Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Дилшоджон Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят ишлари бўйича қўшма тергов гуруҳларини тузишда халқаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш масалалари” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Yu903.
Илмий раҳбар: Умарханова Дилдора Шарипхановна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Умарахунов Иркин Мирзахидович, юридик фанлар доктори, профессор; Шодиев Ғулом Махамматович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўшма тергов гуруҳлари ва халқаро тергов комиссияларини тузиш бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларини очиб бериш, бу жараёнда муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, шунингдек халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамни амалга оширишда процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этишда жиноят процессуал кодекси нормалари қўлланиланилиши ва хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси бўйича, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаса, хорижий давлатнинг процессуал қонунчилиги нормалари қўлланилиши мумкинлиги асослаб берилган;
тезкор-қидирув фаолияти соҳасида, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва турдош халқаро ташкилотлар билан жиноятчиликка қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик миллий қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши асослантирилган;
ваколатли давлат органининг киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва кибертаҳдидларга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш кераклиги, шунингдек, кибержиноятчилик бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳамда кибержиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кибермаконидан террорчилик, экстремистик ва бошқа қонунга хилоф фаолиятда фойдаланилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш лозимлиги асослантирилган;
қўшма тергов гуруҳлари тушунчасига “икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг манфаатлари зид жиноятларни (трансмиллий жиноятларни) содир этган шахс, уюушган жиноий гуруҳ аъзоларининг қилмишиларини тергов қилиш ва жиноят содир этган шахсларга нисбатан адолатли жазо таъминлаш мақсадида ваколатли органларининг марказий органлари келишувига биноан давлатларнинг ваколатлатли органлари иштирокида тузиладиган қўшма гуруҳ ҳисобланади” деган муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамни амалга оширишда процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровни ижро этишда жиноят процессуал кодекси нормалари қўлланиланилиши ва хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси бўйича, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаса, хорижий давлатнинг процессуал қонунчилиги нормалари қўлланилиши мумкинлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 595-модда 4-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 5-сентябрдаги 04/2-10/4025-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамни амалга оширишда мамлакатда қабул қилинган қонун ҳужжатларни ижро этишда ва давлат суверенитетини мустаҳкамлашда самарадорликни оширишга хизмат қилган;
тезкор-қидирув фаолияти соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва турдош халқаро ташкилотлар ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларда иштирок этиши масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилишига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 281-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 04/2-10/892-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жиноятчиликка қарши курашда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда бевосита халқаро ҳамкорликни тартибга солишга замин яратган;
ваколатли давлат органининг киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва кибертаҳдидларга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиши кераклиги ва кибержиноятчилик бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳамда кибержиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг кибермаконидан террорчилик, экстремистик ва бошқа қонунга хилоф фаолиятда фойдаланилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш кераклигига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонуни 11-модда, 2-қисм, 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2023-йил 1-августдаги 04/11-10-1093-сон далолатномаси). Бугунги кунда анча ривожланиб бораётган кибертаҳдидларга қарши курашда давлатларда ўртасида ягона ёндошувни ишлаб чиқиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган.
“қўшма тергов гуруҳлари”, тушунчасининг муаллифлик таърифи ҳамда қўшма тергов гуруҳлари фаолиятини тартибга солишда хизмат қилувчи принципларнинг янги таснифи “Халқаро жиноят ҳуқуқи” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғи билан дарслик сифатида нашр қилишга рухсат берилган). Бу янги билимлар бериш ва кўникмаларини шакллантиришда манба бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish