Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамедова Феруза Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг рангли толали намуналаридан фойдаланган ҳолда, тола сифати юқори бўлган селексион ашё яратиш”, 06.01.05-Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx836.
Илмий раҳбар: Курбонов Аброржон Ёрқинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Расмий оппонентлар: Бабаев Яшин Аманович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Мирахмедов Мирвахоб Содиқович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг турли рангли толали коллекцион намуналаридан фойдаланган ҳолда,  аналитик  ва синтетик селекция усуллари асосида тола сифати ва миқдор кўрсаткичлари юқори  бўлган G.hirsutum L. турига мансуб рангли толали дурагай ва селексион ашёларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли рангли толали ва қимматли-хўжалик белгилари мажмуига эга бўлган селексион ашёлар яратиш учун G.hirsutum L. турига мансуб ғўза намуналарининг биотик омилларга бардошлилиги баҳоланган;
турли рангли толали ғўза намуналарини Fusarium oxysporium vasenfectum замбуруғи изолятлари билан инокулятсия қилиш орқали бардошли бўлган бошланғич ашёлар ажратиб олинган ва селекцияга жалб қилинган;
ДНК маркерлар асосида рангли толали ғўза намуналари орасидан геномида тола сифат белгилари билан боғлиқ аллеллари мавжуд намуналар танлаб олинган;
лаборатория шароитида олиб борилган тадқиқотлар натижасида рангли толали намуналарни тупроқ шўрланишига бардошлилик даражаси юқорилиги исботланган;
рангли толали ғўза намуналарини ўзаро чатиштириш асосида олинган дурагайларда тезпишарлик, тола сифати ва рангининг ўзгарувчанлиги, ирсийланиши ва наслдан-наслга берилишининг  генетик қонуниятлари аниқланган;
айрим рангли толали Ф1 дурагайларида бош поя баландлиги, биринчи ҳосил шохининг жойлашиши, тезпишарлик, маҳсулдорлик, тола узунлиги, микронейр белгиларининг устунлик ва ўта устунлик ҳолатида ирсийланиши исботланган;
рангли ва оқ толали ғўза намуналарида чигит таркибидаги оқсиллар миқдорининг ортиши ва тола рангининг тўқ бўлиши ўзаро ижобий боғлиқ эканлиги аниқланган;
ССР молекуляр маркерлар асосида қимматли хўжалик белгиларини назорат қилувчи аллеллари мавжуд намуналарни танлаш натижасида толаси қўнғир рангли Т-177 ва яшил рангли Т-212 тизмалари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг рангли толали намуналаридан фойдаланган ҳолда, тола сифати юқори бўлган селексион ашё яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ДНК маркерлар асосида рангли толали ғўза намуналари орасидан геномида тола сифат белгилари билан боғлиқ аллеллари мавжуд намуналарни танлаш натижасида тезпишарлиги 115-117 кун, битта кўсакдаги пахта хом ашё вазни 6,5-7,5 г, тола чиқими 37,5-39,1%, микронейр кўрсаткичи 3,8-4,0, тола узунлиги 32,4-33,3 мм, толаси пишиқ бўлган қўнғир толали Т-177 ва яшил толали Т-212 ғўза тизмаси яратилган. Мазкур тизмалар Ғўза биотехнологияси лабораториясининг «Госсйпиум Л. туркумининг дунёвий биохилма-хиллиги молекуляр филогенетикасини ва генетик потенсиалини ўрганиш, ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик таъсирларига бардошли донорлар панелини яратиш» дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 декабр 07/21-06/1422-сонли маълумотномаси). Натижада, ғўза генофонди тезпишар, тола чиқими ва сифати юқори бўлган яшил ва қўнғир толали манбалар  билан бойитилиб, фундаментал ва амалий лойиҳаларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконини берган;
Т-177 ва Т-212 тизмалари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг ишлаб чиқариш дала майдонида 1,5 гектар майдонга жорий этилган бўлиб, Т-177 тизмаси бўйича 38,0 с/га, Т-212 тизмаси бўйича 36,5 с/га ҳосилдорликка эришилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 декабр 07/21-06/1422-сонли маълумотномаси). Натижада,  қўнғир ва яшил толали Т-177 ва Т-212 ғўза тизмаларининг рентабеллиги мос равишда 24,6 ва 25,1 фоизни ташкил этган;
Яратилган  тизмалар бўйича Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг ишлаб чиқариш дала майдонида уруғчилик ишлари олиб борилган ва 1,44 тонна юқори сифатли оригинал уруғлик ашё тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2 декабр 07/21-06/1422-сонли маълумотномаси). Натижада,  давлат нав синови ва янги навларнинг дастлабки уруғ кўпайтириш кўчатзорини юқори сифатли оригинал уруғлик ашё билан таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish