Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзакова Нилуфар Талибжановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телевизион журналистикада образ яратиш: моҳияти, хусусиятлари ва маҳорат масалалари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3647.
Илмий раҳбар: Исмаилова Климентина Фузаиловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддинович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Олимов Фаррух, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий телевидение тизимида (давлат ва хусусий телеканаллар) намойиш этилаётган телелойиҳаларда миллий стратегик мақсадлар ва хорижий илғор тажриба асосида замондош қаҳрамон образини яратиш усул ва технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий телевидение тизимида қаҳрамонлар ва персонажлар образларининг тўрт босқичда – собиқ совет иттифоқи даврида шаклланиши (1956–1985-йй.), Қайта қуриш шароитида эволюцияси (1985–1991-йй.), мустақиллик даврида модификацияланиши (1991–2016-йй.), Мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиялари асосида тубдан сифат ўзгариши (2017-йилдан бошлаб) босқичлари асосланган;
тарихий шахсларнинг фаолиятини тарихий холисликка кўра обектив акс эттириш нуқтаи назаридан замонавий телелойиҳаларда телеочерклар сирасига “воқеабанд очерк” ва “тарихий портрет-очерк” жанр моделларини киритишнинг зарурлиги исботланган;
“замонавий қаҳрамон” телеобрази контекстида журналистларнинг тасаввури ва аудитория кутганлари ўртасидаги номувофиқлик даражаси баҳоланган ҳолда ижодкорлар парадокс ҳолатларга тайёр туриши ва диспозиция турларидан самарали фойдаланиш зарурати далилланган;
постмодернизм ва ижтимоий тармоқлар таъсирида телевидениеда нутқ плюрализми тенденсияси баҳоланган ҳолда спонтан ва бузилган нутқ кабиларнинг тарқалиб бораётгани далилланиб, экран тилини мувофиқлаштиришда вербал, паралингвистик ва экстралингвистик жиҳатларга оид эскпрессивлик, нутқ софлиги ва фикрни аниқ ифодалаш каби мезонлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телевизион журналистикада образ яратиш: моҳияти, хусусиятлари ва маҳорат масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий телевидение тизимида қаҳрамонлар ва персонажлар образларининг тўрт босқичда – собиқ совет иттифоқи даврида шаклланиши (1956–1985-йй.), Қайта қуриш шароитида эволюцияси (1985–1991-йй.), мустақиллик даврида модификацияланиши (1991–2016-йй.), Мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиялари асосида тубдан сифат ўзгариши (2017 йилдан бошлаб) босқичлари бўйича хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Тақдимот” кўрсатувида назарий жиҳатдан ҳамда “Соғинч” ва “Эски албом” номли туркум кўрсатувлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 29-августдаги 03-17-1307-сон маълумотномаси). Хулосалар миллий тележурналистикада қаҳрамон ва персонажлар образларини яратишга тизимли ёндашиш даражасини ошириш, мавжуд имкониятлардан мақсадли фойдаланиш кабиларга муайян даражада хизмат қилган;
тарихий шахсларнинг фаолиятини тарихий холисликка кўра обектив акс эттириш нуқтаи назаридан замонавий телелойиҳаларда  телеочерклар сирасига “воқеабанд очерк” ва “тарихий портрет-очерк” жанр моделларини киритишнинг зарурлиги бўйича хулосалар “Тошкент” телеканалидаги “Файзли уй”, “Армонли дунё” кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телеканалининг 2023-йил 28-августдаги 01-01-002-сон маълумотномаси). Натижада тарихий шахсларнинг фаолиятини янада обектив акс эттириш ва ёшларда миллий ғурур туйғусини шакллантиришга кўра телеаудиториянинг кенгайиши ва  телелойиҳалар рейтингига ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилган;
“замонавий қаҳрамон” телеобрази контекстида журналистларнинг тасаввури ва аудитория кутганлари ўртасидаги номувофиқлик даражаси баҳоланган ҳолда ижодкорлар парадокс ҳолатларга тайёр туриши ва диспозиция турларидан самарали фойдаланиш зарурати бўйича таклифлар “Маҳалла” телеканалининг “Минбар” ва “Репортёр” кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиоком-панияси “Маҳалла” телеканалининг 2023 -йил 23 -августдаги 01-15/302-сон маълумотномаси). Таклиф “Маҳалла” телеканали кўрсатувлар контентини қайта кўриб чиқилишига кўра сенарийлар сифатини оширишга ҳамда кўрсатувларда аудитория кутгани ва сенарийлар мувофиқлиги даражасини ошириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
постмодернизм ва ижтимоий тармоқлар таъсирида телевидениеда нутқ плюрализми тенденсияси баҳоланган ҳолда спонтан ва бузилган нутқ кабиларнинг тарқалиб бораётгани далилланиб, экран тилини мувофиқлаштиришда вербал, паралингвистик ва экстралингвистик жиҳатларга оид эскпрессивлик, нутқ софлиги ва фикрни аниқ ифодалаш каби мезонлари “Менинг юртим” телеканалидаги мавзуга оид туркум кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда  ҳамда  Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси томонидан уюштирилган минтақавий семинарларнинг услубий асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Менинг юртим” телеканалининг 2023 -йил 29- августдаги 361/23-сон, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2023-йил 17-августдаги 02-18/233-сон маълумотномалари). Натижада журналистлар ихтисослашувига кўра нутқ маданиятини ошириш, сенарийларнинг назарий-методологик сифатини юксалтириш ҳамда мутахассислар касбий маҳоратини “сўз юки”ни аниқ ҳис этган ҳолда материал тайёрлаш даражасини сифат  жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish