Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимова Гузал Алишеровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш омили сифатида ҳарбий рекреацияни фаоллаштиришнинг услубий асослари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти, 08.00.05 –Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt527.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Навруз-зода Бахтиер Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш омили сифатида ҳарбий-рекреацияни кучайтириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ҳарбий рекреация” тушунчасининг мазмуни миллий иқтисодиёт асосий тармоқ ва соҳаларининг таъсири остида амалга оширилувчиҳарбий тузилмаларда хизмат муддати давомида шахсий таркибнинг сарфланган жисмоний ва маънавий кучини тиклаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларининг мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра “ҳарбий-рекреацион-туристик салоҳият” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳарбий-рекреацион-туристик ресурслар, ҳарбий-тарихий ресурслар ва ҳарбий-рекреацион туристик инфратузилманинг ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилиши ҳамда улардан физик-географик жиҳатдан фойдаланиш орқали ифодаланувчи захира ва имкониятлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
ҳарбий-рекреацион фаолиятни ривожлантириш механизми туристик-рекреацион воситалар ёрдамида ҳарбий соҳага ихтисослашган меҳнат ресурсларининг сифатини ошириш, рекреацион ва туризм хизматларини диверсификация қилиш, янги рекреация ва туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, захирадаги ҳарбий хизматчиларнинг махсус малака ва билимларидан фойдаланиш дастакларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
ҳарбий-рекреацион фаолиятга захирадаги ҳарбий хизматчиларни “скаутинг” фаолияти орқали жалб этиш асосида ёшлар ва ўсмирлар ҳарбий рекреациясини ривожлантириш асосланган;
“Болалар-ўсмирлар туризми ва ўлкашунослик маркази” фаолиятини ташкил этиш орқали ички рекреантлар сонини кўпайтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш омили сифатида ҳарбий-рекреацияни кучайтириш бўйича бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ҳарбий рекреация” тушунчасининг мазмунини миллий иқтисодиёт асосий тармоқ ва соҳаларининг таъсири остида амалга оширилувчиҳарбий тузилмаларда хизмат муддати давомида шахсий таркибнинг сарфланган жисмоний ва маънавий кучини тиклаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларининг мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материалларданолий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Миллий ва минтақавий хавфсизлик” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида “ҳарбий рекреация” атамаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш ҳамда уларни амалиётда қўллаш юзасидан тегишли кўникмаларни шакллантириш имконини берган;
услубий ёндашувга кўра “ҳарбий-рекреацион-туристик салоҳият” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ҳарбий-рекреацион-туристик ресурслар, ҳарбий-тарихий ресурслар ва ҳарбий-рекреацион туристик инфратузилманинг ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилиши ҳамда улардан физик-географик жиҳатдан фойдаланиш орқали ифодаланувчи захира ва имкониятлар мажмуи сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материалларданолий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Миллий ва минтақавий хавфсизлик” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари талабаларида “ҳарбий-рекреацион-туристик салоҳият” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш ҳамда уларни амалиётда қўллаш юзасидан тегишли кўникмаларни шакллантириш имконини берган;
ҳарбий-рекреацион фаолиятни ривожлантириш механизми туристик-рекреацион воситалар ёрдамида ҳарбий соҳага ихтисослашган меҳнат ресурсларининг сифатини ошириш, рекреацион ва туризм хизматларини диверсификация қилиш, янги рекреация ва туристик маршрутларни ишлаб чиқиш, захирадаги ҳарбий хизматчиларнинг махсус малака ва билимларидан фойдаланиш дастакларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “2040-йилгача бўлган даврда туризм саноатини ривожлантириш стратегияси”да чора-тадбирлр Дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 02-12-17-573-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистоннинг турли ҳарбийлаштирилган хизматлари ҳарбий хизматчиларининг туризм ва рекреацион фаолиятига қамровини кенгайтириш, ҳар йили 200 мингдан ортиқ кишини, шу жумладан пенсионерларни жалб этиш имконини берган;
ҳарбий-рекреацион фаолиятга захирадаги ҳарбий хизматчиларни “скаутинг” фаолияти орқали жалб этиш асосида ёшлар ва ўсмирлар ҳарбий рекреациясини ривожлантириш таклифиЎзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистоннинг рекреацион ва туризм салоҳиятини баҳолашда, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023-йил 28-сентябрдаги 03-240-сонли,  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 19-сентябрдаги 03-01/04/20/9695-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида3,1 миллион ёшларни спорт ва кўнгилочар машғулотларга жалб қилиш ва ички рекреацияга бўлган талабни ошириш, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлмаган 5 миллиондан ортиқ аҳоли рекреацион-туристик фаолият билан шуғулланишга жалб этишимконини берган;
“Болалар-ўсмирлар туризми ва ўлкашунослик маркази” фаолиятини ташкил этиш орқали ички рекреантлар сонини кўпайтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш таклифиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2030-йилгача бўлган даврда болалар ва ўсмирлар туризми ва ўлкашуносликни ривожлантиришнинг комплекс тизимини яратиш тўғрисида” қарорига 3-иловада белгиланган чора-тадбирлар дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 12-сентябрдаги 02-12-17-573-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда 1 миллиондан ортиқ ёшлар ва болаларга сифатли хизмат кўрсатиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish