Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Зафар Бобир ўғлининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Болаларда дистал гипоспадияни жинсий олат эгрилиги билан учрайдиган турларини жарроҳлик йўли билан даволаш», 14.00.35- Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3. PhD/Tib3939
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори Агзамходжаев Саиданвар Талатович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт марказида, ДСc.04/01.02. 2022.Тиб.147.01.
Расмий оппонентлар: Дубров Виталий Игоревич, тиббиёт фанлари доктори. Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот номи: Россия Федерарциясининг Санкт Петербург шахри “Амлазов номли” Федерал давлат бюджети муассасаси, илмий текшириш ва тақдқиқот маркази
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Гипоспадияда дистал тана шаклларида жарроҳлик муолажасининг  янги усулини ишлаб чиқиш ва болаларда гипоспадия операциядан кейинги натижаларини модификацияланган объэктив шкала ёрдамида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон Республикасида янги туғилган ўғил болаларда гипоспадия касаллигини учараш частотаси аниқланган;
гипоспадиянинг дистал тана шаклларини жарроҳлик йўли билан даволаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, у жинсий олатни минимал қисқартириш билан жинсий олатни тўлиқ текислашига эришиш, олат бошчаси чўққисида неомеатусни ҳосил бўлиши туфайли косметик натижаларни яхшилаш асосланган;
гипоспадиайни жарроҳлик муолажасидан кейинги узоқ муддатли натижаларини баҳолаш усули таклиф қилинди, бу функционал ва косметик натижаларни бир вақтда баҳолаш асосланган;
болаларда жинсий олатни эгрилиги билан учрайдиган гипоспадиянинг дистал шаклларини жарроҳлик йўли билан даволаш хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар миллий тиббиёт марказида 24.10.2023 йилдаги И09/120-сонли буйруқ ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 86-сонли буйруги ҳамда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида 26-10-2023 48-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: Гипоспадиаснинг операциядан кейинги натижаларини баҳолашнинг объэктив тизимини яратиш орқали болаларда гипоспадиасни жарроҳлик муолажасидан кейинги функционал ва косметик натижаларини обектив баҳолаш.
Илмий янгиликнинг ахамияти: гипоспадия туғма нуқсони бор болаларда жарроҳлик амалиётидан сўнг натижаларни обектив баҳолаш ва қайта кераксиз опертив муолажарни бажариш сонини камайтириш.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар миллий тиббиёт марказида 24.10.2023 йилдаги И09/120-сонли буйруқ ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 86-сонли буйруги ҳамда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида 26-10-2023 48-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйдагилардан иборат: барча турдаги гипоспадия касаллигидан кейинги қайта кўрик вақтида ҳолатни обектив баҳолаш яни косметик ва функсионал ҳолатларини бир вақтни ўзида баҳолаш. Бунга кўра операциядан кейинги ташқи сийдик чиқарув тешиги меатуснинг жойлашуви, шакли, жинсий олат қийишиқлиги мавжудлиги, пеноскротал транспозиция ва функционал  кўрсаткичлар яни, боланинг сийиш градуси, сийиш тезлиги, қолдиқ сийдик миқдори бемор ўтказган жарроҳлик муолажаси самарадорлигни баҳолайди ва 80-90 % ҳолатларда бемор учун кераксиз қайта оператив муолажаси камайтиради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат:  1) оператив муолажадан сўнг 3 ой, 6 ой ва 1 йилдан кейин текширув ўтказилади ва бу текширув учун юқори технологик маҳсус қурилма ёки махсус жойлар талаб қилинмайди; 2) кўп ҳолатларда агарда беморда шубҳали натижа юзага келса инструментал рентгенологик текширувлар ёки юқори технологик систоскопия амалиёти бажарилиши керак бўлади. Бунда бемор ва ота-онлари  учун псиҳологик ва моддий жиҳаттдан қийинчилик туғдиради. Юқорида кўрсатилган ҳолатларда 81 (76%) нафар беморда бу баҳолаш системаси ишлатилда ва жуда яхши натижага эришилди ва у 80% ни ташкил қилди.
Хулоса: болаларда гипоспадия касаллигидан кейинги инструментал ёки юқори технологик текширувларни сонини кескин камайтиради ўратача (ретроград уретрография қиймати 150000 сўм, трансуретрал систоскопия 1200000 сўм, 1 кунлик ётоқ куни 358000 сўм ва клининк лабаротор анализлар пакети 600000 сўм) ни ташкил қилади, бизнинг баҳолаш тизими ёрдамида юқорида кўрсатилган миқдордаги маблағларни тежаш имконини яратади.
Илмий янгиликнинг моҳияти: гипоспадия касаллигида янги самарадорлиги юқори бўлган оператив муолажа тури тадбиқ этилди.
Илмий янгиликнинг ахамияти: гипоспадияни дистал-тана шакилларида  жинсий олат эгрилиги бошча қисмида жойлашган турларида маҳсус яратилган жарроҳлик методикасини  олат эгрилигни тўлиқ бартараф этади ва қайта оператив муолажаси сонини камайтиради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар миллий тиббиёт марказида 24.10.2023 йилдаги И09/120-сонли буйруқ ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 86-сонли буйруги ҳамда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида 26-10-2023 48-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги тадбиқ этилган оператив муолажаси тури умумий қабул қилинган жарроҳлик муолажаси билан солиштирилганда операциядан кейинги натижаларига кўра асоратлар сони 12,9% дан 9,5 % га камайишини таминлаб беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат:  1) тадбиқ этилган оператив муолажанинг самародорлиги юқорилиги; 2) беморларда оператив муолажанинг қайта ўтказилиши сонини камайтириши натижасида давлат экономикасини
оширишга оз миқдорда бўлса ҳам ёрдам беарди. Бунда, асорталар сони 4 тани ташкил қилди яни 9,5%. Шундан келиб чиқиб 85% фоиз ҳолатда қайта оператив муолажа талаб қилинмайди.
Хулоса: болаларда қайта гипоспадия касаллиги бўйича оператив муолажа учун (1 кунлик ётоқ куни 358000 сўм бемор 7 кун давомида касалхонада бўлади ва клининк лабаротор анализлар пакети 600000 сўм, жарроҳлик муолажаси 4000000 сўм) ни ташкил қилади, бизнинг яратган оператив методиказмиз ёрдамида асоратлар сони кескин камайди ва 85%  бемор учун юқорида кўрсатилган пул миқдорлари экономика қилинди.
Илмий янгиликнинг моҳияти: гипоспадия касаллиги билан даволанган беморлани касалахонада жарроҳлик муолажасидан кейинги кунларнинг қисқариши.  
Илмий янгиликнинг ахамияти: умумий қабул қилинган методика ёрдамида бажарилган оператив муолажадан кейин беморлар касалхонада қолиш кунлари 10 кун ташкил қилади. Тадбиқ этилган янги жарроҳлик методикаси ёрдамида бу кўрсаткич 7 кунни ташкил қилади.   
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар миллий тиббиёт марказида 24.10.2023 йилдаги И09/120-сонли буйруқ ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.10.2023 йилдаги 86-сонли буйруги ҳамда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида 26-10-2023 48-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги жарроҳлик муолажаси нафақат бемор учун, шунингдек ота-она учун ҳам ўзига яраша қийинчилкни туғдиради. Бунга касалхонага келиб ва у ердан чиқиб кетиш вақтига қадар бўлган давр мисол бўлади.   
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйдагилардан иборат  1) умумий қабул қилинган жарроҳлик методикаси ёрдамида операция қилинган беморлар касалхонада қолиш даври 10 кунни ташкил қилади. 2) тадбиқ этилган жарроҳлик муолажаси учун бу 7 кунни ташкил қилади.  
Хулоса: гипосапдиянинг дистал-тана шакилларида, умумий қабул қилинган жарроҳлик муолажасидан кейинги давр 10 кунни ташкил қилди. Бу билан (ётоқ куни 358000*10=3580000) сўмни ташкил қилди. Янги тадбиқ қилинган метод ёрдамида бажарилган оператив муолажадан кейинги давр учун (ётоқ куни 358000*7=2506000) сўмни ташкил қилди. Натижада янги тадбиқ қилинган метод ёрдамида қилинган жарроҳлик муолажасидан кейинги давр учун 1074000 сўм миқдорида маблағ хар бир бемор учун тежаб қолинди.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish