Sayt test rejimida ishlamoqda

Бафаев Жамшед Турабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Типологик хусусиятларга боғлиқ ҳолатдаги экспериментал диабетда тери жароҳатларининг фармакологик коррекцияси” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология, 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2276.
Илмий раҳбарлар: Мавлонов Анвар Аҳмадович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Саидов Саидамир Аброрович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ирисқулов Бахтиёр Ўктамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал диабет фонида тери жароҳатларида индивидуал типологик хусусиятларига инобатга олган ҳолда фармакологик коррекциялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тери яраларини даволашда биринчи марта арзон маҳалий Bombyx mori фиброин асосидаги боғламларнинг самарадорлиги исботланган;
тери нуқсони асосида турли индивидуал типологик хусусиятларга эга ҳайвонлар терисининг морфологик параметрларининг мезонлари ишлаб чиқилган;
экспериментал қандли диабетда турли типологик хоссаларга эга бўлган ҳайвонларда тери жарохатларинини даволашда қахрабо кислотаси, метил кўки ва цинк комплекс бирикманинг фармакологик самарадорлиги исботланган;
экспериментал қандли диабетга чалинган хайвонларнинг индивидуал типологиясининг хусусиятларига кўра қондагибиокимёвий ва гематологик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2024 йилдаги 03 январдаги 04-x/23-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тери яраларини даволашда биринчи марта арзон маҳалий Bombyx mori фиброин асосидаги боғламларнинг самарадорлиги исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маьлумотлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти лабаратория ва бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги №2-Р/328 сонли буйруқ ҳамда Фарматцевтика таълим ва тадқиқот институти лабораторияси бўйича 16.06.2023 йилдаги №F-239/Б сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабетга чалинган одамларда маҳаллий табиий хомашё Bombyx moriдан фойдаланиш орқали диабет яраларини даволашни яхшилаш, шикастланган тўқималарни даволашнинг арзон усулини амалий тиббиётга кенг жорий этиш имконини беради. Дастлабки босқичларда бу тиклаш чораларини кўришга, косметик деформатсия даражасини ва даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Замонавий технологияларни жорий этиш беморни касалхонага ётқизмасдан, амбулатория шароитида даволашга имкон беради ва беморни касалхонага ётқазиш кунлари сонини қисқартиришга имкон берадиган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 19 616 940,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 106). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, беморни касалхонага ётқизмасдан даволаш усулини танлаш билан якуний ташхис қўйиш имконини беради, бу эса ётиш кунларини 50% га,  тиббий ёрдам  харажатлари ва  тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий ахамияти организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ холда қандли диабетда тери жароҳатларни фармакокоррексиясини ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далилар асосланган дори ва боғлов материалларни ишлаб чиқариш учун експриментал асос бўлиб, бундай дори ва боғлов материалларни танлаш тизимини ва уларнинг фармакологик фаоллигини ошишига хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: тери нуқсони асосида турли индивидуал типологик хусусиятларга эга ҳайвонлар терисининг морфологик параметрларининг мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маьлумотлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти лабаратория ва бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги №2-Р/328 сонли буйруқ ҳамда Фарматцевтика таълим ва тадқиқот институти лабораторияси бўйича 16.06.2023 йилдаги №F-239/Б сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабетга чалинган одамларда тери яраларини типологик хоссалари асосида диабет яраларини даволашни яхшилаш, шикастланган тўқималарни даволашнинг тиббиётга кенг жорий этиш имконини беради. Бу орқали косметик деформатсия даражасини ва даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Замонавий технологияларни жорий этиш беморни касалхонага ётқизмасдан, амбулатория шароитида даволашга имкон беради ва беморни касалхонага ётқазиш кунлари сонини қисқартиришга имкон берадиган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 19 616 940,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 106). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, беморни касалхонага ётқизмасдан даволаш усулини танлаш билан якуний ташхис қўйиш имконини беради, бу эса ётиш кунларини 50% га, тиббий ёрдам  харажатлари ва  тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий ахамияти организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ холда қандли диабетда тери жарохатларни морфологиясини ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далилар асосланган дори ва боғлов материалларни ишлаб чиқариш учун експриментал асос бўлиб, бундай дори ва боғлов материалларни танлаш тизимини ва уларнинг фармакологик фаоллигини ошишига хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: экспериментал қандли диабетда турли типологик хоссаларга эга бўлган ҳайвонларда тери жарохатларинини даволашда каҳрабо кислотаси, метил кўки ва цинк комплекс бирикманинг фармакологик самарадорлиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маьлумотлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти лабаратория ва бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги №2-Р/328 сонли буйруқ ҳамда Фарматцевтика таълим ва тадқиқот институти лабораторияси бўйича 16.06.2023 йилдаги №F-239/Б сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабетга чалинган одамларда тери яраларини типологик хоссалари асосида диабет яраларини даволашни қўлаш ва шикастланган тўқималарни даволашнинг тиббиётга кенг жорий этиш имконини беради. Бу орқали диабетик яраларни тузатишни даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Замонавий технологияларни жорий этиш беморни касалхонага ётқизмасдан, амбулатория шароитида даволашга имкон беради ва беморни касалхонага ётқазиш кунлари сонини қисқартиришга имкон берадиган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 19 616 940,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 106). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, беморни касалхонага ётқизмасдан даволаш усулини танлаш билан якуний ташхис қўйиш имконини беради, бу эса ётиш кунларини 50% га,  тиббий ёрдам  харажатлари ва тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий ахамияти организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ холда қандли диабетда тери жарохатларни каҳрабо кислотаси, метил кўки ва цинк комплекс бирикма билан даволашни ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далилар асосланган дориларни ишлаб чиқариш учун эксприментал асос бўлиб, бундай дориларни фармакологик хоссаларини ўрганишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: экспериментал қандли диабетга чалинган хайвонларнинг индивидуал типологиясининг хусусиятларига кўра қондаги биокимёвий ва гематологик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маьлумотлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти лабаратория ва бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги №2-Р/328 сонли буйруқ ҳамда Фарматцевтика таълим ва тадқиқот институти лабораторияси бўйича 16.06.2023 йилдаги №F-239/Б сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қандли диабетга чалинган одамларда тери яраларини типологик хоссалари асосида қоннинг биокимёвий ва гематологик кўрсаткичларининг ўзгаришиларига қараб, диабет яраларини даволашни қўлаш. Бу орқали хар бир беморга индивидуал даволашда кенг жорий этиш имконини беради ва диабетик яраларни тузатишни даволаниш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Замонавий технологияларни жорий этиш беморни касалхонага ётқизмасдан, амбулатория шароитида даволашга имкон беради ва беморни касалхонага ётқазиш кунлари сонини қисқартиришга имкон берадиган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги 19 616 940,0 сўмгача, амалга ошириш миқиёсида (н = 106). Даволашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, беморни касалхонага ётқизмасдан даволаш усулини танлаш билан якуний ташхис қўйиш имконини беради, бу эса ётиш кунларини 50% га, тиббий ёрдам  харажатлари ва  тиббиёт ходимларини иш вақтини тежаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижаларнинг илмий ахамияти организмнинг индувидуал типологик хусусиятларига боғлиқ холда қандли диабетда тери жарохатларни қоннинг биокимёвий ва гематологик кўрсаткичларининг ўзгаришилар асосида индивидуал даволашни ўрганишга янгича ёндошувдадир. Ушбу усул далилар асосланган янги даволаш режасини ишлаб чиқариш учун эксприментал асос бўлиб, бунда даволаш сарадорлигини ўрганишга имкон беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish