Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Рустам Зафарджановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда жигардан ташқари портал гипертензиянинг патогенетик механизмлари ва уни даволаш усуллари», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib724.
Илмий маслаҳатчи: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Разумовский Александр Юревич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, РФА корреспондент азоси; Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда жигардан ташқари портал гипертензиянинг диагностикаси ҳамда хирургик тактикасини дарвоза вена тизими флеботромбозининг хусусиятларини ўрганишга асосланган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларда дарвоза вена тизимининг бешта флеботромбоз тури мавжудлиги аниқланди, уларнинг ҳар бири қон оқими блокланишининг маълум даражаси ва тарқалиши асосланган;
портал гипертензиянинг жигардан ташқари шакли бўлган болаларда хирургик даволашдан олдин ва кейин портал гипертензиянинг оғирлигини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг ноинвазив усули такомиллаштирилган;
декомпрессив, ажратувчи ва эндоскопик аралашувлардан сўнг портал гипертензиянинг жигардан ташқари шакли бўлган болаларда портал вена тизимидаги гемодинамикасидаги ўзгаришларнинг характерли хусусиятлари аниқланган;
болаларда портал гипертензиянинг шунтлаб бўлмайдиган шаклида қизилўнгач ва ошқозон варикоз томирларидан қон кетишининг ривожланишининг олдини олиш учун эндоскопик боғлаш ва азигопортал ажратиш операциялари самарадорлигини оширишнинг патогенетик жиҳатлари аниқланган;
болаларда портал вена тизимининг флеботромбоз турига қараб детерминистик хирургик ёндашув шунт тромбози, такрорий қон кетишлар, гепатопулмонар синдром ва портосистемик энцефалопатия каби асоратларни камайтириши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2024 йил 7 февралдаги 03/167-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болаларда жигардан ташқари портал гипертензия туфайли ривожланувчи қизилўнгач варикоз кенгайган веналари ва улардан қон кетиш хавфини операциядан олдинги даврда ноинвазив усул билан бахолаш усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Оператив даводан олдин, жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларда қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини ноинвазив бўлган 2DSWЕ (shearwaveelastography) усули билан талоқ зичлигининг эластометрияси ёрдамида баҳолашнинг аҳамиятларига хавфсизлик, мониторинг ва эрта ташхис қўйиш имконияти ва анестезиологик ендашув заруратининг йўқлигидадир. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 29.07.2023 йилдаги 39§2 – сонли буйруқ, ҳамда, Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлимлари бўйича 31.07.2023 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: кичик ешдаги беморларнинг операция олди текшириш режасида ноинвазив ташхислаш усули билан қизилўнгач варикоз томирлар мавжудлигини аниқлаш хавсизликни, асоратларни бўлмаслигини, қўшимча муолажалар талаб этмаслиги, болаларда қўрқув, хаяжон, бўлмаслиги таъминлаб беради; анестезияга бўлган эҳтиёжни бартараф этиш ва касал ётоғи олдида текширувни ўтказиш имконияти беморлар ва соғлиқни сақлаш тизимига иқтисодий юкни камайтиради. Бу, айниқса, ресурслари чекланган ижтимоий вазиятда ахамиятли. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда қизилўнгач варикоз томирларини инвазив бўлмаган ташхислаш усулининг иқтисодий самарадорлиги инвазив эндоскопия билан солиштирганда ҳар бир бемор учун харажатларни 36,8% га камайтиришдир. Эндоскопик текширув анестезиологик ендашув билан ўтказиладиган болаларга нисбатан 91,7% га кўп. Жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда томирларнинг варикоз кенгайиши мавжудлигини ноинвазив баҳолаш билан ташхислаш харажати 120000 сўмни ташкил этган бўлса, седатациясиз эндоскопик текширувда 193000 сўм, седатация билан эса 1462415 сўмни ташкил қилган.
Хулоса: жигардан ташқари портал гипертензияли беморларда қизилўнгач варикоз кенгайган вена томирлари, клиник ахамиятли портал гипертензияни юқорида келтирилган текширув усулидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1342415 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Юлдашев Рустам Зафарджановичнинг«Болаларда жигардан ташқари портал гипертензиянинг патогенетик механизмлари ва уни даволаш усуллари»мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан 09.11.2023 йилдаги № 03/2415 сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: талоқ зичлигини эластометрия усули асосида операция ўтказган жигардан ташқари портал гипертензияли бемор болаларда асоратлар мавжудлигини аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигардан ташқари портал гипертензияли болаларда операциядан кейин асорталар, яъни қизилўнгачдаги варикоз томирлар мавжудлигини ноинвазив, талоқ зичлигини билвосита - эластометрия усули билан текшириш орқали, инвазив бўлган эндоскопик текширув билан боғлиқ бўлган ножуя таъясирлар (психоэмоционал зарарланиш, оғиз бўшлиғи ва қизилўнгач ҳамда ошқозон шиллиқ қаватлари микрожарохатлари) ва асоратлар олди олинади. Шунингдек, кичик ешдаги болаларда эндоскопик текширув учун зарур бўлган анестезиологик хавф-хатарлар олди олинади. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 29.07.2023 йилдаги 39§2 – сонли буйруқ, ҳамда, Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлимлари бўйича 31.07.2023 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ноинвазив ташхислаш усули кичик ёшдаги болалар учун қулай ва касалхонага ётқизишни талаб қилмайди, бубеморларнинг ушбу популяцияси учун диагностикадан кенгроқ фойдаланиш имконини беради. Бу, айниқса, болалар саломатлигини таъминлаш устувор вазифа бўлган ижтимоий шароитда муҳим аҳамиятга эга; анестезияга бўлган эҳтиёжни бартараф этиш ва амбулатор шароитда текширувни ўтказиш имконияти беморлар ва соғлиқни сақлаш тизимига иқтисодий юкни камайтиради. Бу, айниқса, ресурслари чекланган ижтимоий вазиятда ахамиятли; такрорий эндоскопик текширувлар билан боғлиқ психологик травма хавфини камайтириш, беморларнинг психо-ижтимоий фаровонлиги ҳақида қайғуришни таъминлайди. Бу алтернатив усул стресс ва ноқулайликни камайтиришга ёрдам беради, бу ижтимоий аҳамиятга эга; баъзи жарроҳлик муолажаларидан сўнг портал гипертензияни кузатиш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши ва операциядан кейинги асоратларни даволашнинг ижтимоий ва иқтисодий харажатларини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: инвазив бўлган қизилўнгач варикоз томирларини стационар шароитида эндоскопик усулда бахолаш – 787053 сумни ташкил қилади, эндоскопик текширувни анестезиологик хамкорликда ўтказиш эса бир беморга 927053 сумни ташкил этади. Ноинвазив, талоқ зичлигини амбулатор шароитда эластометрик текшириш орқали қизилўнгач варикоз томирларини бахолаш 120000 сумни ташкил килади. Ноинвазив усулда қизилўнгач варикоз томирларини операциядан кейин мониторинг қилиш, эндоскопик усулга нисбатан 6.5 баравар, анестезиологик ендашув билан бажариладиган эндоскопик текширувга нисбатан 7.7 баравар афзалроқ.
Хулоса: оператив даволашдан сўнг, жигардан ташқари портал гипертензияли болаларда клиник ахамиятли портал гипертензияни ноинвазив усул билан бахолаш усулидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 807053 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган.
Юлдашев Рустам Зафарджановичнинг«Болаларда жигардан ташқари портал гипертензиянинг патогенетик механизмлари ва уни даволаш усуллари»мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан 09.11.2023 йилдаги № 03/2415 сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: жигардан ташқари портал гипертензияли бемор болаларда қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини эндоскопик боғлаш усули азигопортал ажратиш операциядан устунлиги анқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда азигопортал операциялардан кейин қизилўнгач варикоз томирларидан қайта қон кетиш частотаси 34.5% ни ташкил қилади, жорий этилган қизилўнгач варикоз томирларини эндоскопик усул билан бартараф қилишдан кейин эса 16.2% гастроезофагеал геморрагиялар холати кузатилган. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 29.07.2023 йилдаги 39§2 – сонли буйруқ, ҳамда, Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлимлари бўйича 31.07.2023 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қизилўнгач варикоз томирларини эндоскопик боғлаш очиқ усулда бажариладиган азигопортал ажратиш операцияга қараганда камроқ инвазивдир. Бу тикланиш жараёнини тезлаштириши ва беморлар, уларнинг оилаларининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун муҳим бўлган операциядан кейинги реабилитация даврини қисқартириши мумкин. Эндоскопик муолажалар одатда камроқ жарроҳлик чандиқларни қолдиради, бу айниқса болаларда сезиларли бўлиши мумкин, ташқи кўриниш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган психологик ва ижтимоий муаммоларни олдини олади. Қизилўнгач варикоз томирларини эндоскопик боғлаш каби минимал инвазив муолажалар кўпинча қисқароқ касалхонада қолишни талаб қилади. Бу эса соғлиқни сақлаш ресурсларини тежаш ва беморларга қулайроқ тажрибани тақдим этади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлигиқуйидагилардан иборат: Жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда қизилўнгач варикоз томирларидан қон кетишини эндоскопик усулда баратараф қилиниши иқтисодий самарадорлиги азигопортал операция билан солиштирганда ҳар бир бемор учун даволаш харажатларини 3,7 баравар камайтиришга олиб келади. Жигардан ташқари портал гипертензияли болаларда азигопортал ажратишнинг анъанавий операцияси билан хирургик даволаш нархи 12111943 сўмни ташкил этади, эндоскопик варикоз томирларни боғлаш операцияси эса 3267628 сўм ни ташкил этади.
Хулоса:Жигардан ташқари портал гипертензияли беморларда қизилўнгач варикоз кенгайган вена томирларини эндоскопик варикоз томирларни боғлаш операцияси усулидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 8844315 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Юлдашев Рустам Зафарджановичнинг«Болаларда жигардан ташқари портал гипертензиянинг патогенетик механизмлари ва уни даволаш усуллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан 09.11.2023 йилдаги № 03/2415 сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: жигардан ташқари портал гипертензияли бемор болаларда қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини миниинвазив усулда бартараф қилиш, яъни қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини бир ва бир неча босқичли эндоскопик боғлаш муолажаси ишлаб чикилган ва самараси анқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда варикоз томирларидан қон кетишининг олдини олиш учун жорий этилган минимал инвазив эндоскопик усул нафақат гастроезофагеал қон кетишларнинг такрорланиш частотасини камайтиришга, балки ушбу оғир гуруҳдаги беморларнинг жарроҳлик даволаш тактикасини модернизация қилишга имкон берди. Хусусан, дарвоза вена тизимида кенг тарқалган флеботромбозли беморларда, фақатгина азигопортал ажратиш операцияларини бажариш ҳар доим ҳам қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини адекват ва барқарор редукциясини таъминлай олмайди. Бундай ҳолатларда эндоскопик варикоз кенгайган веналарни боғлаш жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда қизилўнгач варикоз веналарининг барқарор, узоқ муддатли редукциясини таъминлайди. Бундан ташқари, ушбу усулда даволанган болаларнинг касалхонада стационар даволаниш муддатини камайтиришга имкон беради. Шунингдек, ушбу усул вилоят кўп тармоқли марказларда амалга ошириш мумкинлиги ҳам муҳим омил ҳисобланади. Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича 29.07.2023 йилдаги 39§2 – сонли буйруқ, ҳамда, Андижон болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлимлари бўйича 31.07.2023 йилдаги 56-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бу усулни шошилинч ҳолатларда ҳам, режалаштирилган тарзда бажариш имкони мавжудлиги беморлар, айникса педиатрия амалиети учун қулайликлар яратади. Оператив даво вақтининг қисқариши ва касалхонада операциядан кейин стационар даво муддатини қисқариши бемор болалар ва соғлиқни сақлаш тизимидаги юкни камайтиради. Бу, айниқса, даволаниш ва узоқ тикланиш учун керак булган харажатларни камайишига олиб келади. Бу усулдан фойдаланиш операциядан кейинги оғриқни йўқотади ва ҳар кунги боғловларга заруратни йўқ қилади. Бу эса ўз навбатида болалар учун жисмоний ва эмоционал ноқулайликни камайтиради, шунингдек, тиббий ва ҳамширалик харажатларини камайтиради. Шунингдек операцион яранинг инфекцион асоратлар хавфини минималлаштиради, такрорий лапаротомиялар билан боғлиқ инфекциялар ва битишмалар хавфини камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жигардан ташқари портал гипертензия билан касалланган болаларда қизилўнгач варикоз томирларидан қон кетишининг миниинваззив усулда олдини олишнинг иқтисодий самарадорлиги очиқ портосистем шунтлаш операциялари билан солиштирганда ҳар бир бемор учун даволаш харажатларини 2,6 баравар камайтиришга олиб келади. Жигардан ташқари портал гипертензияли болаларда портосистем шунтлаш операцияси билан хирургик даволаш нархи 30690964,2 сўмни ташкил этади, эндоскопик варикоз томирларни боғлаш операцияси эса 11904965,78 сўм ни ташкил этган.
Хулоса: жигардан ташқари портал гипертензияли беморларда қизилўнгач варикоз кенгайган вена томирларини эндоскопик варикоз томирларни боғлаш операцияси усулидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 18 785 998,42 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Болаларда жигардан ташқари портал гипертензиянинг патогенетик механизмлари ва уни даволаш усуллари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институти томонидан 09.11.2023 йилдаги № 03/2415 сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish