Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамиров Шерзод Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ-кон металлургиясида қўлланиладиган жиҳозлар деталларини электроконтактли пишириш усулида қайта тиклаш ва пухталаш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.PhD/Т3292
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника унверситети Олмалиқ филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Каримов Шоирджан Ахралович, техника фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Мамарахимов Хамза Мамаджанович, техника фанлари номзоди, доцент;Дуняшен Николай Сегеевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: МИСиС (Олмалиқ флиали).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тоғ-кон металлургиясида қўлланиладиган қурилма ва жиҳозларнинг ейилган деталларини электроконтактли пишириш усулида юзаларига ейилишга бардошли қоплама таркибини ва уни қоплаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қотишмалар назарияси ва металлургик жараёнларни моделлаштириш асосида юқори физик-механик ва эксплуатацион хоссаларга эга бўлган қопламанинг янги (80%Фе+8%Ни)+10%СиC+2%WC таркиби ишлаб чиқилган;
электроконтактли пишириш усулининг қувватлар мувозанатини моделлаштириш асосида (80%Фе+8%Ни)+10%СиC+2%WC таркибли қопламани қаттиқ фазали пишириб қоплаш имкониятин берувчи технологик кўрсатгичлар ишлаб чиқилган;
металлургик жараёнларни моделлаштириш асосида 1550 оC харорат 80%Фе-8%Ни таркибли суюқ қотишмада СиC ва WC кукун заррачалари кимёвий парчаланмаслиги аниқланган;
электроконтактли пишириш усулининг қувватлар мувозанатини моделлаштириш асосида (80%Фе+8%Ни)+10%СиC+2%WC таркибли қопламани суюқ фазали қоплаш имкониятин берувчи технологик кўрсатгичлар ишлаб чиқилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ-кон металлургиясида қўлланиладиган  жиҳозлар деталларини электрконтактли пишириш усулида қайта тиклаш ва пухталаш технологиясини иишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар  асосида:  
электрконтакт усулда вал, диск ва втулка шаклидаги деталларнинг юзасига ейилишга бардошли қоплама қоплаш жиҳози “Олмалиқ КМК” АЖ  қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи”да жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2023 йил 20 январдаги №000542-сонли маълумотномаси). Натижада, ишчи органларнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини 1,2 – 1,3 марта ошириш имконини берган;
80%Фе + 8%Ни + 10%СиC+2%БC кукунидан ташкил топган янги композиция деталларининг ишчи юзаларига ейилишга бордошли қоплама қоплаш учун “Олмалиқ КМК” АЖ  қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи”да амалиётга жорий қилинган. (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2023 йил 20 январдаги №000542-сонли маълумотномаси). Натижада, тоғ-кон металлургиясида кўлланиладиган машина-механизмларнинг деталлар юзасини коплама билан коплашдаги сарф харажатларни 10-12% камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish