Sayt test rejimida ishlamoqda

Каххаров Улуғбек Халматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари томонидан кредитлаш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2974.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Саттаров Одилжон Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари томонидан кредитлаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кредитлаш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тижорат банки томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилувчи ҳамда кредитлаш билан боғлиқ рисклар ва кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжат сифатидаги кредит сиёсатига мувофиқ равишда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг объектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари томонидан жалб қилинган депозитларни муддатларига кўра “аъло” (0,75≤ДМ≤1), “яхши” (0,75≤ДМ≤1) ва “ўрта” (0,75≤ДМ≤1) тоифаларга ажратиш орқали кредит портфелининг энг мақбул меъёрда ортишига олиб келувчи миқдорий чегараси асосланган;
“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки томонидан кредитлаш жараёнларини такомиллаштириш асосида 2025 йилга қадар банк кредитлари ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида кредитлаш механизмини такомиллаштириш жараёнларини намоён этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар муаммоли кредитлар ўзгариш динамикасининг прогноз параметрлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари томонидан кредитлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагиларга эришилди:
услубий ёндашувга кўра “кредитлаш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тижорат банки томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилувчи ҳамда кредитлаш билан боғлиқ рисклар ва кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжат сифатидаги кредит сиёсатига мувофиқ равишда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг объектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Банк иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 14 июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тижорат банки томонидан ишлаб чиқилувчи кредит сиёсатига мувофиқ равишда ўзаро таъсир этувчи ва бир-бирини тўлдирувчи икки ёки ундан ортиқ элементларнинг объектив, яхлит ҳамда ягона тавсифга эга бўлган йиғиндиси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “кредитлаш механизми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан жалб қилинган депозитларни муддатларига кўра “аъло” (0,75≤ДМ≤1), “яхши” (0,75≤ДМ≤1) ва “ўрта” (0,75≤ДМ≤1) тоифаларга ажратиш орқали кредит портфелининг энг мақбул меъёрда ортишига олиб келувчи миқдорий чегарасини белгилаш таклифи “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки кредитлаш амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил
20 июндаги 12/03-42-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, 2023 йил 1 январь ҳолатига банкнинг кредит портфели олдинги йилга нисбатан 13,8 %га ошиб, 9412,5 млрд сўмни ташкил этишига имкон яратилган;
“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки томонидан кредитлаш жараёнларини такомиллаштириш асосида 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган банк кредитлари ҳажмининг прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи «Туронбанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил 20 июндаги 12/03-42-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг ривожланиш стратегияси асосий параметрларининг аниқлигини ошириш ҳамда такомиллаштириш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси банк тизимида кредитлаш механизмини такомиллаштириш жараёнларини намоён этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2027 йилга қадар баҳоланган муаммоли кредитлар ўзгариш динамикасининг прогноз параметрларидан “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банки кредитлаш амалиётида фойдаланилган (“Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил
20 июндаги 12/03-42-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, хавфли мижозлар сегментларининг фаол равишда кредитланишига қарамасдан, кредит портфелининг сифатини юқори даражада сақлаб қолиш, муддати ўтган кредитлар қолдиғини халқаро банк амалиётида қабул қилинган
3 %ли меъёрий кўрсаткичдан ошмаган ҳолда сақлаб қолиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish