Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаева Гулмира Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддатлари ҳамда маъдан ўғитлар меъёрларини кузги жавдар навларининг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига таъсири (Хоразм вилояти ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Qx1070.
Илмий раҳбар: Сатипов Гаипназар Матвапаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат универсети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Эгамов Илхомжон Урайимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Азизов Бахром Музапарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги жавдар навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида кузги жавдарнинг “Вахшская 116” ва “Ns Savo” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда “Вахшская 116” навини 1-октябр муддатида, “Ns Savo” навини 10-октябр муддатида гектарига 5,0 млн дона (140-150 кг) унувчан уруғ ҳисобида экиш мақбул эканлиги аниқланган;
кузги жавдарнинг “Вахшская 116” навини 1-октябр муддатида, “Ns Savo” навини 10-октябр муддатида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш юқори самара бериши исботланган;
Кузги жавдарнинг “Вахшская 116” навини 1-октябр муддатида, “Ns Savo” навини 10-октябр муддатида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш дон ҳосилдорлигини гектарига “Вахшская 116” навида 4,2 ц гача, “Ns Savo” навида 4,4 ц гача юқори бўлиши аниқланган;
Кузги жавдарнинг “Вахшская 116” навини 1-октябр муддатида, “Ns Savo” навини 10-октябр муддатида экиб етиштириш иқтисодий рентабеллик даражасини гектарига “Вахшская 116” навида 19,0 фоизгача, “Ns Savo” навида 19,4 фоизгача ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти шароитида кузги жавдар навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ва маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Хоразм вилояти шароитида жавдар етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 24.11.2023 йилдаги №07/34-05/6047-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида кузги жавдар навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Кузги жавдарнинг “Вахшская 116” ҳамда “Ns Savo” навлари Урганч тумани “Карпат бол арилари” фермер хўжалигида 7,4 гектар, “Элита наслли парранда” фермер хўжалигида 6,0 гектар, “Қаландар Сапаев” фермер хўжалигида 8,7 гектар, “Қуронбой бобо” фермер хўжалигида 9,2 гектар, Боғот тумани “Ортиқ ўғли Ойбек” фермер хўжалигида 5,6 гектар, “Боғот махсус чорва” фермер хўжалигида 8,1 гектар, “Барчин” фермер хўжалигида 7,3 гектар, “Бахтиёр” фермер хўжалигида 6,4 гектар, жами 58,7 гектар майдонга жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 24.11.2023 йилдаги №07/34-05/6047-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни экишнинг энг мақбул муддати “Вахшская 116” навида 1-октабр муддатида гектарига 5,0 млн дона, “Ns Savo” навида 10-октабр муддатида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганида юқори самарадорликка эришилган;
Кузги жавдарнинг “Вахшская 116” нави уруғларини 1-октабр, “Ns Savo” нави уруғларини 10-октабр муддатларида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N180P125K90 кг/га меъёрлари билан озиқлантириб етиштириш технологияси Урганч туманида жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 24.11.2023 йилдаги №07/34-05/6047-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали рентабеллик даражаси “Вахшская 116” навида 41,3 фоизга, “Ns Savo” навида 46,3% фоизга ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish