Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахарова Мунира Махамаджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш технологиялари” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/Сс74.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01
Расмий оппонентлар:    Жўраев Нарзулла сиёсий фанлари доктори, профессор, Аҳмедов Хусниддин сиёсий фанлари доктори, профессор, Байриева Олмагул сиёсий фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва сиёсий барқарорлигини таъминлашнинг сиёсий технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобал беқарорлик шароитида миллий манфаатларни мустаҳкамлашнинг ғоявий-мафкуравий ва сиёсий механизмлари уйғунлиги жараёнида давлатнинг ички (эндоген) ва ташқи (экзоген) сиёсати асосида такомиллаштириш ва аброгация (жамият эҳтиёжига, талабига жавоб бермаслиги сабабли эскирган қонуннинг бекор қилиниши)га кўра сиёсий технологияларни ишлаб чиқиш (такомиллаштириш)да миллий қадриятлар устувор сиёсий мезон эканлиги очиб берилган;
жамиятда таҳдидларга қарши курашишнинг анъанавий тарғибот ва ташвиқот технологиялари (демократик, либерал, конструктив, коммуникатив) орқали давлат суверенитети ва сиёсий тузумига қилинаётган тажовузларни олдини олиш ва бартараф этишда миллий ғояга асосланган дифференциал (фарқлаш, даражалаш, табақалаштириш) ёндашув муҳимлиги далилланган;
аҳолини тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳамлашга қаратилган ислоҳотларда фаол бўлишини ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда дунёвийлик ва динийлик тамойиллари мувозанатини  таъминлашда қўлланиладиган амалдаги технологиялар хавфсиз жамият қоидалари ва мезонлари, мустаҳкам тартиб-интизом ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсий тамойиллар асосида  такомиллаштирилган;
жамиятнинг сиёсий ҳаётида рўй берадиган сифат ўзгаришлар тенденсияси ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш даражасини белгилайдиган обектлар географиясини кенгайтириш ва обектив сабабларга кўра юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш йўлларини ўрганиш демократик жараёнларнинг миллий, маданий мазмун-моҳиятини белгилайдиган сиёсий-мафкуравий технологиялар таъсири асосида очиб берилган;
кўп асрлик маънавиятимиз, миллий қадриятлар, диний қарашлар, ҳаётий удумлар, ёшларни ғоявий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши курашиш жараёнида қўлланиладиган ижтимоий-маънавий технологиялар сиёсий бошқарув ва жамоатчилик билан алоқалар (ПР) жамият барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши илмий-амалий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш технологиялари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар асосида:
глобал беқарорлик шароитида миллий манфаатларни мустаҳкамлашнинг ғоявий-мафкуравий ва сиёсий механизмлари уйғунлиги жараёнида давлатнинг ички (эндоген) ва ташқи (экзоген) сиёсати асосида такомиллаштириш ва аброгация (жамият эхтиёжига, талабига жавоб бермаслиги сабабли эскирган қонуннинг бекор қилиниши)га кўра сиёсий технологияларни ишлаб чиқиш (такомиллаштириш)да миллий қадриятлар устувор сиёсий мезон эканлиги очиб берилган хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2022-йилдаги “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” мавзусидаги лойиҳада (давлат гранти) фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 13-апрелдаги 01-17/345-сонли далолатномаси). Натижада, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, ижтимоий ва дунёвий давлат борасидаги фуқаролаларнинг сиёсий онгини юксалтиришда тадқиқотларини тайёрлашда ижобий таъсир кўрсатган;
жамиятда таҳдидларга қарши курашишнинг анъанавий тарғибот ва ташвиқот технологиялари (демократик, либерал, конструктив, коммуникатив) орқали давлат суверенитети ва сиёсий тузумига қилинаётган тажовузларни олдини олиш ва бартараф этишда миллий ғояга асосланган дифференциал (фарқлаш, даражалаш, табақалаштириш) ёндашув муҳимлиги далилланган тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А1-071-рақамли шартнома асосида “Мураккаб ва таҳликали замоннинг маънавий таҳдидларига қарши мафкуравий кураш воситалари комплексини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 13-апрелдаги 01-17/345-сонли далолатномаси). Натижада, республикамизнинг барча ҳудудларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг илмий асосланган тадқиқотларини тайёрлашда ижобий таъсир кўрсатган;
аҳолини тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳамлашга қаратилган ислоҳотларда фаол бўлишини ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда дунёвийлик ва динийлик тамойиллари мувозанатини таъминлашда қўлланиладиган амалдаги технологиялар хавфсиз жамият қоидалари ва мезонлари, мустаҳкам тартиб-интизом ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсий тамойиллар асосида такомиллаштирилган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2023-йил учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда унинг ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси 2023-йил 26-майдаги 02-03/4170-сонли далолатномаси). Натижада, хорижий мамлакатлар билан дўстона халқаро маданий-маърифий алоқаларни йўлга қўйиш ишларини ташкил этилишда ва бош имом-хатиблар, диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда отинойиларнинг маънавий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, жамиятдаги сиёсий, маънавий муҳитини соғломлаштиришда билим савиясини оширишга катта ҳисса қўшилган;
жамиятнинг сиёсий ҳаётида рўй берадиган сифат ўзгаришлар тенденсияси ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш даражасини белгилайдиган обектлар географиясини кенгайтириш ва обектив сабабларга кўра юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш йўлларини ўрганиш демократик жараёнларнинг миллий, маданий мазмун-моҳиятини белгилайдиган сиёсий-мафкуравий технологиялар таъсири асосида очиб берилган тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сон қарорининг 1-иловаси “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг И йўналиши 18-бандида зиёрат туризмининг илмий асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 2-мартдаги 08-17/190-сонли далолатномаси). Натижада, зиёрат туризмининг самарали ташкил этишнинг илмий асосларини мустаҳкамлашга ҳамда гид-таржимонларнинг ғоявий-мафкуравий билим даражаси ва кўникмаларини оширишга эришилган;
кўп асрлик маънавиятимиз, миллий қадриятлар, диний қарашлар, ҳаётий удумлар, ёшларни ғоявий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши курашиш жараёнида қўлланиладиган ижтимоий-маънавий технологиялар сиёсий бошқарув ва жамоатчилик билан алоқалар (ПР) жамият барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши илмий-амалий асосларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2023-йилдаги “Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш” мавзусидаги лойиҳада (давлат гранти) фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 13-апрелдаги 01-17/345-сонли далолатномаси). Натижада, оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштириш бўйича тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish