Sayt test rejimida ishlamoqda

Фахрутдинова Севара Сражитдиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туҳумдонлар эрта етишмовчилигининг клиник-патогенетик жиҳатлари: ташхислаш, даволаш ва унинг асоратларининг профилактикаси», 14.00.03 – “Эндокринология” (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Tib481.
Илмий маслаҳатчи: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилбар Камаритдинована, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гиоргадзе Елена Романовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Трошина Екатерина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
II. Тадқиқот мақсади: репродуктив даврдаги аёлларда тухумдонлар эрта етишмовчилиги ривожланишидаги маркерларнинг аҳамиятини баҳолаш ва асоратлар ривожланишини башорат қилишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касалликни эрта аниқлашда тиреопероксидазага антитела ва антиовариал антитаналар даражасини билан аутоиммун генезли тухумдонларнинг эрта етишмовчилиги орасидаги боғлиқлик аҳамияти асосланган;
ўрин босувчи гормонал терапияни мослашиш механизмларини тиклашга ҳисса қўшиши ва ақлий, соматик, вазомотор ҳамда жинсий функцияларнинг сезиларли яхшиланиши туфайли физиологик ўзгаришларга мослашишни осонлаштириши аниқланган;
тухумдонларнинг эрта етишмовчилиги клиник, биокимёвий ва гормонал белгилари учун чегара қийматлари (кесиш нуқтаси) аниқланиб, тухумдонлар захираси маркерларининг (АМГ, ингибин, АОА ва АФС) сезиларли номутаносиблиги, яллиғланишга қарши цитокин ва ФНО α даражаси пасайишининг диагностик аҳамияти асосланган;
тухумдонларнинг муддатидан олдинги етишмовчилиги бўлган аёллар орасида юқори хавфли асоратлар гуруҳини аниқлашда энг муҳим ФСГ+АМГ+АФС+ИнгибинВ+АОА каби маркерлар комбинациясининг прогностик аҳамияти асосланган;
нейрон тармоқ модели 87,5% ҳолларда асоратларни башорат қилишга имкон бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт Кенгашининг хулосаси асосида №46 18 декабр 2024 йилда:
биринчи илмий янгилик: тиреопероксидазага антитела ва антиовариал антитаналар даражасини аниқлаш аутоиммун генезли тухумдонлари муддатидан аввалги етишмовчилиги бўлган беморларни эрта аниқлашга ёрдам берадиган янгилик Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиалига 2023 йил 15 июндаги 45-сонли буйруқ ва Навоий вилояти Эндокринология диспансерига 16.05.2023 й. 35-сон буйруққа мувофиқ амалиётга жорий этилди. Илмий инновацияларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: эрта босқичларда тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилигининг асоратлари частотаси камаяди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: касалликни эрта аниқлашнинг замонавий усулларини жорий этиш ва тегишли терапевтик тадбирларни амалга ошириш беморни касалхонада даволаниш муддатини қисқартириш, тиреопероксидазага антитела ва антиовариал антитаналар даражасини, амалга ошириш жараёнида умумий самарадорликни аниқлашни жорий этишда ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради 3 600 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: аутоиммун келиб чиқиши тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги билан оғриган беморларни аниқлаш учун эрта ташхис қўйиш яхшиланди, бюджет маблағларини 3 600 000 сўмга тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: ўрин босувчи гормонал терапияси ақлий, соматик, вазомотор ва жинсий функцияларнинг сезиларли яхшиланиши туфайли мослашиш механизмларини тиклашга ёрдам беради ва физиологик ўзгаришларга тоқат қилишни осонлаштиради ва Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиалида 15.06.2023 й. 45-сон буйруғи билан ва Навоий вилояти Эндокринология диспансерига 35-сон буйруғи билан жорий қилинди. Илмий инновациянинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: аутоиммун генезли тухумдонларнинг муддатидан аввал етишмовчилиги бўлган аёлларнинг ақлий, соматик, вазомотор ва жинсий функцияларини яхшилайди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: Ишлаб чиқилган даволаш тавсияларининг бажарилиши шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш имконини беради, амалга ошириш жараёнида умумий самарадорлик 3 600 000 сўмни ташкил этди. Ҳулоса: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги билан оғриган аёлларни даволаш яхшиланди, бюджет маблағлари 3 600 000 сўм тежаб қолинди;
учинчи илмий янгилик: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилигининг клиник, биокимёвий ва гормонал белгилари учун чегара қийматлари (кесиш нуқтаси) аниқланди, уларнинг диагностик аҳамияти ҳам аниқланди, 2023 йил 15 июндаги 45-сонли буйруққа Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали ва Навоий вилояти Эндокринология диспансерига 16.05.2023 й. 35- сон буйруғига мувофиқ амалиётга татбиқ этилди. Илмий инновацияларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: ташхиснинг дастлабки босқичларида тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмвчилиги асоратлари частотаси камаяди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилигини клиник, биокимёвий ва гормонал белгилари учун чегара қийматларини (кесиш нуқтаси) аниқлаш беморни касалхонада даволаш муддатини қисқартириши ва ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшиши мумкин. Ҳулоса: аутоиммун генезли тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги билан оғриган беморларни аниқлаш учун эрта ташхис қўйиш яхшиланди, бюджет маблағларини 3 600 000 сўмга тежаш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: прогностик жиҳатдан энг муҳим белгилар аниқланди, бу тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги бўлган аёллар орасида юқори хавфли асоратлар гуруҳини аниқлаш имконини беради, янгилик 2023 йил 15 июндаги 45-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали ва 16.05.2023 й. 35- сон буйруғига мувофиқ Навоий вилояти Эндокринология диспансерига амалиётга татбиқ этилди. Илмий инновацияларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: ташхиснинг дастлабки босқичларида тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги асоратлари частотаси камаяди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги бўлган аёллар орасида юқори хавфли асоратлар гуруҳини аниқлашга имкон берадиган прогностик жиҳатдан муҳим белгилар уларни касалхонада даволаниш вақтини қисқартириш ва ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради, бу эса ўз навбатида бюджет маблағларини 3 600 000 сўмга тежашга ёрдам беради. Ҳулоса: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги билан оғриган беморларга эрта ташхис қўйиш 36,5% га яхшиланди.
бешинчи илмий янгилик: нейрон тармоқ модели 87,5% ҳолларда асоратларни башорат қилишга имкон беради, янгилик 2023 йил 15 июндаги 45-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали ва 16.05.2023 й. 35- сон буйруғига мувофиқ Навоий вилояти Эндокринология диспансерига амалиётга татбиқ этилди. Илмий инновацияларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: ташхиснинг дастлабки босқичларида тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги асоратлари частотаси камаяди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги бўлган аёллар орасида юқори хавфли асоратлар гуруҳини аниқлашга имкон берадиган прогностик жиҳатдан муҳим белгилар уларни касалхонада даволаниш вақтини қисқартириш ва ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради, бу эса ўз навбатида бюджет маблағларини 3 600 000 сўмга тежашга ёрдам беради. Ҳулоса: тухумдонларнинг муддатидан аввалги етишмовчилиги билан оғриган беморларга эрта ташхис қўйиш 36,5% га яхшиланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish