Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Турсунпулат Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа иқтисодиётига инвестициялар жалб этишнинг оптимал тартибга солиш  механизмини такомиллаштириш (Сурхандарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3231.
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қосимов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётига жалб этилган инвестицияларни оптимал тартибга солишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти шаҳар ва туманларининг инвестицион фаоллиги Стержес методига кўра (н=1+3,322*лг15=1+3,322*1,1760914=4,907≈5) бешта интеграл оралиқ чегаралари [қониқарсиз (1,2-3,96); қониқарли (3,97-6,72); ўрта (6,73-9,48); яхши (9,49-12,24); аъло (12,25-15,0)] доирасидаги ёндашувга кўра гуруҳлаш орқали диагностика қилиш таклифи асосланган;
минтақада жалб этилган инвестициялар самарадорлиги ҳудудий хусусиятлар бўйича капитал қайтими ҳамда капитал интенсивлик  мезонлари ҳисобига баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;
Сурхондарё вилоятида ўрта даврларга асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг манбалари бўйича оптимал даражалари [корхона маблағлари улуши 46 фоиз, давлат бюджети маблағлари 7 фоиз, аҳоли ва тижорат банклари маблағлари 18 фоиз, хорижий маблағларнинг улуши 29 фоиз]  ишлаб чиқилган;
минтқага жалб этилган капитал маблағларни оптимал тартибга солиш ҳисобига инвестицияларнинг 2028-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятига жалб этилган инвестицияларни оптимал тартибга солиш  механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти шаҳар ва туманларининг инвестицион фаоллиги Стержес методига кўра (н=1+3,322*лг15=1+3,322*1,1760914=4,907≈5) бешта интеграл оралиқ чегаралари [қониқарсиз (1,2-3,96); қониқарли (3,97-6,72); ўрта (6,73-9,48); яхши (9,49-12,24); аъло (12,25-15,0)] доирасидаги ёндашувга кўра асосланган гуруҳлаш орқали диагностика қилиш таклифи Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2021-йил 15-июндаги “Вилоятда инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ВИ-29-7-8-0-К/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 07-07/2955-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга ошиши Бойсун, Сариосиё туманлари, Термиз  шаҳрини иқтисодий ривожлантириш учун йирик ҳажмдаги инвестиция маблағларини жалб қилиш, Ангор, Музработ, Узун ва Шўрчи туманлари иқтисодиётига эса нисбатан кам маблағларни сарф қилиш имконини берган;
минтақада жалб этилган инвестициялар самарадорлиги ҳудудий хусусиятлар бўйича капитал қайтими ҳамда капитал интенсивлик  мезонлари ҳисобига амалга оширилган баҳолаш усуллари бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 25-декабрдаги 07-07/2955-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида давлат бюджети маблағларини самарали йўналтириш орқали вилоятда инвестициялар асосида фаолият кўрсатаётган корхоналар сонининг ўртача 5-7 фоизга ва вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўртача 3-5 фоизга ошиши асосланган;
Сурхондарё вилоятида ўрта даврларга асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг манбалари бўйича оптимал даражалари [корхона маблағлари улуши 46 фоиз, давлат бюджети маблағлари 7 фоиз, аҳоли ва тижорат банклари маблағлари 18 фоиз, хорижий маблағларнинг улуши 29 фоиз]  бўйича ишлаб чиқилган таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 27-августдаги “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 119-8-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 25-декабрдаги  07-07/2955-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида  асосий капиталга киритиладиган инвестиция лойиҳаларини икки маротаба ошириш имкони яратилган;
минтақага жалб этилган капитал маблағларни оптимал тартибга солиш ҳисобига инвестицияларнинг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг 2023-йил 25-декабрдаги  07-07/2955-сон маълумотномаси). Натижада, 2028-йилда минтақада ЯҲМ ҳажмини 1,5 мартага, инвестициялар ҳажмини 1,6 мартага ва инвестиция меёрини 1,03 мартага ошириш асосида Сурхондарё вилояти иқтисодиёт тармоқларига инвестицияларни самарали жалб қилиш ва режалаштириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish