Sayt test rejimida ishlamoqda

Инагамова Лола Усманбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P373.
Илмий раҳбар: Норкулова Наргиза Ташпулатовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Назаров Азамат Сатторович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш раҳбарларда стресс ҳолатини вужудга келишидаги дифференциал фарқларга кўра бошқарув ахборотларини қабул қилиш, қайта ишлаш, расионал қарорлар қабул қилишдаги профессионал-психологик юкламанинг шахс ҳиссий соҳасига дисфунксионал таъсири «конгнитив диссонанс»ларни кучайтирганлиги туфайли психофизиологик, психоемосионал, ижтимоий омилларнинг устувор характерга эга эканлиги далилланган;
шахсда стрессга бардошлиликнинг шаклланиши ёш раҳбарлардаги «психотравматик вазиятлар кечиши», «ўзидан қониқмаслик, «бурчакка тақалган»лик, «хавотирланиш ва депрессия», «касбий вазифаларни қисқартириш», «эмосионал танқислик», «деперсонализасия», «психосоматик ва психовегетатив бузилишлар»нинг, захирадаги раҳбарларда «психотравматик вазиятлар кечиши», «хавотирланиш ва депрессия», «деперсонализасия», «психосоматик ва психовегетатив бузилишлар»нинг устувор намоён бўлиши туфайли ҳиссий сўниш билан боғлиқ психоемосионал ҳолатнинг намоён бўлишига тескари пропорсионал эканлиги далилланган;
ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликнинг шаклланиши шахснинг дадил хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, инсонлар билан мулоқот қилишга интилиш, ўзгаларнинг қўллаб-қувватлашини кутиш, шошилмасдан иш тутиш, кескин хатти-ҳаракатларни содир этиш, муаммолардан узоқлашишни исташ, режали чоралар кўриш каби хулқ-атвор шаклларини ассосиал ва тажавузкор ҳаракатларни компенсасиялашда намоён бўлиши туфайли стрессли вазиятларни бартараф этиш стратегияларини ривожланишига тўғри пропорсионал эканлиги далилланган;
ёш раҳбарларда стрессни самарали бошқариши кўникмасини шакллантириш учун стрессга бардошлилик, мослашувчанлик, « тиме менежмент », « селф менежмент », жамоага интерактив таъсир этиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ профессионал аутоидентификасияни ривожлантириш муҳимлигига кўра аутотехник ва релаксасия усуллари орқали «ўз-ўзига мотивасия», «ўзига ижобий ҳиссий муносабатни» таркиб топтириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ёш раҳбарларда стресс ҳолатини вужудга келишидаги дифференциал фарқларга кўра бошқарув ахборотларини қабул қилиш, қайта ишлаш, расионал қарорлар қабул қилишдаги профессионал-психологик юкламанинг шахс ҳиссий соҳасига дисфунксионал таъсири «конгнитив диссонанс»ларни кучайтирганлиги туфайли психофизиологик, психоемосионал, ижтимоий омилларнинг устувор характерга эга эканлигини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 19-сентябрдаги ПМ-72-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-сентябрдаги ПМ-72-а-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда стресс ҳолатини вужудга келишидаги дифференциал фарқларга кўра бошқарув ахборотларини қабул қилиш самарадорлиги ошган;
шахсда стрессга бардошлиликнинг шаклланиши ёш раҳбарлардаги «психотравматик вазиятлар кечиши», «ўзидан қониқмаслик, «бурчакка тақалган»лик, «хавотирланиш ва депрессия», «касбий вазифаларни қисқартириш», «эмосионал танқислик», «деперсонализасия», «психосоматик ва психовегетатив бузилишлар»нинг, захирадаги раҳбарларда «психотравматик вазиятлар кечиши», «хавотирланиш ва депрессия», «деперсонализасия», «психосоматик ва психовегетатив бузилишлар»нинг устувор намоён бўлиши туфайли ҳиссий сўниш билан боғлиқ психоемосионал ҳолатнинг намоён бўлишига тескари пропорсионал эканлигини далиллашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 19-сентябрдаги ПМ-72-сон буйруғи билан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-сентябрдаги ПМ-72-а-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш натижадорлиги таъминланган;
ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликнинг шаклланиши шахснинг дадил хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, инсонлар билан мулоқот қилишга интилиш, ўзгаларнинг қўллаб-қувватлашини кутиш, шошилмасдан иш тутиш, кескин хатти-ҳаракатларни содир этиш, муаммолардан узоқлашишни исташ, режали чоралар кўриш каби хулқ-атвор шаклларини ассосиал ва тажавузкор ҳаракатларни компенсасиялашда намоён бўлиши туфайли стрессли вазиятларни бартараф этиш стратегияларини ривожланишига тўғри пропорсионал эканлигини далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 19-сентябрдаги ПМ-72-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-сентябрдаги ПМ-72-а-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда стрессга бардошлиликнинг шаклланишини таҳлилий ўрганишга шароит яратилган;
ёш раҳбарларда стрессни самарали бошқариши кўникмасини шакллантириш учун стрессга бардошлилик, мослашувчанлик, « тиме менежмент », « селф менежмент », жамоага интерактив таъсир этиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ профессионал аутоидентификасияни ривожлантириш муҳимлигига кўра аутотехник ва релаксасия усуллари орқали «ўз-ўзига мотивасия», «ўзига ижобий ҳиссий муносабатни» таркиб топтириш заруратини асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 19-сентябрдаги ПМ-72-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-сентябрдаги ПМ-72-а-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда стрессни самарали бошқариш кўникмасини шакллантириш имкониятлари оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish