Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Саида Муҳиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аёлларда айбдорлик ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P605.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскареевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Баҳриддин Мингбаевич, психология фанлари доктори, профессор; Джуракулова Дилфуза Фарходовна, психология фанлари б.ф.д. (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аёлларда айбдорлик ҳиссининг намоён бўлишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаштириш асосида унинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларда айбдорлик ҳисси ижтимоий-психологик детерминантларга боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, оилага етарлича вақт ажрата олмаслик, иш давомида бошқаларни ранжитиб қо'йиш, ишга масъулияцизлик билан ёндашишнинг фаол ифодаланиши орқали аёл шахсида ўзини ўзи айблаш, ўзига паст баҳо бериш хусусиятлари етакчи ўрин тутиши далилланган;
эмоционал соҳада, фаолиятда ва хулқ-атворда ўз-ўзини назорат қилиш компонентларининг айбдорлик ҳиссига таъсири натижасида, ўзини бошқариш ҳамда мустақил таҳлил қилишнинг айбдорлик ва уят ҳисларига қарама-қарши боғланиши туфайли аёлларда ўзини идора қилишнинг «экстерналлик», «бета-мағрурлик», «алфа-мағрурлик» билан уйғун ривожланиши асосланилган;
касбий фаолиятда аёллардаги айбдорлик ҳиссининг эмоционал интеллект даражалари билан боғлиқ равишда намоён бўлишига кўра, ҳис-кечинмаларнинг ўзгаришини кузата олиш, ўзга инсонлар дардини ҳис қилиш, бошқалардаги эмоционал ўзгаришларни англашнинг таркиб топиши орқали айбдорлик ҳисси «эмоционал билимдонлик», «эмпатия» компонентлари билан устувор боғлиқлик характерига эга эканлиги исботланган;
шахснинг низоли вазиятларга мойиллик хусусиятлари айбдорлик ҳисси билан таъсирлашув жараёнларига мувофиқ, зиддиятли ҳолатларда ўзга шахсларнинг манфаатларини ҳурмат қилмаслик, баҳс-мунозарадан қайтмасликнинг устун келишига кўра низоли хулқ-атвор шаклларидан «ҳамкорлик», «муросалилик»нинг кучайтирилиши орқали аёлларда айбдорлик ҳиссининг бартараф этилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёлларда айбдорлик ҳисси намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
аёлларда айбдорлик ҳисси ижтимоий-психологик детерминантларга боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, оилага етарлича вақт ажрата олмаслик, иш давомида бошқаларни ранжитиб қо'йиш, ишга масъулияцизлик билан ёндашишнинг фаол ифодаланиши орқали аёл шахсида ўзини ўзи айблаш, ўзига паст баҳо бериш хусусиятлари етакчи ўрин тутишини асослашга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-77-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-77а-сон маълумотномаси). Натижада иш давомида бошқаларни ранжитиб қо'йиш, ишга масъулияцизлик билан ёндашишнинг фаол ифодаланиши орқали аёл шахсида ўзини ўзи айблаш, ўзига паст баҳо бериш хусусиятлари етакчи ўрин тутишини таҳлил этишга шароит яратилган.
эмоционал соҳада, фаолиятда ва хулқ-атворда ўз-ўзини назорат қилиш компонентларининг айбдорлик ҳиссига таъсири натижасида, ўзини бошқариш ҳамда мустақил таҳлил қилишнинг айбдорлик ва уят ҳисларига қарама-қарши боғланиши туфайли аёлларда ўзини идора қилишнинг «экстерналлик», «бета-мағрурлик», «алфа-мағрурлик» билан уйғун ривожланишини асослашга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-77-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-77а-сон маълумотномаси). Натижада ўзини бошқариш ҳамда мустақил таҳлил қилишнинг айбдорлик ва уят ҳисларига қарама-қарши боғланиши туфайли аёлларда ўзини идора қилишнинг «экстерналлик», «бета-мағрурлик», «алфа-мағрурлик» билан уйғун ривожланиши асосида  тавсиялар ишлаб чиқилган.
касбий фаолиятда аёллардаги айбдорлик ҳиссининг эмоционал интеллект даражалари билан боғлиқ равишда намоён бўлишига кўра, ҳис-кечинмаларнинг ўзгаришини кузата олиш, ўзга инсонлар дардини ҳис қилиш, бошқалардаги эмоционал ўзгаришларни англашнинг таркиб топиши орқали айбдорлик ҳисси «эмоционал билимдонлик», «эмпатия» компонентлари билан устувор боғлиқлик характерига эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-77-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-77а-сон маълумотномаси). Натижада ҳис-кечинмаларнинг ўзгаришини кузата олиш, ўзга инсонлар дардини ҳис қилиш, бошқалардаги эмоционал ўзгаришларни англашнинг таркиб топиши орқали айбдорлик ҳисси «эмоционал билимдонлик», «эмпатия» компонентлари билан устувор боғлиқлик характерига эга эканлигини таҳлил қилиш имконияти оширилган.
шахснинг низоли вазиятларга мойиллик хусусиятлари айбдорлик ҳисси билан таъсирлашув жараёнларига мувофиқ, зиддиятли ҳолатларда ўзга шахсларнинг манфаатларини ҳурмат қилмаслик, баҳс-мунозарадан қайтмасликнинг устун келишига кўра низоли хулқ-атвор шаклларидан «ҳамкорлик», «муросалилик»нинг кучайтирилиши орқали аёлларда айбдорлик ҳиссининг бартараф этилиши исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-77-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-77а-сон маълумотномаси). Натижада низоли хулқ-атвор шаклларидан «ҳамкорлик», «муросалилик»нинг кучайтирилиши орқали аёлларда айбдорлик ҳисси бартараф этилишининг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish