Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Элёрбек Собиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кичик бизнесда реал инвестицияларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1751.
    Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сирожиддинов Икромиддин Қутбиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03
    Расмий оппонентлар: Рашидов Раҳматилло Аъложонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнесда реал инвестицияларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “инвестиция хавфсизлиги” тушунчаси иқтисодиётдаги мавжуд ички ва ташқи таҳдидлар шароитида инвестиция ресурсларидан фойдаланишнинг камида амалдаги даражасини сақлаб қолиш, мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлаш имконини берувчи инвестиция фаолияти ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолиятида реал инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашда инвестицион фаоллик даражасига кўра интеграллашган қийматлари асосида корреляцион боғланиш даражалари мезонлари бўйича “жуда паст даража” (ИФ>0,2); “паст даража” (0,2≤ИФ<0,4); “ўртача даража” (0,4≤ИФ<0,6); “юқори даража” (0,6≤ИФ<0,8); “жуда юқори даража” (0,8≤ИФ<1) бўйича чегаралари асосланган; 
ҳудуддаги кичик бизнес субектлари фаолиятини тартибга солувчи идоралар томонидан соҳага киритилаётган реал инвестицияларнинг рентабеллиги, солиқ тўловлари ва ижтимоий ажратмаларнинг кўпайиши ҳамда ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш, янги технологиялар, инновациялар ва бошқарув тизимларини ички шароитга мослаштириш жиҳатидан мониторинги ҳамда мазкур инвестицион қўйилмаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича инвестицион-маслаҳат хизматини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Наманган вилояти кичик бизнес субектлари томонидан реал инвестициялар самарадорлигини оширишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига таъсирини ифода этувчи эконометрик моделлар асосида 2028 йилга қадар кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнесда реал инвестицияларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инвестиция хавфсизлиги” тушунчаси иқтисодиётдаги мавжуд ички ва ташқи таҳдидлар шароитида инвестиция ресурсларидан фойдаланишнинг камида амалдаги даражасини сақлаб қолиш, мамлакатнинг барқарор ривожланиши ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлаш имконини берувчи инвестиция фаолияти ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олдий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлаш имконини берувчи инвестиция фаолияти ҳолати сифатидаги “инвестиция хавфсизлиги” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолиятида реал инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашда инвестицион фаоллик даражасига кўра интеграллашган қийматлари асосида корреляцион боғланиш даражалари мезонлари бўйича “жуда паст даража” (ИФ>0,2); “паст даража” (0,2≤ИФ<0,4); “ўртача даража” (0,4≤ИФ<0,6); “юқори даража” (0,6≤ИФ<0,8); “жуда юқори даража” (0,8≤ИФ<1) бўйича чегараларидан фойдаланиш таклифидан (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармасининг 2024 йил 2 февралдаги №04-Ф-сонли буйруғи) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик тадбиркорлик инвестиция салоҳиятидан фойдаланишни ошириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил                 17 февралдаги 9/06-30-3050-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида фаолият юритаётган кичик бизнес субектларининг инвестиция фаоллигида ўртача даражага эга корхоналар сонини 11,5 фоизга, юқори даражага эга корхоналар сонини 7,8 фоизга ошириш имкони яратилган;
ҳудуддаги кичик бизнес субектлари фаолиятини тартибга солувчи идоралар томонидан соҳага киритилаётган реал инвестицияларнинг рентабеллиги, солиқ тўловлари ва ижтимоий ажратмаларнинг кўпайиши ҳамда ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш, янги технологиялар, инновациялар ва бошқарув тизимларини ички шароитга мослаштириш жиҳатидан мониторинги ҳамда мазкур инвестицион қўйилмаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича инвестицион-маслаҳат хизматини йўлга қўйиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик тадбиркорлик инвестиция салоҳиятидан фойдаланишни ошириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17 февралдаги 9/06-30-3050-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021-2022 йилларда Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларида маҳсулот ва хизматлар ҳажмини ошириш имкони яратилган;
Наманган вилояти кичик бизнес субектлари томонидан реал инвестициялар самарадорлигини оширишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига таъсирини ифода этувчи эконометрик моделлар асосида 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп омилли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудларда кичик тадбиркорлик инвестиция салоҳиятидан фойдаланишни ошириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17 февралдаги 9/06-30-3050-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида кичик бизнес субектлари инвестицион фаолиятини ривожлантиришнинг асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish