Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадоев Сўҳроб Жумакуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда кредит механизмининг методологик ва амалий асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Iqt326.
Илмий маслаҳатчи: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Избосаров Бобуржон Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бердиназаров Зафар Улашович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида кредит механизмининг методологик ва амалий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкларнинг даромад келтирмайдиган активларининг жами активлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш орқали тижорат банкларининг кредит бериш имкониятини кенгайтиришда трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш (СТД/БД=0,17), муддациз депозитларни юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш (ИҚҚ=0,35), соф фоизли маржанинг меъёрий даражасини таъминлаш  (МДСФМ=0,48) ўртасидаги нисбатлар асосланган;
мувозанатлашган фоиз ставкасини шакллантириш йўли билан кредитлар ва депозитларнинг фоиз ставкалари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, мувозанатлашган фоиз ставкасини аниқлаш, соф фоизли спред кўрсаткичининг меъёрий даражасига эришиш, таянч ставканинг ссуда капиталлари бозоридаги банклараро ставкага таъсирини кучайтириш таклифи асосланган;
тижорат банклари активлари ва мажбуриятлари таркибини такомиллаштириш орқали кредитларининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида кредитлар ва жалб қилинган ресурсларнинг миқдорлари ўртасида муддатли мутаносибликни таъминлаш, кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг барқарорлигига эришиш ва муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғининг юқори ва барқарор даражасига эришиш асосланган;
тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш ҳамда трансакцион депозитларнинг камаймайдиган қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш йўли билан мазкур қимматли қоғозларни сотишдан олинган пул маблағларининг банклар мажбуриятлари ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи асосланган;
АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг ўсиш суръатларига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида кредит механизмининг методологик ва амалий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
банкларнинг даромад келтирмайдиган активларининг жами активлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш орқали тижорат банкларининг кредит бериш имкониятини кенгайтиришда трансакцион депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини пасайтириш (СТД/БД=0,17), муддациз депозитларни юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш (ИҚҚ=0,35), соф фоизли маржанинг меъёрий даражасини таъминлаш  (МДСФМ=0,48) ўртасидаги нисбатлардан фойдаланиш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» амалиётига жорий қилинган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023 йил 26 июлдаги 29-06/01 – сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»да даромад келтирмайдиган ликвидли активларнинг жами активлар ҳажмидаги салмоғи 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 4,0 фоизли пунктга пасайтириш имкони яратилган;
мувозанатлашган фоиз ставкасини шакллантириш йўли билан кредитлар ва депозитларнинг фоиз ставкалари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш, мувозанатлашган фоиз ставкасини аниқлаш, соф фоизли спред кўрсаткичининг меъёрий даражасига эришиш, таянч ставканинг ссуда капиталлари бозоридаги банклараро ставкага таъсирини кучайтириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» амалиётига жорий қилинган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023 йил 26 июлдаги 29-06/01 – сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»да 1 сўмлик кредит қуйилмасига тўғри келадиган даромадлилик даражасини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 0,3 фоизли пунктга ошириш имкони яратилган;
тижорат банклари активлари ва мажбуриятлари таркибини такомиллаштириш орқали кредитларининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида кредитлар ва жалб қилинган ресурсларнинг миқдорлари ўртасида муддатли мутаносибликни таъминлаш, кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг барқарорлигига эришиш ва муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғининг юқори ва барқарор даражасига эришиш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» амалиётига жорий қилинган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023 йил 26 июлдаги 29-06/01 – сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»да 2022 йилда 2021 йилга нисбатан кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи 0,3 фоизли пунктга ошгани ҳолда, муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғини 3,2 фоизли пунктга ошириш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш ҳамда трансакцион депозитларнинг камаймайдиган қолдиғини юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш йўли билан мазкур қимматли қоғозларни сотишдан олинган пул маблағларининг банклар мажбуриятлари ҳажмидаги салмоғини ошириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» амалиётига жорий қилинган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023 йил 26 июлдаги 29-06/01 – сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»да 2022 йилда 2021 йилга нисбатан барқарор пассивлар суммаси 11,8 фоизга ошгани ҳолда, кредит қуйилмаларининг ўсиш суръати 13,8 фоизни ташкил этиши имкони яратилган;
АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг ўсиш суръатларига таъсир этувчи омилларни эконометрик моделлаштириш асосида 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» амалиётига жорий қилинган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023 йил 26 июлдаги 29-06/01 – сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2013-2021 йиллар оралиғида АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» ажратилган кредитлари ҳажми ўртача 19102,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич прогноз даврида (2023-2025 йилларнинг чораклари бўйича) ўртача 52039,81 млрд. сўмни ташкил этиши аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish