Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Дилрабохон Собиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморларда ичак микробиотасининг метоболик фаоллигини ташхислаш  даволаш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.05 – “Ички касалликлар” (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3250.
Илмий раҳбар: Жўраева Мохигул Азимжоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулабоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Абдуғани Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда ичак микробиотасининг ўзгаришини проатероген метоболит триметиламин-N- оксид ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш, ташхислаш ва даволаш чора тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 Ўзбекистонда ЮИК билан касалланган беморларда триметиламин N-оксидни аниқлаш усули ишлаб чиқилган ва унинг миқдорини ичак дисбиози билан корреляцион  боғлиқлиги исботланган;
илк бор ЮИК билан касалланган беморларда миллий овақатланишда триметиламин ҳосил бўлишига ёрдам берувчи озуқалар тури аниқланган ва ушбу озуқаларни триметиламин оксид миқдори ортиши билан боғлиқлиги аниқланган;
комплекс терапиясида қисқа занжирли пептидлар рецептори антогонисти локсиклумид (итоприд гидрохлорид) ва дисбиозга қарши универсал пробиотик линекс форте кўллаган ҳолда ичак микробиомини юрак қон томир хавф кўрасаткичларининг камайишига таъсири асосланган;
комплекс даво таркибидаги қисқа занжирли пептидлар рецептори антогонисти итоприд гидрохлорид ва линекс форте комбинациясини липид спектри кўрсаткичларини яхшиланишига ижобий таъсири этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашида 2023 йил 27 июндаги №6 i-27/u -сон билан тасдиқланган.
биринчи илмий янгилик: ЮИК билан хасталанган беморларда триметиламин N-оксидни Ўзбекистон худудида аниқлаш усули илк бора ишлаб чиқилган ва унинг миқдорининг ортиши ичак дисбиози билан корреляцион боғлиқлиги исботланган,триметилаин-N-оксид миқдорини ортишида қисқа занжирли пептидлар ўрни ўрганилди. Наманган вилояти Республика ихтисосштирилган  кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали тегишли бўлимлари (буйрук № 142, 9.08.2023 асосида) ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг тегишли бўлимларида (буйрук №137, 5.08.2023 асосида) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилар қонда триметиламин Nоксид ва қиска занжирли пептид -8 ни аниқлаш атеросклероз ривожланишини эрта аниқлайди ва диагностикада жорий этилиши қиммат баҳо текширув усуллардан фойдаланишни олдини олади (коронарография, липид спектор ва бошқа текшириш усулларга). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган лаборатор текшириш усули ташҳислаш, даволаш услублари қўлланилганда қўшимча текширишлар ўтказилиши талаб этилмайди, қўлланиладиган патогенетик даво амбулатор равишда давом этиш тавсиясига асосланиб тадқиқотга талаб этиладиган даво вақти 12 кундан 8 кунгача (1 кунлик ёток 250000, дори дармон 1600000 даво курсига) қисқартирилиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган (анъанавий ташҳис даволаш усулнинг ўртача нархи 1-бемор учун бюджет ҳисобидан 4600000 сўмни ташкил қилса, тавсия этилган усул  билан текшириб олиб бориш 7 кун бўлади ва  нархи эса 3350000 сўм).Хулоса: тавсия этилган ташҳислаш ва даволаш усулдан фойдаланган ҳолда муолажаларни ўтказиш вақтини 1-1,5 баробар қисқартириб, диагностика қилиш ҳисобига бюджет маблағларини 1250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ЮИК билан хасталанган беморларда миллий овақатланишда триметиламин ҳосил бўлишига ёрдам берувчи озуқалар тури аниқланган ва ушбу озуқаларни триметиламин оксид миқдори ортиши билан боғлиқлиги ўрганилган ва Наманган вилояти Республика ихтисосштирилган  кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали тегишли бўлимлари (буйрук № 142, 9.08.2023 асосида) ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг тегишли бўлимларида (буйрук №137, 5.08.2023 асосида) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: диетик тавсияларда фосфадилхолин ва L-карнитин махсулотларни истеъмолини хафтада 3 маротабадан ортирмаслик беморларни даволаш сифатини 85%га яхшиланишига имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат қуйидагилардан иборат:  Беморлар диетасида қизил гўштни паранда ва денгиз махсулотларга алмаштириш, тухумни 3 донадан хафтасига оширмаслик, кўпрок карам истеъмолини пархезга қўшиш беморга хафтага бир киши учун сарф харажат 1000000 атрофида булса (1 кг мол гушти 100000 сўм.) паранда гўштига ўтганда (1кг товуқ гўшти 35000) 600 000 гача тушади. Бунда биз 60% озукага иқтисод қилган бўламиз. Хулоса: диетик тавсияларда фосфадилхолин ва L-карнитин махсулотларни истеъмолини хафтада 3 маротабадан ортирмаслик беморларни даволаш сифатини 85%га яхшиланишига имкон берди, тўғри диетик тавсиялар ҳисобига 60% гача маблағлар иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ЮИК комплекс терапиясида қисқа занжирли пептидлар рецептори антогонисти локсиклумид (итоприд гидрохлорид) ва дисбиозга қарши универсал пробиотик линекс форте кўллаган ҳолда ичак микробиомини юрак қон томир хавф кўрасаткичларининг камайишига таъсири аниқланган, Наманган вилояти Республика ихтисосштирилган  кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали тегишли бўлимлари (буйрук № 142, 9.08.2023 асосида) ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг тегишли бўлимларида (буйрук №137, 5.08.2023 асосида) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган фармакологик комбинация юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморларни стандарт даволашга қўшимча қилиб даволаш натижасида беморларда атеросклероз профилактикаси ўтказилади, липид спектр кўрсаткичлари пасайяди,  ичак фаолияти меъерлашади, қон босим тушади, даволаниш учун кетган ўртача ҳаражатлар нархи камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган фармакологик комбинация юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморларни патогенетик даволаш натижасида иқтисодий самарадорликни юқорилиги  60% гача маблағлар тежалишига эришилди.Хулоса: бундай даволаш усули клиницистлар даволаш алгоритмини тўғри танланишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: ЮИК комплекс даво таркибидаги қисқа занжирли пептидлар рецептори антогонисти итоприд гидрохлорид ва линекс форте комбинациясини липид спектри кўрсаткичларини яхшиланишига ижобий таъсири этиши кўрсатилган. Наманган вилояти Республика ихтисосштирилган  кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали тегишли бўлимлари (буйрук № 142, 9.08.2023 асосида) ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг тегишли бўлимларида (буйрук №137, 5.08.2023 асосида) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган фармакологик комбинация юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморларни стандарт даволашга қўшимча қилиб даволаш натижасида беморларда атеросклероз профилактикаси ўтказилади, липид спектр курсаткичлари пасайяди, даволаниш учун кетган ўртача ҳаражатлар нархи камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: тавсия этилган фармакологик комбинация юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморларни патогенетик даволаш натижасида иқтисодий самарадорликни юқорилиги 60% гача маблағлар тежалишига эришилди. Хулоса: бундай даволаш усули клиницистлар даволаш алгоритмини тўғри танланишига олиб келади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish