Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимов Сарвар Ботир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими остеоартритида юмшоқ тўқималар балансини тузатиш орқали тотал эндопротезлашни такомиллаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2865.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази,  DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Ахтямов Ильдар Фуатович, профессор, тиббиёт фанлари доктори; Худойбердиев Қобил Турсунович, профессор, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Академик Н.Д. Батпенов номли травматология ва орттопедия миллий амалий маркази (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғимини тотал эндопротезлашда юмшоқ тўқималар балансини тузатишни яхшилаш орқали остеоартрит билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғимини тотал эндопротезлаш вақтида медиал парапателляр жаррохлик ёндашуви орқали трансиллюминация усули ёрдамида тизза қопқоғини  эверсия қилиш йўли билан латерал геникуляр томирларни визуализацияси усули  ишлаб чиқилган;
бирламчи тизза бўғимини тотал эндопротезлаш учун юмшоқ тўқималар балансини интраоператив объектив аниқлаш орқали патологик ўзгарган юмшоқ тўқималарни селектив жарроҳлик коррекция тактикасининг самарадорлиги исботланган;
тизза бўғимини тотал эндопротезлашда юмшоқ тўқималар мувозанатининг ривожланишига ҳисса қўшадиган тана массаси индекси - >31,5, 10⁰ ортиқ варусли деформацияси, пателлофеморал остеоартрит – 3 ва ундан юқори даражаси, тизза қопқоғининг конгруэнтлик бурчаги - >15⁰ каби холатлардан иборат омиллар муҳим эканлиги исботланган;
тизза бўғимини тотал эндопротезлашда ишлаб чиқилган тизза қопқоғининг юмшоқ тўқима балансини оптималлаштириш усули хавфсиз ва 85% холларда самарали  эканлиги исботланган;
парапателляр юмшоқ тўқималарнинг латерал релизи самарадорлиги тизза қопқоғининг трекинги ва жойлашишини яхшиланиши нуқтаи назаридан клиник ва инструментал баҳолаш орқали аниқланган ва тизза бўғимини тотал эндопротезлашдан сўнг тизза қопқоғининг тўлиқ чиқиши, сублюксацияси, эгилиши ва силжиши каби хавфларни камайтириши исботланган.    
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт акадеямиси Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 11-23/73-х сонли 23.11.2023 йилдаги хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тизза бўғимини тотал эндопротезлаш вақтида медиал парапателляр жаррохлик ёндашуви орқали трансиллюминация усули ёрдамида тизза қопқоғини  эверсия қилиш йўли билан латерал геникуляр томирларни визуализацияси усули, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.11.2023й.;№ 98), Сурхондарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.01.2023й.; №09-1т) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарканд филиали (30.01.2023й.; №2) клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: : • жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар беморларда тизза қопқоғини қон айланишини 85% холталарда  самарали бўлиб тизза қопқоғини балансини бузилишларини 30% камайтирди; •  тизза бўғими латерал релизи олиб келиш мумкин булган асоратлар тўлиқ бартараф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) тизза қопқоғини қон айланиши бузилиши тўлиқ бартараф қилингани ва унинг баланси тикланганлиги сабабли оғриқ қолдирувчи ва бошқа қўшимча реабилитация усулларидан фойдаланмаслик имконини бериш ҳисобига 1 беморга 2500000 сўм иқтисод қилиш имкони берди. Хулоса: тизза қопқоғининг юмшоқ тўқима балансини оптималлаштиришга имкон берадиган латерал юмшоқ тўқималарни хавфсиз ва самарали (85% ҳолларда) релизини тизза бўғими тотал эндопротезлаш пайтида парапателлар сохасини операция вақтидаги визуализация қилиш усули ишлаб чиқилган ва амалга татбиқ қилинган сабабли 1 нафар бемор учун 2500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи тизза бўғимини тотал эндопротезлаш учун юмшоқ тўқималар балансини интраоператив объектив аниқлаш орқали патологик ўзгарган юмшоқ тўқималарни селектив жарроҳлик коррекция тактикасининг самарадорлиги исботланган, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.11.2023й.;№ 98), Сурхондарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.01.2023й.; №09-1т) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарканд филиали (30.01.2023й.; №2) клиникалари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Оғриқни камайтириш ва қўшма функцияларни тиклаш орқали одамлар ижтимоий фаолиятда янада қулай ва ишончли иштирок етишлари имконин берди;  • тизза бўғими тотал ендопротезлаш амалиётидан кейинги парвариш, дори-дармонлар ва физио-терапиягача бўлган муҳим харажатлар сезиларли (25%) пасайди; • асоратлар фоизи камлигии туфайли ногиронлик сонини камайишига олиб келди; илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) тизза бўғими тотал ендопротезлаш амалиётидан кейинги парвариш, дори-дармонлар ва физио-терапиягача бўлган муҳим харажатлар 1 та беморга 3000000 сўм тежаш имконини берди. Хулоса: юмшоқ тўқималар балансини интраоператив объектив аниқлаш орқали балансланган бирламчи тизза бўғими тотал эндопротезлашда учун патологик ўзгарган юмшоқ тўқималарни селектив жарроҳлик тузатиш усулининг самарадорлиги 1 та беморга 3000000 сўм тежаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: тизза бўғимини тотал эндопротезлашда юмшоқ тўқималар мувозанатининг ривожланишига ҳисса қўшадиган тана массаси индекси ->31,5, 10⁰ ортиқ варусли деформацияси, пателлофеморал остеоартрит – 3 ва ундан юқори даражаси, тизза қопқоғининг конгруэнтлик бурчаги - >15⁰ каби холатлардан иборат омиллар муҳим эканлиги исботланган, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.11.2023й.;№ 98), Сурхондарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.01.2023й.; №09-1т) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарканд филиали (30.01.2023й.; №2) клиникалари амалиётига жорий этилди; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат•клиник, рентгенологик, МРТ маълумотларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиб олинган натижалар тизза бўғимида баланс бузилиши эхтимоли катта бўлган беморларни эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш орқали сифатли даволанишга, ҳамда асоратлар олдини олиш имконини берди; • жарроҳлик даволашнинг оптимал тактикасини белгилайдиган операцион давонинг узоқ муддатли натижаларини тахмин қилиш орқали даволашнинг функционал ва анатомик натижаларини яхшилади ва тизза бўғими функциясини тиклаш имконини берди; • ревизион тизза бўғимини эндопротезлаш муддатини узайтириш имконини берди; таклиф этилган омилларнинг урганилиши даволаш усулидан фойдаланиш тизза бўғими остеоартритида даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Тизза бўғими тотал эндопротезлаш ўтказган беморларда даволаш тактикаси ва даволашни прогнозлаш самародорлигини ошиши туфайли 18 ойдан сўнг олинадиган 87% жаррохлик амалиётидан қониқиш аниқланди. Демак беморларда 6% кўпроқ хаёт сифатини ошиши имконияти мавжуд ва давлат учун ишлаш қобилияти бор инсонларни ортишига сабаб бўлиши аниқланди. 2) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 885000 сўмга камаяди. 3) ревизион эндопротезлаш операциясига кўрсатмаларни камайиши ва бу усулда иштатиладиган протез имланти тўловидан тежалади. Хулоса: тизза бўғими тотал эндопротезлашда юмшоқ тўқималар мувозанатининг ривожланишига ҳисса қўшадиган енг муҳим омиллар (тана массаси индекси ->31,5, 10⁰ ортиқ варусли деформацияси, пателлофеморал остеоартрит – 3 ва ундан юқори даражаси, тизза қопқоғининг конгруэнтлик бурчаги - >15⁰) аниқланлиги усули 1та бемор учун 885000 сўм ва ревизион тизза эндопротезлаш имплантини иқтисод қилишга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: тизза бўғимини тотал эндопротезлашда ишлаб чиқилган тизза қопқоғининг юмшоқ тўқима балансини оптималлаштириш усули хавфсиз ва 85% холларда самарали  эканлиги исботланган, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.11.2023й.;№ 98), Сурхондарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.01.2023й.; №09-1т) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарканд филиали (30.01.2023й.; №2) клиникалари амалиётига жорий этилди;  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар беморларда қониқиш курсаткичларини ошиши 87% даражада кузатилди; • тизза бўғимида тотал эндопротезлаш бошқа методикага нисбатан бўғимлар функцияси қониқарсиз натижалар улушини 4.4% гача камайтиришга олиб келди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) дастлабки ҳафталар ва ойлар давомида беморлар фаолиятида вақтинчалик чекловларни бошдан кечириши мумкинлиги, бу еса уларнинг ижтимоий ҳаётини вақтинча бузилишишга олиб келиши сони камаяди, оқибатида бундан келиб чиқадиган харажатлар тежалади – 3500000 сўм: 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича барча касалхоналарда тизза бўғими тотал эндопротезлашни амалиётга тадбиқ этилган ҳолда, беморларнинг махсус даволаниш оқибатида кейинчалик ногиронлик сабабларини бартараф этади ва ревизион тизза имплантини иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: аниқланишича, парапателляр юмшоқ тўқималарининг латерал релизи самарадорлиги тизза қопқоғининг қон айланиш тизимини сақлаган холда трекинги ва жойлашишини яхшилаш нуқтаи назаридан исботланган бўлиб, тизза  қопқоғини деваскуляризацияси хавфини камайтириш имконини бериши орқали 1 та беморга ревизион имплант иқтисод қилиш орқали тўлов миқдори 3500000 сўмга камаяди ва ногиронлик сабабларини бартараф этиш имконини беради.  
бешинчи илмий янгилик: парапателляр юмшоқ тўқималарнинг латерал релизи самарадорлиги тизза қопқоғининг трекинги ва жойлашишини яхшиланиши нуқтаи назаридан клиник ва инструментал баҳолаш орқали аниқланган ва тизза бўғимини тотал эндопротезлашдан сўнг тизза қопқоғининг тўлиқ чиқиши, сублюксацияси, эгилиши ва силжиши каби хавфларни камайтириши исботланган. Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (09.11.2023й.;№ 98), Сурхондарьё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.01.2023й.; №09-1т) ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарканд филиали (30.01.2023й.; №2) клиникалари амалиётига жорий этилди;  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар беморларда тизза қопқоғини нотўғри трекинги ва жойлашиши 3 баробар камайди; • тизза бўғимида тотал эндопротезлаш бошқа методикага нисбатан тизза бўғимидаги олдинги оғриқлар минимал 2% гача камайтиришга олиб келди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) дастлабки ҳафталар ёки ойлар давомида беморлар фаолиятида вақтинчалик чекловларни бошдан кечириши мумкинлиги, ва реабилитация даврини чузилишини сони камаяди, оқибатида бундан келиб чиқадиган харажатлар тежалади – 1250000 сўм : 2) юқоридаги кўрсатмалар бўйича барча касалхоналарда тизза бўғими тотал эндопротезлашни амалиётга тадбиқ этилган ҳолда, беморларнинг махсус кайта госпитализация қилиш сонлари камаяди ва шу билан бирга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: аниқланишича, парапателляр юмшоқ тўқималарининг латерал релизи самарадорлиги тизза қопқоғининг трекинги ва жойлашишини яхшилаш нуқтаи назаридан исботланган бўлиб, клиник ва инструментал баҳолаш орқали тизза бўғими тотал эндопротезлашдан сўнг тизза қопқоғининг тўлиқ чиқиш, сублюксация, егилиш ва силжиш хавфини камайтириш имконини бериши орқали 1 та беморга ревизион имплант иқтисод қилиш орқали тўлов миқдори 125000 сўмга камайиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish