Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиалиев Муҳаммад Али Пўлатжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро молия марказларида хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг чет эл ҳуқуқи ва рақамли ҳуқуқ асосида тартибга солиниши” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu739.
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Бозаров Сардор Соҳибжонович, юридик фанлар доктори, профессор в.б., Саидов Мақсудбек Норбоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро молия марказлари ва уларнинг доирасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солинишини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус иқтисодий зоналар фаолиятида муайян ўзига хос ҳуқуқий режим тушунчаси, унинг қўлланилиши шартлари ҳамда махсус ҳуқуқий режим билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиб-таомилига, махсус иқтисодий зоналарда махсус божхона, солиқ режими, шунингдек, фуқароларнинг кириши, чиқиши ва у ерда туриши режими, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлари, молия ҳамда кредит билан боғлиқ бўлган фаолиятини амалга ошириш шартлари ҳамда инвестицияларни жалб қилиш билан тартибга солиниши асослаб берилган;
махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини доимий ҳимояга олиш масалалари, махсус иқтисодий зоналарда электрон тижорат иштирокчилари тушунчаси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишлаб чиқишга, махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни йўлга қўйиш борасидаги низолар, шунингдек, ушбу зоналардаги электрон тижорий муносабатладан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, уларда низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари ҳамда онлайн низоларни ҳал қилиш тартиб-таомиллари асослаб берилган;
кибермакондаги рақамли маҳсулотлар, рақамли ҳуқуқлар, рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, электрон тижорат, электрон тижорат субектлари, электрон тижорий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиб-таомилига оид асосий тушунчалар, кибермакондаги тижорий муносабатларни рақамли ҳуқуқлар билан тартибга солиниши, кибермаконда тижорий муносабатларда булутли технологиялардан фойдаланиш тартиб-таомиллари, электрон тижорат иштирокчилари тушунчаси, уларнинг (сотувчи ва харидор) ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш асослантирилган;
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришда турли усуллар ва инновациялардан фойдаланиш зарурияти, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишда янги рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, унинг имкониятини кенг тарғиб қилишда рақамли Тошкент халқаро молия марказини (Тошкент ХММ) ташкил қилиш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро молия марказларида хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг чет эл ҳуқуқи ва рақамли ҳуқуқ асосида тартибга солиниши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
махсус иқтисодий зоналар фаолиятида муайян ўзига хос ҳуқуқий режим тушунчаси, унинг қўлланилиши шартлари ҳамда махсус ҳуқуқий режим билан боғлиқ муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиб-таомилига, махсус иқтисодий зоналарда махсус божхона, солиқ режими, шунингдек, фуқароларнинг кириши, чиқиши ва у ерда туриши режими, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлари, молия ҳамда кредит билан боғлиқ бўлган фаолиятини амалга ошириш шартлари ҳамда инвестицияларни жалб қилиш билан тартибга солиниши бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 3, 37, 38, 39, 40-моддаларини такомиллаштиришда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 10-июлдаги 39-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги махсус иқтисодий зоналарда махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини доимий ҳимояга олиш масалалари, махсус иқтисодий зоналарда электрон тижорат иштирокчилари тушунчаси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишлаб чиқишга, махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатишини ва уларни ривожлантиришни йўлга қўйиш борасидаги низолар, шунингдек, ушбу зоналардаги электрон тижорий муносабатладан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, уларда низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари ҳамда онлайн низоларни ҳал қилиш тартиб-таомилига оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 3, 42, 43-моддаларини такомиллаштиришда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2023-йил 10-июлдаги 39-сон далолатномаси); Мазкур таклифларнинг қабул қилинганлиги махсус иқтисодий зоналарда келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш самарали усулларини қўллашга хизмат қилган;
кибермакондаги рақамли маҳсулотлар, рақамли ҳуқуқлар, рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, электрон тижорат, электрон тижорат субектлари, электрон тижорий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиб-таомилига оид асосий тушунчалар, кибермакондаги тижорий муносабатларни рақамли ҳуқуқлар билан тартибга солиниши бўйича тавсиялар, кибермаконда тижорий муносабатларда булутли технологиялардан фойдаланиш тартиб-таомилларига доир тавсиялар, электрон тижорат иштирокчилари тушунчаси, уларнинг (сотувчи ва харидор) ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишлаб чиқишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг 3, 8, 9, 10, 14, 20, 21, 28-моддаларини такомиллаштиришда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022-йил 21-декабрдаги 05-10/3309-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги кибермакондаги электрон тижорат муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришда турли усуллар ва инновациялардан фойдаланиш зарурияти, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишда янги рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, унинг имкониятини кенг тарғиб қилишда рақамли Тошкент халқаро молия марказини ташкил қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари ҳамда Фуқаролик кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси доирасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 9/11-5/41231-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги инвестицион жозибадорлигини оширишга, рақамли инвеститисиялар оқимини жалб қилишга, янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳасида рақамли муносабатларни тартибга солишга доир моддаларни маромига етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish