Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Дилмурод Розметовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий суғуртасини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш” (инглиз тили мисолида) 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Yu273.
Илмий раҳбар: Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оъзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, DSc.31/30.12.2019.I.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Аминжанова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор; Усманова Муборак Акмалджановна, юридик фанлар доктори, профессор; Чиниев Дилшод Абдимуминович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга моликлиги.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий суғуртасини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш бўйича миллий қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодиса туфайли вафот этиш ва ҳалок бўлиш ҳодисасига корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан суғурта қилинган жисмоний шахсларнинг меросхўрлари – суғурта пулига ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома, шунингдек, шахслар – уларга йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта суммаларига ҳамда фуқароларга қарашли мол-мулкнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта товони суммалари бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома тақдим этган ҳолларда давлат божини тўлашдан озод этиш тартибини қонунчиликда белгилаш зарурати асослаб берилган;
Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида тўланадиган суғурта суммаси миқдорини ташкилот мавқейидан эмас, балки инсонийлик тамойилидан келиб чиқиб базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгилаш зарурати асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик (идора)ларнинг оддий аскар, сержант ёки офицерлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш билан боғлиқ мажбуриятларини белгилаш зарурати асослаб берилган;
мажбурий давлат суғуртасини ўтказиш бўйича мавжуд монополияни бартараф этиш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилиш асосида  суғурта компанияларини ушбу соҳага очиқ танловлар асосида жалб қилиш тартибини белгилаш йўли билан эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш зарурати асослаб берилган;
суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан қайта ўтказилганда қонунийликни таъминлаш, фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, давлат божини тўлаш тизимини жорий этиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 4 баравари миқдорида давлат божи тўланишини жорий этиш зарурати асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий суғуртасини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқаришдаги бахциз ҳодиса туфайли вафот этиш ва ҳалок бўлиш ҳодисасига корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан суғурта қилинган жисмоний шахсларнинг меросхўрлари суғурта пулига ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома, шунингдек, шахслар – уларга йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта суммаларига ҳамда фуқароларга қарашли мол-мулкнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта товони суммалари бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома тақдим этган ҳолларда давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги ЎРҚ-600-сон “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 11-моддаси 10 ва 14-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 07 сентябрдаги 02/3-147-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилишида хизмат қилган;
Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга ҳарбий хизматчиларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида тўланадиган суғурта суммасини базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида белгилаш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг биринчи қисми “а” кичик банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024 йил 06 февралдаги 10/309-сон малумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик (идора)ларнинг ҳарбий хизматчининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ даврида суғурталанишини таъминлаш билан боғлиқ мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида офицерлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида”ги контрактнинг 3-қисми “в” кичик бандини ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида”ги контрактнинг 3-қисми “в” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-4447-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик (идора)нинг ҳарбий хизмат жараёнида ҳарбий хизматчининг суғурталанишини таъминлаш билан боғлиқ мажбуриятларини белгилашга хизмат қилган;
мажбурий давлат суғуртасини ўтказиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш, шунингдек, суғурта компанияларини ушбу соҳага очиқ танловлар асосида жалб қилиш тартибини белгилаш орқали шаффофликни таъминлаш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 августдаги 454-сон “Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсаларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида” 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш йўли билан мавжуд монополияни бартараф этиш ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорининг биринчи бандини ва унинг иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 январдаги 12-15-10-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсаларнинг давлат томонидан мажбурий шахсий суғурта қилинишида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш йўли билан мавжуд якка монополияни бартараф этишга ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилишга хизмат қилган;
суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан қайта ўтказишда давлат божини тўлаш тизимини жорий этиш, хусусан, қайта рўйхатдан ўтказилганда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 4 баравари миқдорида давлат божи тўланишини амалиётга киритишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 майдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-619-сонли қонуннинг 7-моддаси 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 21 августдаги 15-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий этилиши суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан қайта ўтказишда давлат божини тўлаш тизимини йўлга қўйишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish