Sayt test rejimida ishlamoqda

Заитов Шерзод Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистоннинг чўл ва ярим чўл ҳудудларидаги яйлов ўсимликлари динамикасини масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиб мониторинг қилиш», 11.00.04 – Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Gr135.
Илмий раҳбар: Арушанов Михаил Львович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Эшқобил Юлдошевич, техника фанлари доктори, профессор; Султошева Оралхон Генжебаевна, география фанлари номзоди, дотцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чўл ва ярим чўллардаги яйлов ўсимликларининг кўп спектралли сунъий йўлдош тасвирларининг ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинлари бўйича ERA5 реанализ маълумотлари жамланмаси асосида ишлов беришнинг автоматлаштирилган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг чўл ва ярим чўл худудлари учун ўсимлик қопламини кузатиш мақсадида спектрал тасвирларга автоматлаштирилган қайта ишлов бериш усули ишлаб чиқилган;
республикадаги чўл ва ярим чўл ҳудудлар учун ўсимлик қопламини нормаллаштирилган индекси (NDVI)дан фойдаланиб, яйлов ўсимликларининг вегетация даврининг бошланиш ҳамда тугаш муддатларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
вейвлет-таҳлил асосида Ўзбекистоннинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида яйлов майдонларидаги ўсимлик қопламининг яшиллик даражасига мувофиқ ўсимликларнинг ўсиш ва ҳосилдорлик даврини аниқлаш усули яратилган;
республиканинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида вегетация даврида яйлов ўсимликлари қопламининг динамикасини автоматик баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яйлов ўсимликларини масофадан зондлаш орқали мониторинг қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чўл ва ярим чўл ҳудудларидаги яйлов майдонларини комплекс мониторинг қилиш мақсадида илк бор спектрал тўлқинларнинг сигналига автоматик қайта ишлов бериш усули Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида Сентоб-Нурота, Янгиқишлоқ, Томди, Бўзаубой, Нуробод, Машиқудуқ, Оқбайтал ва Устюрт яйлов участкаларидаги ўсимлик қопламини хариталаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01-15-1654-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов ўсимликларини тезкор мониторинг қилишда юқори самарадорликка эришиш имконини берган;
чўл ва ярим чўл ҳудудлари учун ўсимлик қопламининг нормаллаштирилган индекси(NDVI)дан фойдаланиб, яйлов ўсимликларининг вегетация даврини бошланиш ҳамда тугаш муддатларини аниқлашнинг такомиллаштирилган усули Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01-15-1654-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган яйлов ҳудудларида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар режасига аниқлик киритиш имконияти яратилган;  
чўл ва ярим чўл ҳудудларидаги яшил майдонларнинг ўзгаришини вейвлет  таҳлили асосида баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида ўсимликларнинг вегетация давридаги ўсув даври ва унинг ҳосилдорлик  даврига оид вазиятни баҳолаш масалаларини ҳал этишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01-15-1654-сон маълумотномаси).  Натижада, ўсимликларнинг вегетация давридаги ўсув даври ва унинг ҳосилдорлик  даврини аниқлаш имконини берган;
R дастурлаш тили асосида яйлов ўсимликларини автоматик баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида Сентоб-Нурота, Янгиқишлоқ, Томди, Бўзаубой, Нуробод, Машиқудуқ, Оқбайтал ва Устюрт участкаларида яйлов ўсимликлари динамикасини масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиб мониторинг қилиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 27 декабрдаги 01-15-1654-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов ўсимликлари динамикасини масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиб, автоматик равишда мониторинг қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish