Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидмаматов Олимжон Аминбой ўғлининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оролбўйи минтақасида экотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2382
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Оролбўйи  минтақасида   экотуризмни  ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасининг турли ҳудудларида туристларга қулайликлар яратиш учун мақсадли экотуризм маршрутлари харитасини ишлаб чиқиш ва ҳудуднинг турли нуқталарида 50 минг нафар туристларни қабул қилиш имконини берадиган эколагерлар ва экомаршрутларни яратиш таклифи асосланган;  
Нукус шаҳрида туристик хизматларни диверсификация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан маданий, МИCЕ туризм, гастро туризм, меҳмонхона, СПА, фитнес, умумий овқатланиш, туристик маҳсулотларни сотиш каби хизматларини кенгайтириш асосида туризмга ихтисослашган кластер фаолиятини ташкил этиши далилланган;
Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрувчи сайёҳларнинг у ерда қолиш муддатларини узайтириш мақсадида 1 кундан 4 кунгача бўлган тур пакетлар ишлаб чиқиш ҳамда туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этиладиган “Cаш беcк” чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар асосланган;
Оролбўйи ҳудудлари экотуристик имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, ташриф буюраётган хорижий туристлар оқимнинг ошишини эътиборга олган ҳолда туристик хизматлар ҳажмининг 2027-йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оролбўйи минтақасида экотуризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
Оролбўйи минтақасининг турли ҳудудларида туристларга қулайликлар яратиш учун мақсадли экотуризм маршрутлари харитасини ишлаб чиқиш ва ҳудуднинг турли нуқталарида 50 минг нафар туристларни қабул қилиш имконини берадиган эколагерлар ва экомаршрутлар ташкил этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қароридаги Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  12 декабрдаги 02-12-17-2014-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Оролбўйи минтақасида экотуризм объектларига ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини  35 % га ортишига имкон яратилган;
Нукус шаҳрида туристик хизматларни диверсификация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан маданий, МИCЕ туризм, гастро туризм, меҳмонхона, СПА, фитнес, умумий овқатланиш, туристик маҳсулотларни сотиш каби хизматларини кенгайтириш асосида туризмга ихтисослашган кластер фаолиятини ташкил этиш ҳораларини кўриш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қароридаги Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  12 декабрдаги 02-12-17-2014-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудда экотуристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини икки баробарга ошириш имкониятлари далилланган;
Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрувчи сайёҳларнинг у ерда қолиш муддатларини узайтириш мақсадида 1 кундан 4 кунгача бўлган тур пакетлар ишлаб чиқиш ҳамда туризм соҳасининг субъектлари томонидан тақдим этиладиган “Cаш беcк” чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қароридаги Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  12 декабрдаги 02-12-17-2014-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш экотуризм субъектларининг даромад даражасининг 22%га ўсишига хизмат қилган;  
Оролбўйи ҳудудлари экотуристик имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, ташриф буюраётган хорижий туристлар оқимнинг ошишини эътиборга олган ҳолда туристик хизматлар ҳажмининг 2027-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризм кўмитаси томонидан қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилинган «2023-2025 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталарига»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023 йил  12 декабрдаги 02-12-17-2014-сонли маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақасининг экотуристик салоҳиятини ривожлантириш натижасида ҳудудларга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонининг ўсиши далилланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish