Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамидов Азизбек Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Суд қарорлари ижросини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари”, 12.00.07 -“Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Yu803.
Илмий раҳбар: Хабибуллаев Давлатжон Юлчибоевич, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Рахимов Фахри Ҳайдарович ва юридик фанлари номзоди Олимова Камилахан Камалитдиновна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суд қарорлари ижросини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижро ишини юритишга оид бугунги кунда амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштирган ҳолда ижро иши юритувининг мукаммал, мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ижро иши юритиш кодексини қабул қилиш асослантириб берилган;
суд ҳужжатлари асосида берилган ижро варақаларини ижрога топшириш муддатини соҳани тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатида уч йил этиб белгилаш асослантирилган;
алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ижроси устидан идоравий назоратни янада такомиллаштириш мақсадида алимент ундирувларини ташкил этиш ва ижро қилишнинг шаффоф тизимини жорий қилиш, яъни алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини яратиш асослаб берилган;
ҳар бир ундирувчига тўланаётган, шу жумладан иш ҳақидан ушлаб қолинаётган алимент пуллари уларнинг номига махсус очиладиган банк ҳисоб карталари орқали амалга оширилиши ва бу жараённи таклиф этилаётган ягона ахборот тизими билан интеграция қилиш асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суд қарорлари ижросини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ижро ишини юритишга оид бугунги кунда амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштирган ҳолда ижро иши юритувининг мукаммал, мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ижро иши юритиш кодексини қабул қилиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4236-сонли Қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 11 январдаги 27/2-11-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифни амалга оширилиши ижро тўғрисидаги қонунчиликни кодификация қилинишига хизмат қилган;  
суд ҳужжатлари асосида берилган ижро варақалари – уч йил муддат ичида ижрога топшириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 27-моддаси биринчи қисми 1-бандини қайта таҳрир қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари  қўмитасининг 2024 йил 7 январдаги 24-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этишга хизмат қилган;
алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ижроси устидан идоравий назоратни янада такомиллаштириш мақсадида алимент ундирувларини ташкил этиш ва ижро қилишнинг шаффоф тизимини жорий қилиш, яъни алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини яратиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6118-сонли Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 11 январдаги 27/2-11-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифни амалга оширилиши алимент ундирувлари бўйича назоратни амалга оширишда шаффофликни таъминлашга хизмат қилган;
ҳар бир ундирувчига тўланаётган, шу жумладан иш ҳақидан ушлаб қолинаётган алимент пуллари уларнинг номига махсус очиладиган банк ҳисоб карталари орқали амалга оширилиши ва бу жараённи таклиф этилаётган ягона ахборот тизими билан интеграция қилиш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6118-сонли Фармони лойиҳасини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 11 январдаги 27/2-11-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши алимент пуллари ундирувчиларга белгиланган муддатларда тўлаб борилишининг ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish