Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Қобилжон Абдукодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўзи ожизлар иштирокидаги саноат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1448.
Илмий раҳбар: Исмоилова Нилуфар Сабиджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Халқаро Нордик университети, PhD.03/29.12.2022.I.157.01.
Расмий оппонентлар: Отажонов Шуҳрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рустамов Нарзилло Истамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда кўзи ожизлар иштирокидаги саноат корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишни такомиллаштириш ва уларнинг истиқболлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарининг иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга хизмат қиладиган “Инклюзив таълим – имконияти чекланган шахс – корхона” триада моделининг тузилмавий таркиби ишлаб чиқилган;
саноат корхоналарида фаолият олиб бораётган ногиронлиги бўлган ходимлар такрор ишлаб чиқаришининг “0-18” имтиёзини татбиқ этиш орқали иқтисодий самарадорлигини ошириш тартиби асосланган;
саноат ишлаб чиқаришида кўришида нуқсони бўлган шахсларнинг ишлаб чиқариш жараёнида технологиялардан фойдаланиш имконини берувчи  ихтисослашган “Ижтимоий хизмат” электрон платформаси сунъий интеллект имкониятлари асосида ишлаб чиқилган;
кўзи ожизлар иштирокидаги саноат корхоналари фаолиятида иқтисодий ресурсларнинг корхона инновасион самарадорлигини оширишга қаратилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўзи ожизлар иштирокидаги саноат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ногиронлиги бир хил ва шунга кўра, даромад келтириш имконияти чекланганлиги ва соғлиғи бўйича даволаниш талабидаги харажатлари бир хил бўлган ҳолда турли даражадаги ногиронлик нафақаларини олишдаги ижтимоий адолатлиликни таъминлаш мақсадида ҳаёти давомида (жумладан, меҳнат фаолиятида) ногирон, жумладан, кўзи ожиз бўлиб қолган шахсларга тайинланадиган ногиронлик пенсияси миқдорини болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар учун ногиронлик пенсиясига тенглаштириш, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда нафақа тўловини ва бунда 0-18 механизмини жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг 2023 йил 13 мартдаги №1/01-161 –сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг 2022 йил 1 майдан бошлаб амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасидаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, кўзи ожизларга тўланадиган ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқациз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланган. Бунга қадар болаликдан ногирон бўлган шахсларга 622 000 сўм миқдорида, ҳаёт давомида (жумладан, меҳнат фаолиятида) ногирон бўлиб қолган шахсларга эса 440 000 сўм миқдорида ногиронлик нафақаси тайинланган эди. Эндиликда ижтимоий адолатлиликни таъминлаш мақсадида ушбу миқдорлар янада оширилган ҳолда ўзаро тенглаштирилди. Бунинг оқибатида 162 000 нафар ҳаёти давомида ногирон бўлиб қолганлар оладиган ногиронлик нафақаси ўрта ҳисобда 50 фоизга ошиб, Пенсия жамғармасидан 2022 йилда қўшимча 317 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилиши имконияти яратилган. Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилган;
ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш мақсадида ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш; ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим–касаба уюшмаси–ногирон шахсни қамраб олувчи тизимини такомиллаштириш бўйича “триада” моделини жорий этиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони лойиҳасининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг 2023 йил 13 мартдаги №1/01-161 –сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши мазкур Фармоннинг 1-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш” деб номланган ИВ бўлимдаги 66-мақсадида ўз аксини топган ҳолда келгусида Юртимизда кўзи ожиз ва бошқа барча ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан янада кенг қўллаб-қувватланишининг самарали тизими шакллантирилиши ҳамда уларнинг ҳаёт сифати ва турмуш даражасини ошириш имкониятини яратди;
кўзи ожизлар, шунингдек, барча ногиронларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш йўлида касб-ҳунарга ўқитиш асосида иш билан бандлигини ҳамда тадбиркорлик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш мақсадида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Миллий дастур ишлаб чиқиш ва унда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун касбий таълим муассасаларига имтиёзлар бериш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини-ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратишга қаратилган индикаторларни жорий этиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда қабул қилинган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони лойиҳасининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг 2023 йил 13 мартдаги №1/01-161 –сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши мазкур Фармоннинг 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” асосида 2022 йилда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган 12 минг нафар шахсларнинг бандлигини таъминлашга имкон яратди;
ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддаси биринчи қисмига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача ошириш бўйича таклиф  Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг 2023 йил 13 мартдаги №1/01-161 –сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг 2022 йил 1 мартдан бошлаб амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасидаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, кўзи ожиз ишловчиларнинг 2022 йил 1 мартгача бўлган даромад солиғи тўловидаги имтиёзнинг ортиши ҳисобига ҳар бир ногиронлиги бўлган меҳнат қилувчининг ихтиёрида ушбу солиқ имтиёзи суммасига нисбатан қўшимча 2,13 мартага тенг бўлган солиқ имтиёзидан олинадиган даромад қолишининг таъминланишига эришилган;  
ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларнининг иш билан бандлигини ошириш ва уларга иш берувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчилар, хусусан, саноат корхоналарига ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия бериш бўйича таклиф Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли Қарорида ўз аксини топган. Ушбу таклифнинг 2022 йил 1 январдан бошлаб амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия бериш амалиёти натижасида ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларни субсидия асосида қўллаб-қувватлаш, ишга кириш истаги ва лаёқатидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг, жумладан, кўзи ожиз шахсларнинг иш билан бандлигини таъминлашнинг самарали механизми жорий этилган (Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг 2023 йил 13 мартдаги №1/01-161 –сонли маълумотномаси);
ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларга ҳамда қарилик чоғида улар каби алоҳида эътибор ва ғамхўрликка муҳтож бўлиб қоладиган кексаларга рақамли технологияларни фаол татбиқ этган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида кекса ва ногиронлиги бўлган, жумладан, кўзи ожиз шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини соддалаштириш ва уларга замонавий технологияларни жорий этиш орқали қўшимча қулайликлар яратиш ҳақидаги таклиф “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган Дастурнинг И бўлимдаги 31-мақсадида ўз аксини топган ҳолда келгусида ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, 70 миндан ортиқ бўлган кўзи ожиз инсонларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини соддалаштириш ва уларга замонавий технологияларни жорий этиш орқали қўшимча қулайликлар яратилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish