Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулиев Ёрқин Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Талабаларда коррупцион ҳолатларга қарши хулқ-атворни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/P435.
Илмий раҳбар: Назаров Акмал Мардонович психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлари доктори (ДСc), доцент; Исматова Дилафруз Туймуратовна, психология фанлари бўйич фалсафа доктори (PhD).
    Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда коррупцион ҳолатларга қарши хулқ-атворни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда коррупцион ҳолатларга қарши хулқ-атворни шакллантиришда ахлоқнинг когнитив, мотивацион, эмоционал компонентларини ретроспектив, реал ва проспектив фаолиятни таҳлил қилиш жиҳатлари билан аутент намоён бўлиши муҳимлиги туфайли рефлексив хусусиятларни ривожланганлик даражаси устувор аҳамиятга эга эканлиги далилланган;
талабалардаги иродавий сифатларини ривожланганлик даражасини антикоррупцион хулқни шаклланишига таъсири натижасида масъулиятлилик, ташаббускорлик, мустақиллик, матонатлилик, қатъиятлилик, мақсадга интилувчанлик жиҳатларини фаолиятга муносабатда гендер дифференциацияланиши туфайли ўз хулқ-атворини бошқариш компонентлари ижтимоий-психологик хусусият эканлиги асосланган;
талабаларда антикоррупцион хулқни шакллантиришда шахслараро муносабатлардаги ижтимоий нуфузга, рақобатга, мақсадга эришишга интилишнинг гендер хусусиятларга боғлиқ равишда конструктив рақобатга тайёрликка ўзаро интегратив ривожлантириш муҳимлиги туфайли шахс мотивацион соҳасига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги далилланган;
талабаларда антикоррупцион хулқни шакллантиришда фаолиятдаги перспектив ўз-ўзини таҳлил қилишнинг режалаштириш, моделлаштириш, мустақиллик, ўзини назорат қилиш сифатларига боғлиқ равишда усутвор намоё бўлиши муҳимлиги туфайли хулқ-атворда ўзини-ўзи бошқариш ва рефлексив хусусиятларни ўзаро интегратив ривожланишини таъминлаш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларда коррупцион ҳолатларга қарши хулқ-атворни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда коррупцион ҳолатларга қарши хулқ-атворни шакллантиришда ахлоқнинг когнитив, мотивацион, эмоционал компонентларини ретроспектив, реал ва проспектив фаолиятни таҳлил қилиш жиҳатлари билан аутент намоён бўлиши муҳимлиги туфайли рефлексив хусусиятларни ривожланганлик даражаси устувор аҳамиятга эга эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-86-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-86а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда антикоррупцион хулқ мотивларининг ривожланишининг рефлексив хусусиятларига боғлиқлик жиҳатлари таҳлил қилиш имконияти яратилган;
талабалардаги иродавий сифатларини ривожланганлик даражасини антикоррупцион хулқни шаклланишига таъсири натижасида масъулиятлилик, ташаббускорлик, мустақиллик, матонатлилик, қатъиятлилик, мақсадга интилувчанлик жиҳатларини фаолиятга муносабатда гендер дифференциацияланиши туфайли ўз хулқ-атворини бошқариш компонентлари ижтимоий-психологик хусусият эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-86-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-86а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда антикоррупцион хулқ мотивларини ривожлантиришда иродавий сифатларнинг дифференциал намоён бўлиши хусусиятлари тадқиқ этиш имконияти яратилган;
талабаларда антикоррупцион хулқни шакллантиришда шахслараро муносабатлардаги ижтимоий нуфузга, рақобатга, мақсадга эришишга интилишнинг гендер хусусиятларга боғлиқ равишда конструктив рақобатга тайёрликка ўзаро интегратив ривожлантириш муҳимлиги туфайли шахс мотивацион соҳасига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-86-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-86 а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда шахс мотивацион соҳасига коррексион-адаптив таъсирларни оширишга эришилган;
талабаларда антикоррупцион хулқни шакллантиришда фаолиятдаги перспектив ўз-ўзини таҳлил қилишнинг режалаштириш, моделлаштириш, мустақиллик, ўзини назорат қилиш сифатларига боғлиқ равишда усутвор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли хулқ-атворда ўзини-ўзи бошқариш ва рефлексив хусусиятларни ўзаро интегратив ривожланишини таъминлаш муҳимлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-86-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-86а-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда антикоррупцион хулқ-атворни шакллантиришнинг психокоррексион амалий-услубий таъминотни шакллантириш усули ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish