Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Жасурбек Эргашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектларида молиявий бошқарув усулларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1698. 
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Камолов Одил Сайфиддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес субъектлари молиявий бошқарув усулларини жорий этишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кичик бизнес субъектлари учун кафолатли бозорни яратиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида солиқ, субсидия, кредит фоизлари учун компенсатсия ва кафиллик бериш бўйича ҳудудларни 5 та тоифага ажратиш таклиф этилган;
кичик бизнес субъектларининг молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжини уларга ажратиладиган кредит ва лизинг тўловларни давлат томонидан молиявий кўмак бериш орқали таъминлаш таклиф этилган;
кичик бизнес субъектларини давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш таъсирчанлигини ошириш мақсадида уларни йиллик товар айланмасидан келиб чиқиб (1 млрд. сўмгача) микро ва (10 млрд. сўмгача) кичик тадбиркорлик субъектлари сифатида тан олиши таклиф этилган;
кичик бизнес субъектларининг молиявий фаолиятини бошқаришда ресурсларидан самарали фойдаланишнинг 2025 йилга  мақсадли-дастурий прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субъектларида молиявий бошқарув усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес субъектлари учун кафолатли бозорни яратиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида солиқ, субсидия, кредит фоизлари учун компенсатсия ва кафиллик бериш бўйича ҳудудларни 5 та тоифага ажратиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 майдаги № 11/03-15-6985 -сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сонли фармонида инобатга олинган бўлиб, унга кўра ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб шаҳар ва туманлар 5 тоифага ажратилган;
кичик бизнес субъектларининг молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжини уларга ажратиладиган кредит ва лизинг тўловларни давлат томонидан молиявий кўмак бериш орқали таъминлаш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 майдаги № 11/03-15-6985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-150-сонли фармонида инобатга олинган. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан умумий белгиланган шартлар асосида кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 1-3 тоифага кирувчи ҳудудлар бўйича асосий ставканинг 30 фоизидан, 4-5 тоифадагилар учун эса 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплашга уч йил муддатгача компенсатсия тақдим этиш белгиланган;
кичик бизнес субъектларини давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш таъсирчанлигини ошириш мақсадида уларни йиллик товар айланмасидан келиб чиқиб (1 млрд. сўмгача) микро ва (10 млрд. сўмгача) кичик тадбиркорлик субъектлари сифатида тан олиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 майдаги № 11/03-15-6985-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли фармонида инобатга олинган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари таснифи бўйича солиққа тортиш ва солиқ маъмурчилигини енгиллаштириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган механизмлар белгиланган;
кичик бизнес субъектларининг молиявий фаолиятини бошқаришда ресурсларидан самарали фойдаланишнинг 2025 йилга мақсадли-дастурий прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 30 майдаги № 11/03-15-6985-сон маълумотномаси). Натижада кичик бизнес субъектларининг молиявий фаолиятини бошқаришда ресурслардан самарали фойдаланишнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган мақсадли-дастурий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish