Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекбаева Феруза Бахтиеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларининг рақобатбардошлигини оширишнинг молиявий усулларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3471.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Бозорбой Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Сусанна Сейрановна, иқтисодиёт фанлар номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-Молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларининг мақбул даражадаги рақобатбардошлигини таъминлашда компания томонидан эмиссия қилинаётган акциялар учун дастлабки нарх чегараларини белгилашда тегишли тадбирларга оид харажатларнинг муайян қисмини ҳисобга олган ҳолда, унинг асосий қисмини қўшимча акцияларни жойлаштириш нархи орқали молиялаштириш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятлари молиявий ресурсларини асосий фаолиятнинг ишлаб чиқариш (ИЧ=0,27), ташкилий (Т=0,13), бошқарув (Б=0,11), маркетинг (М=0,15), кадрлар (К=0,21) ва технологик (Тех=0,13) жараёнлари кесимида ўзаро тақсимлашнинг оптимал нисбатларини шакллантириш орқали рақобатбардошликни таъминлаш асосланган;
“Махсуселектртармоққурилиш” АЖ рақобатбардошлигини оширишнинг молиявий усулларини самарали қўллаш натижаси сифатидаги соф фойда ҳажми ошишининг 2023-2026-йиллардаги пессимистик, инерсион ва оптимистик ссенарий прогнозлари ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларининг ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишга таъсир этувчи индивидуал омилларни ҳисобга олган ҳолда кўп факторли эконометрик модел' қурилган ва “Махсуселектртармоққурилиш” АЖ фаолият рентабеллигининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларининг рақобатбардошлигини оширишнинг молиявий усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
акциядорлик жамиятларининг мақбул даражадаги рақобатбардошлигини таъминлашда компания томонидан эмиссия қилинаётган акциялар учун дастлабки нарх чегараларини белгилашда тегишли тадбирларга оид харажатларнинг муайян қисмини ҳисобга олган ҳолда, унинг асосий қисмини қўшимча акцияларни жойлаштириш нархи орқали молиялаштириш таклифидан “Махсуселектртармоққурилиш” АЖ фаолияти рақобатбрадошлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Махсуселектртармоққурилиш” АЖнинг 2024-йил 5-февралдаги 06/11-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш акциядорлик жамияти рақобатбардошлигининг ҳозирги ҳолатини баҳолашга, иқтисодий ўсишга эришиш йўналишида оптималлаштиришга, соф фойданинг 11 фоизга ўсишига имкон яратган;
акциядорлик жамиятлари молиявий ресурсларини асосий фаолиятнинг ишлаб чиқариш (ИЧ=0,27), ташкилий (Т=0,13), бошқарув (Б=0,11), маркетинг (М=0,15), кадрлар (К=0,21) ва технологик (Тех=0,13) жараёнлари кесимида ўзаро тақсимлашнинг оптимал нисбатларини шакллантириш орқали рақобатбардошликни таъминлаш таклифидан “Махсуселектртармоққурилиш” АЖ фаолияти рақобатбрадошлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Махсуселектртармоққурилиш” АЖнинг 2024-йил 5-февралдаги 06/11-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш акциядорлик жамияти фаолиятини соҳадаги ҳақиқий вазиятга йўналтиришга, фаолиятни оптималлаштиришнинг ресурс ва жараён параметрларини ўз ичига олишга имкон берди, бу эса капитал рентабеллигининг 2,1 фоизга, дебиторлик қарздорлик айланмасининг 6,2 фоизга ўсишига олиб келган; 
“Махсуселектртармоққурилиш” АЖ рақобатбардошлигини оширишнинг молиявий усулларини самарали қўллаш натижаси сифатидаги соф фойда ҳажми ошишининг 2023-2026-йиллардаги пессимистик, инерсион ва оптимистик ссенарий прогнозларидан “Махсуселектртармоққурилиш” АЖ фаолияти рақобатбрадошлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Махсуселектртармоққурилиш” АЖнинг 2024-йил 5-февралдаги 06/11-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш “Махсуселектртармоққурилиш” АЖнинг рақобатбардошлигини оширишнинг молиявий усулларини самарали қўллаш натижаси сифатидаги соф фойда ҳажми ошишининг истиқболдаги асосий фаолият параметрларига мувофиқлигини  таъминлаш имконини берган;
акциядорлик жамиятларининг ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишга таъсир этувчи индивидуал омилларни ҳисобга олган ҳолда кўп факторли эконометрик модел' қурилган ва “Махсуселектртармоққурилиш” АЖ фаолият рентабеллигининг 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Махсуселектртармоққурилиш” АЖ фаолияти рақобатбрадошлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Махсуселектртармоққурилиш” АЖнинг 2024-йил 5-февралдаги 06/11-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш “Махсуселектртармоққурилиш” АЖнинг истиқболдаги иқтисодий ўсиш, бандликни ошириш ва ходимларни касбий тайёрлаш йўналишида рентабеллигини прогноз қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish