Sayt test rejimida ishlamoqda

Боборажабов Эргаш Тошпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон  

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда спорт сайтлари: пайдо бўлиши, фаолият юритиши ва ривожланиш тенденсиялари», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil626.
Илмий раҳбар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Мухтор Худойқулов, филология фанлари доктори, профессор; Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида спорт журналистикасининг илмий-назарий асосларини, мустақиллик даврида спорт сайтларининг пайдо бўлишини, фаолият юритишини, тарихий ривожланишини, Янги Ўзбекистон шароитида спорт журналистикасида олиб борилаётган ислоҳотлар тенденсияси ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
журналистлар нутқ ижодкорлигида нутқий тузилма ва консепсиянинг нотўғри қўлланилишини бартараф этиш мақсадида лавозим мажбуриятлари йўриқномасига “журналист нутқининг экспрессив-эмоционаллигини ифодалашда фонетик, лексик-фразеологик, морфологик ва синтактик усулларни алоҳида ўқитишни таъминлаш” функсиясини киритиш зарурати асосланган;
ихтисослашган веб-сайтлар томонидан жамоатчиликка ахборот етказиш жараёнидаги таъсирчанлик хусусиятлари сайтларнинг аудитория векторларини шакллантиришга кўра ижтимоий тармоқ ва иловаларнинг аҳамияти билан боғлиқ эканлиги далилланган;
 спорт сайтларидаги ахборот узатиш тизимида интеграцион, комбинацион ва дистансион каби замонавий интегратив методологик воситалардан фойдаланиш конвергенсия жараёнларининг консептуал ривожланишга олиб келиши исботланган;
медиа-маркетинг, медиа-бизнес ва медиа-менежмент хусусиятлари ихтисослашган сайтлар молиявий базасини яратиш глобаллашув шароитида автоматлаштирилган молиявий ахборот тизимлари ва технологияларининг қўлланилиши замонавий спорт журналистикасининг энг муҳим жиҳатлари эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистонда спорт сайтлари пайдо бўлиши фаолият юритиши ва ривожланиш тенденсиялари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
журналистлар нутқ ижодкорлигида нутқий тузилма ва консепсиянинг нотўғри қўлланилишини кузатиш орқали Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “СПОРТ” телерадиоканали давлат муассасаси фаолияти тадқиқ этилган, ишда каналнинг бир ҳафталик (5-11.12.2022 й.) кўрсатувлар жадвали алоҳида таҳлилга тортилган, бу асосида лавозим мажбуриятлари йўриқномасига “журналист нутқининг экспрессив-эмоционаллигини аниқлаш” функсиясини киритиш зарурати бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан “СПОРТ” телерадиоканали ижодий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «СПОРТ» телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 26-майдаги 01-02-373-сон маълумотномаси). Натижада спорт журналистлари кадрларини тайёрлаш, журналистлар лавозим мажбуриятлари йўриқномасига “журналист нутқининг экспрессив-эмоционаллигини ифодалашда фонетик, лексик-фразеологик, морфологик ва синтактик усулларни алоҳида ўқитишни таъминлаш” функсиясини киритиш масаласи ўрганилган. Бу эса телерадиоканалда фаолият юритаётган журналистларнинг ихтисослашувида ва касбий маҳорати ошишида ёрдам берган;
ихтисослашган веб-сайтлар томонидан жамоатчиликка ахборот етказиш жараёнидаги таъсирчанлик хусусиятлари ҳамда сайтларнинг аудитория векторларини шакллантиришга кўра ижтимоий тармоқ ва иловаларнинг аҳамияти борасида олиб борилган таҳлиллар ва ҳулосала https://stadion.uz/uz спорт сайти жамоаси ўртасида муҳокамадан ўтказилган (https://stadion.uz/uz спорт сайти муассиси Осиё кабел масъулияти чекланган жамиятининг 2023-йил 25-майдаги 84-сон маълумотномаси). Натижада, спорт сайти аудитория векторларини шакллантиришда ижтимоий тармоқ ва турли иловаларнинг аҳамияти бўйича берилган таклифлар асосида https://stadion.uz/uz спорт сайти интернет ресурслари учун конвергент материаллар сифати яхшиланиб,  ахборотни инфографик узатиш усуллари самарадорлиги ортган;
спорт сайтларидаги ахборот узатиш тизимида интеграцион, комбинацион ва дистансион каби замонавий интегратив методологик воситалардан фойдаланиш борасида берилган таклифлар асосида https://minsport.uz/oz сайти фаолиятининг муҳим таркибий қисмлари жумладан, аудитория, ижтимоий тармоқлар, давлат ва нодавлат спорт сайтлари ва уларнинг роли, услуби, муаллифлари, визуализацияси, интерактивлиги ва блогларининг ўзига хосликлари таснифланган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 4-июлдаги 02-02/15-03/15/6571-сон маълумотномаси). Натижада https://minsport.uz/oz сайтининг ижтимоийлашув ва конвергенсия жараёнлари тезлашган, янги медиа муҳитда ижтимоий муносабатлар медиятизацияси шаклланган ва ахборотни визуал тарқатиш бўйича ижтимоий-психологик факторлар самарадорлиги ортган;
медиа-маркетинг, медиа-бизнес ва медиа-менежмент хусусиятлари ихтисослашган сайтлар молиявий базасини яратиш глобаллашув шароитида автоматлаштирилган молиявий ахборот тизимлари ва технологияларининг қўлланилиши замонавий спорт журналистикасининг энг муҳим жиҳатлари эканлиги бўйича берилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасида муҳокама қилинган (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг 2023-йил 23-июндаги 02-18/175-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилаётган илмий-амалий анжуман, конференция, журналистлар ва ОАВ раҳбарлари учун ўтказилган форумлар ва семинар-тренингларда ихтисослашган сайтлар молиявий базасини яратишда медиа-маркетинг, медиа-бизнес ва медиа-менежмент хусусиятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялардан унумли фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish