Sayt test rejimida ishlamoqda

Навруз-зода Шоҳрў Бахтиёрнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар туризмини ривожлантиришнинг кластер механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17–“Туризм ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Iqt2378.
Илмий раҳбар: Рахматуллаева Фируза Мубиновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/05.05.2023.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халлиева Наргиза Розиқовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи  ташкилот:   Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшлар туризмини ривожлантиришнинг кластер механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тавсия ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар ташриф жойларининг жозибадорлиги аниқловчиси “СМАРТ дестинация+кластер” тузилмасига  “Саёҳатгоҳларнинг кластербоплиги” (СКБ) атамасини киритиш орқали такомиллаштирилган;
ёшлар ташриф жойларини баҳолаш ёндашувини бундай туристик об'ектлардан фойдаланишнинг КПИ тизими даражасига кўра паст (0≤СКБпаст≤40,0) - “кўнгилочар маскан”, ўрта (40,5≤СКБўрта≤ 70,0) - “диққатга сазовор ёшлар ташриф жойи”, ўртадан юқори (70,5≤СКБўртадан юқори≤ 85,0) - “ёшларнинг жозибадор саёҳат дестинацияси” ва юқори (85,5≤СКБюқори≤100,0) - “кластербоп саёҳатгоҳ” каби мезон ва чегара диапазонлари асосида тоифалаш таклифи ишлаб чиқилган;
туризм соҳасида яратилган қўшилган қиймат занжирини шакллантиришда ёшларга туристик хизмат кўрсатувчи суб'ектлар улуши ва улардаги хизматлар сифатини такомиллаштириш уларнинг таркиби туроператор ва турагентлар (Т&Т) – 10 %,  транспорт ва коммуникация воситалари (Т&Кв) – 35 %, жойлаштириш ва кўнгил очиш воситалари (ЖКв) – 30 %, овқатланиш корхоналари ва чакана савдо дўконлари (Оч) -  15 % ва бошқа қўшимча туристик хизматлар кўрсатадиган ташкилотлари (ҚХт) – 10 % кўринишда  бўлиши энг оптимал ёндошув сифатида асосланган;
Бухоро вилоятида ёшлар туризмини ривожланиш динамикаси асосида ёш турист сифатида ташриф буюрувчилар сонини оширишнинг 2024-2028 йиллардаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар туризмини ривожлантиришнинг кластер механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшлар ташриф жойларининг жозибадорлиги аниқловчиси “СМАРТ дестинация+кластер” тузилмасига  “Саёҳатгоҳларнинг кластербоплиги” (СКБ) атамасини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 23-октябрдаги 02-12-17-1007-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм салоҳиятини ривожлантирувчи кластерлаштириш муҳити яхшиланган ва ёшлар туристик кластерларни шакллантириш имконияти вужудга келди, республиканинг турли ҳудудларида туристик кластерларни шакллантириш мақсадида саёҳатгоҳларнинг кластербоплиги даражасини аниқлашда фойдаланишга тавсия қилинди;
 ёшлар ташриф жойларини баҳолаш ёндашувини бундай туристик об'ектлардан фойдаланишнинг КПИ тизими даражасига кўра паст (0≤СКБпаст≤40,0) - “кўнгилочар маскан”, ўрта (40,5≤СКБўрта≤ 70,0) - “диққатга сазовор ёшлар ташриф жойи”, ўртадан юқори (70,5≤СКБўртадан юқори≤85,0) - “ёшларнинг жозибадор саёҳат дестинацияси” ва юқори (85,5≤СКБюқори≤100,0) - “кластербоп саёҳатгоҳ” каби ишлаб чиқилган мезон ва чегара диапазонлари асосида тоифалаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 202З-уил 26-апрелдаги РҚ-лЗ5-сон "Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлаг сонини уанада оширишга доир қо'шимча сҳора-тадбирлар то'г'рисида"ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 23-октябрдаги 02-12-17-1007-сон маʼлумотномаси). Натижада, ёшлар туристик кластер таркибига кирувчи туризм инфратузилмаси корхоналари сонини 5-7 фоизга ошириш имконияти яратилган. Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган “Ёшлар ташриф жойларини баҳолашнинг услубий асослари” услубий қўлланмасида ушбу баҳолаш методикаси асосланган ҳамда маскур баҳолаш услубиёти республика ҳудудларида туристик кластерларни шакллантириш даражасини аниқлашда самарали ёндошув сифатида тавсия қилинди;
туризм соҳасида яратилган қўшилган қиймат занжирини шакллантиришда ёшларга туристик хизмат кўрсатувчи суб'ектлар улуши ва улардаги хизматлар сифатини такомиллаштириш уларнинг таркиби туроператор ва турагентлар (Т&Т) – 10 %,  транспорт ва коммуникация воситалари (Т&Кв) – 35 %, жойлаштириш ва кўнгил очиш воситалари (ЖКв) – 30 %, овқатланиш корхоналари ва чакана савдо дўконлари (Оч) -  15 % ва бошқа қўшимча туристик хизматлар кўрсатадиган ташкилотлари (ҚХт) – 10 % кўринишда  бўлиши энг оптимал ёндошув сифатида асосланган тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 202З-уил 26-апрелдаги РҚ-лЗ5-сон "Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлаг сонини уанада оширишга доир қо'шимча сҳора-тадбирлар то'г'рисида"ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 23-октябрдаги 02-12-17-1007-сон маʼлумотномаси). Ушбу илмий тавсиясини қўллаш натижасида Бухоро шаҳрида “Сомонийлар” истироҳат боғининг диққатга сазовор жойи асосида “Ёшлар туризми кластери” шакллантирилиш лойиҳаси яратилди ва бу туристик дестинациясида туристлар оқимининг миқдорини самарали тадқиқ қилишга эришилди. Ш.Навруз-зода томонидан ишлаб чиқилган “Ёшлар ташриф жойларини баҳолашнинг услубий асослари” услубий қўлланмасида асослаб таклиф этилган туристик хизматлар кўрсатадиган ташкилотларининг қўшилган қиймат занжирида иштироки меъёрлари  ҳудудларда ёшлар туристик кластерларини яратиш ва уларнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришда оптимал вариант сифатида тавсия қилинди;
Бухоро вилоятида ёшлар туризмини ривожланиш динамикаси асосида ёш турист сифатида ташриф буюрувчилар сонини оширишнинг 2024–2028-йилларда ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси томонидан туризмини ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари ва Йўл хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 23-октябрдаги 02-12-17-1007-сон маʼлумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2028-йилга бориб, ёш туристлар сонини 21,9 фоизга ошириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish