Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатов Сухроб Сайитжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлашда таълим сифатини баҳолашнинг маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш”, 08.00.11 – “Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Iqt3314.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/05.05.2023.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Низомов Аслиддин Бадриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аминова Мақсуда Саминовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлашда таълим сифатини баҳолашнинг маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлиги” тушунчаси  соғлом рақобат муҳитини яратиш тизими сифатида “рақобатбардошлик дастаги” атамасини киритиш орқали такомиллаштирилган;
таълим муассасалари, амалиёт ва талабалар ўртасидаги муносабатлар самарадорлигини оширишда таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашдаги бўшлиқларни бартараф этишга устуворлик бериш асосида “хавфни таҳлил этиш” ахборот тизими асосланган;
“рақобатбардошлик дастаги”ни ташқи ресурслардан фойдаланиш улушига кўра  “ички дастак” (0 ≤CПил≤ 0,3), “аралаш дастак” (0,4≤CПмл≤ 0,6) ва “ташқи дастак” (0,7≤CПел≤ 1,0) чегара диапазонларини киритиш орқали тоифалаш таклифи ишлаб чиқилган;
мамлакатимизда таълим хизматлари бозоридаги талаб асосида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигининг 2028-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлашда таълим сифатини баҳолашнинг маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
“олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлиги” тушунчаси  соғлом рақобат муҳитини яратиш тизими сифатида “рақобатбардошлик дастаги” атамасини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи “Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши учун “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” дарслигида киритилган ҳамда “60412500-Маркетинг(тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналиши малака талаби мазмун моҳиятига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-557-сон нашр рухсатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги 2/14-2024-3-сон маʼлумотномаси). Натижада мазкур таъриф бўйича хизмат кўрсатиш муассасалари, олий таълим муассасаларида бошқарув ва молия тизими, тадқиқотлар ва инновация, таълим сифати, инсон ресурслари, яшил ҳудуд, тарғибот ва ҳамкорликни ўз ичига олган 6 та рақобатбардошликнинг функсионал имкониятларидан ташқи рақобат муҳитидан ресурсларни жалб қилиш механизми сифатида рақобатбардош маркетинг стратегияларни ишлаб чиқиш ва рақобатбардошлик даражаси бўйича ортда қолаётган олий таълим муассасаларида уни амалга оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш имкониятини яратган. Тадқиқот иши натижалари “Маркетинг” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
таълим муассасалари, амалиёт ва талабалар ўртасидаги муносабатлар самарадорлигини оширишда таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашдаги бўшлиқларни бартараф этишга устуворлик бериш асосида “хавфни таҳлил этиш” ахборот тизими механизми ишлаб чиқиш бўйича таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-июлдаги ПҚ-200-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича йўл харитаси” да  киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2024-йил 14-февралдаги 2/14-2024-3-сон маълумотномаси). Ушбу илмий-инновацион таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таълим хизматлари сифати жиҳатидан СЕРВҚУАЛ воситасида баҳолаш ва хорижий тажрибаларга асосланган ГАПс-анализ  усулини қўллаш эвазига олий таълим сифатини мониторинг қилиш ва баҳолаш учун бўшлиқларни таҳлил этиш, таълим хизматлари сифатини ошириш механизмини такомиллаштириш имконияти янада кенгайди, жумладан Бухоро давлат университети фаолияти сифатини баҳолаш бўйича раҳбар-ходимлар ўртасида ўтқазилган маркетинг тадиқотлар натижаси раҳбар-ходимларнинг қониққанлигини яна 26 % гача ошириш мумкин бўлган чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Натижада, қайта сўровнома ўтқазиш натижалари раҳбар-ходимларнинг Бухоро давлат университети фаолияти сифатига қониққанлик даражаси 74 % дан 86,7 % ошишига эришилгани аниқланган;
“рақобатбардошлик дастаги”ни ташқи ресурслардан фойдаланиш улушига кўра  “ички дастак” (0 ≤CПил≤ 0,3), “аралаш дастак” (0,4≤CПмл≤ 0,6) ва “ташқи дастак” (0,7≤CПел≤ 1,0) чегара диапазонларини киритиш орқали тоифалаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Бухоро давлат университети фаолиятларида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2024-йил 14-февралдаги 2/14-2024-3-сон маълумотномаси). Натижада мазкур “муҳим рақобатбардошлик кўрсаткичлари” (КCИ) дан  республикадаги олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини баҳолаш амалиётида, жумладан Бухоро вилояти олий таълим муассасалари томонидан қўллаш эвазига рақобатбардошликни таъминлашнинг 13 та омилнинг таъсирини аниқлаш ва тегишли маркетинг стратегик қарорларни қабул қилиш имконияти янада кенгайтирган;
мамлакатимизда таълим хизматлари бозоридаги талаб асосида олий таълим муассасалари рақобатбардошлигининг 2028-йилгача бўлган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Бухоро давлат университети фаолиятларида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-февралдаги 2/14-2024-3-сон маълумотномаси). Натижада мазкур прогнозлаштириш натижаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига топширган аризалар сони сўнги 5 йил давомида ўсиш сурати ўртача 4% бўлган бўлса, кейинги 5 йилда ўртача 5-6 фоиз ўсиш кузатилиши аниқлаб, узоқ муддатли истиқболда мамлакатда олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган давлат дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари таълим хизматлари бозоридаги истиқболли режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish