асосида Ўзбекистон тижорат банкларидаги депозитлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларига ажратилган кредитлар қолдиғининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари ташқи муҳитининг ўзгариши шароитида кредиторлик ва дебиторлик қарздорликларини оптималлаштириш ҳамда давр харажатларини қисқартиришга комплаенс-назорат бўлимининг молиявий хавфларни аниқлаш ҳамда барқарорликни таъминлашга оид ваколатларини кенгайтириш асосида эришиш таклифи «Ўзбекистон  Саноат-Қурилиш банки» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон  Саноат-Қурилиш банки» АЖнинг 2023 йил 1 декабрдаги 25-09/8630-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 13 февралдаги 19-21/64-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзбекистон  Саноат-Қурилиш банки» АЖда 2022 йил якуни билан дебиторлик ва харажатларни оптималлаштириш асосида кредиторлик қарзларини 3,4 фоизга камайтириш, давр харажатларини 4,5 фоизга қисқартириш имкони яратилган;
Тижорат банкларида фаолият молиявий хавфсизлиги даражасининг “паст” [0,1 – 0,5], “ўртача” [0,51 – 0,75], “юқори” [0,75 – 1,0] чегараларида молиявий барқарорликка хавф солувчи ички таҳдидлар аниқлаш асосида уларни минималлаштиришнинг тегишли иқтисодий шартларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иқтисодий барқарорлигини ошириш ҳамда ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзбекистон  Саноат-Қурилиш банки» АЖнинг 2023 йил 1 декабрдаги 25-09/8630-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 13 февралдаги 19-21/64-сонли маълумотномалари).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзбекистон  Саноат-Қурилиш банки» АЖнинг  молиявий хавфсизлик даражаси баҳоланиб, молиявий барқарорлигига хавф солувчи ички таҳдидлар аниқланган, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган.
Ўзбекистонда тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий стратегиянинг устун йўналишларини ҳисобга олган ҳолда улар ривожланишининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз сценарийлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 13 февралдаги 19-21/64-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган даврдаги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий кўрсаткич ва параметрларни ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.
Тижорат банклари молиявий хавфсизлигини таъминлаш талаблари асосида Ўзбекистон тижорат банкларидаги депозитлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларига ажратилган кредитлар қолдиғининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 13 февралдаги 19-21/64-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Республика бўйича 2022 йилда 2021 йилга нисбатан муаммоли кредитлар миқдорини 9,8 фоизга камайтириш ҳамда депозитлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик суб'ектларига ажратилган кредитлар қолдиғининг узоқ муддатли истиқболда ўзгариш динамикасини баҳолаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish