Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Малоҳат Азимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар академик ўзлаштиришининг психологик детерминантлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/П388
Илмий раҳбар: Расулов Абдимумин Ибрагимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат унивепситети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Атабаева Наргис Батировна психология фанлари доктори (DSc), доцент; Останов Шухрат Шарипович психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
    Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат унивепситети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар академик ўзлаштириши детерминантларининг психодиагностикаси ва психокоррексион-ривожлантирувчи технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнининг узвий қисмига айланган “ахборотларни қайта ишлаш тезлиги”, “умумий ақлий қобилият”, “хотира”, “муввафақиятга интилиш ва қочиш мотивацияси”, “стрессга барқарорлик”, “индивидуалликни расмий-динамик хусусиятлари”, “ўқув фаолият мотивлари”, “ўқув фаолиятини ташкил этиш услублари” каби омиллар талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини шартловчи етакчи психологик детерминантлар эканлиги аниқланган;
таълимда индивидуалликни расмий-динамик хусусиятлари, ўқув фаолият мотивлари, ўқув фаолиятини ташкил этиш услубларини такомиллаштириш, талаба ёшларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш, қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш, уларнинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай билиш, ўқув материалларини тўғри танлай олиш каби омиллар таълим жараёнида академик ўзлаштиришнинг муҳим шартларидан эканлиги мантиқий боғланишлар орқали далилланган;
ўқув фаолияти ва турмуш тарзида дуч келадиган турли муаммолар туфайли талабаларда деррессия, заифлашув, таъсирчанлик, ташвишнинг сезиларли даражада кўрайиши, интилишларида кескинлик, зўриқиш, умидсизлик, қўзғалувчанлик, асабийлашиш, безовталик, ҳаяжон, ташвиш ва чарчоқ ҳисси каби ҳолатлар ортиб бориб, уларда хотиржамлик, совуққонлик, ўзига ишонч, ўз имкониятларини, малакаларини, билим ва қобилиятларини баҳолай олмаслик сифатлари шаклланишига олиб келиши исботланган;
ўзини ўзи бошқариш, ҳиссий ҳолатларни тартибга солиш ва мақсадларга эришиш қобилияти ҳамда стрессга чидамлилик қуйи даражада бўлган, академик ўзлаштириши паст талабалар ўқув фаолиятида юзага келувчи муаммоларни бартараф этишнинг психодиагностика, психокоррексия, психопрофилактика ва психотерапия каби замонавий  тарбиявий таъсир чора-тадбирлари психологик мезонлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар академик ўзлаштиришининг психологик детерминантларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим жараёнининг узвий қисмига айланган “ахборотларни қайта ишлаш тезлиги”, “умумий ақлий қобилият”, “хотира”, “муваффақиятга интилиш ва қочиш мотивацияси”, “стрессга барқарорлик”, “индивидуалликни расмий-динамик хусусиятлари”, “ўқув фаолият мотивлари”, “ўқув фаолиятини ташкил этиш услублари” каби омиллар талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини шартловчи етакчи психологик детерминантлар эканлиги аниқланганлигига доир илмий таклиф-тавсиялар Тошкент давлат педагогика унивепситети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79-сонли буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унивепситети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79а-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилган ўқув курсларида талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичини шартловчи етакчи психологик детерминантлар ҳақида маълумот беришга эришилган;
таълимда индивидуалликни расмий-динамик хусусиятлари, ўқув фаолият мотивлари, ўқув фаолиятини ташкил этиш услубларини такомиллаштириш, талаба ёшларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш, қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш, уларнинг билими ва тарбияланганлик даражасини аниқлай билиш, ўқув материалларини тўғри танлай олиш каби омиллар таълим жараёнида академик ўзлаштиришнинг муҳим шартларидан эканлиги мантиқий боғланишлар орқали далилланганлигига оид илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика унивепситети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79-сонли буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унивепситети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79а-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида  модулига киритилган вазифалар ижросини таъминлашда, таълим самарадорлиги ошишида ва баъзи психологик омиллар таълим жараёнида академик ўзлаштиришнинг муҳим шартларидан эканлигини аниқлашда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
ўқув фаолияти ва турмуш тарзида дуч келадиган турли муаммолар туфайли талабаларда деррессия, заифлашув, таъсирчанлик, ташвишнинг сезиларли даражада кўрайиши, интилишларида кескинлик, зўриқиш, умидсизлик, қўзғалувчанлик, асабийлашиш, безовталик, ҳаяжон, ташвиш ва чарчоқ ҳисси каби ҳолатлар ортиб бориб, уларда хотиржамлик, совуққонлик, ўзига ишонч, ўз имкониятларини, малакаларини, билим ва қобилиятларини баҳолай олмаслик сифатлари шаклланишига олиб келиши исботланганлигига оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика унивепситети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79-сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унивепситети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79а-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда хотиржамлик, совуққонлик, ўзига ишонч, ўз имкониятларини, малакаларини, билим ва қобилиятларини баҳолай олмаслик каби баъзи сифатларнинг шаклланиши таълим самарадорлиги ва талабалар академик ўзлаштириш кўрсаткичларига салбий таъсири ҳақида маълумот беришга хизмат қилган;
ўзини ўзи бошқариш, ҳиссий ҳолатларни тартибга солиш ва мақсадларга эришиш қобилияти ҳамда стрессга чидамлилик қуйи даражада бўлган, академик ўзлаштириши раст талабалар ўқув фаолиятида юзага келувчи муаммоларни бартараф этишнинг психодиагностика, психокоррексия, психоррофилактика ва психотерария каби замонавий  тарбиявий таъсир чора-тадбирлари психологик мезонлар асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат редагогика унивепситети Рсихология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79-сонли буйруғига асосан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулларига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат редагогика унивепситети Рсихология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-79а-сон маълумотномаси). Натижада, раст ўзлаштирувчи талабалар ўқув фаолиятида юзага келувчи муаммоларни бартараф этишнинг психодиагностика, психокоррексия, психоррофилактика ва психотерария каби замонавий  тарбиявий таъсир чора-тадбирлари такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish