Sayt test rejimida ishlamoqda

Вохидов Ойбек Розиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари ресурс базасини мустаҳкамлаш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2431.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абсаламов Акром Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Туронбанк” АТБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари ресурс базасини мустаҳкамлаш йўлларига қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
депозит фоиз инструменти таъсирчанлигини таъминлаш воситасида   аҳолининг бўш турган пул маблағларини банк тизимига жалб этиш орқали банк ресурс базасида барқарор молиявий маблағлар ҳиссасини ошириш ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлаш таклифи асосланган; 
банк рақобатбардошлигини ошириш, мижозларга йўналтирилган бозор механизмларини асосида фаолият юритиш, ресурс базасини диверсификация қилиш мақсадида “греенбонд” шаклидаги инновацион молиявий воситаларни муомалага чиқариш таклиф этилган;
Ўзбекистон тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш жараёнида муддатли депозитлар фоизи ва унинг ҳажмига молия бозори инструментларининг таъсирини структуравий векторли авторегрессия баҳолаш модели орқали банк ресурс базасини мустаҳкамлаш асосланган;
АТ Ўзсаноатқурилишбанк депозитлари ҳажмини оширишнинг инфляция даражаси ўзгариши билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2027-йилга қадар прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари ресурс базасини мустаҳкамлаш йўлларига қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
депозит фоиз инструменти таъсирчанлигини таъминлаш воситасида   аҳолининг бўш турган пул маблағларини банк тизимига жалб этиш орқали банк ресурс базасида барқарор молиявий маблағлар ҳиссасини ошириш ҳамда ресурс базасини мустаҳкамлаш таклифи АТБ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалиётга жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2023-йил 3-майдаги 07-03/3098-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзсаноатқурилишбанк АТБ умумий депозитлари таркибида жисмоний шахслар депозитлари 2020-йилда 18,5 фоиздан 2022-йилда 27,8 фоизга оширилган бўлса, банкнинг муддатли депозитлари таркибида жисмоний шахслар депозитларининг улуши 2020-йилда 28,6 фоиздан 2022-йилда 39,9 фоизга оширишга эришилган;
банк рақобатбардошлигини ошириш, мижозларга йўналтирилган бозор механизмларини асосида фаолият юритиш, ресурс базасини диверсификация қилиш мақсадида “греенбонд” шаклидаги инновацион молиявий воситаларни муомалага чиқариш таклифи АТБ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалиётга жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2023-йил 3-майдаги 07-03/3098-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ресурс базасини инновацион маҳсулотлар асосида диверсификация қилиш имкони яратилган;
Ўзбекистон тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш жараёнида муддатли депозитлар фоизи ва унинг ҳажмига молия бозори инструментларининг таъсирини структуравий векторли авторегрессия баҳолаш модели орқали банк ресурс базасини мустаҳкамлаш АТБ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалиётга жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2023-йил 3-майдаги 07-03/3098-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзсаноатқурилишбанк АТБ депозитлар фоизига ҳамда унинг ҳажмининг ўзгаришига молия бозори инструментларининг таъсири ошиб, муомаладаги пул массасининг бир фоизга ошиши банк муддатли депозитлари ҳажмини 0,31 фоизга ошириши ҳамда пул бозоридаги банклараро депозитлар фоизининг бир фоизга ошиши банк муддатли депозитлари фоизини 0,21 фоизга ошириши эконометрик структуравий вектор авторегрессия (СВАР) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган;
АТ Ўзсаноатқурилишбанк депозитлари ҳажмини оширишнинг инфляция даражаси ўзгариши билан боғлиқ жиҳатларини ифодаловчи эконометрик баҳолаш модели асосида 2027-йилга қадар прогноз ссенарийлари АТБ Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалиётга жорий этилган (АТБ Ўзсаноатқурилишбанкни 2023-йил 3-майдаги 07-03/3098-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, АТБ Ўзсаноатқурилишбанк умумий депозитларнинг кредитларига нисбати 2021 ва 2022-йилларда 30 фоиздан юқори даражада сақланиши таъминланган. Шунингдек, оптимал ссенарийга кўра, банк депозитларининг умумий ҳажми 2027-йилда 23478 млрд.сўм бўлиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish