Sayt test rejimida ishlamoqda

Илясов Алланазар Торехановичнинг
патентлар асосида ўтказиладиган фан доктори (DSc) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Эксплуатацион кўрсаткичлари юқори бўлган модификацияланган кўпик ва майда донадор бетонларнинг инновацион технологиялари”, 05.09.05 - Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4. DSc /Т382.
Илимий маслахатчи: техника фанлари доктори, профессор Адилходжаев Анвар Ишанович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc 15/31.08.2022.Т.73.04
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади эксплуатацион хоссалари яхшиланган модификацияланган ноавтоклав кўпикбетон ҳамда майда донадор бетоннинг таркиби ва технологиясини  кимёвий ва юпқа-дисперсли минерал қўшимчаларни ҳамда уларни олишнинг янги технологик усулларини  қўллаш асосида ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шлак-ишқорли боғловчи асосидаги кўпикбетоннинг структурасидаги ғоваклар ғоваклараро пардадеворларини кукунсимон полипропилен  термопласти билан “ички шимдириш” усулида мустаҳкамлигини янада ошириш ҳисобига ушбу композицион материалнинг эксплуатацион хоссаларини сезиларли яхшилаш имкониятларини берувчи  кўпикбетон қоришмасининг таркиби  ишлаб чиқилган (№ УЗ ИАП 07062);
илк  бор цементли боғловчи асосидаги кўпикбетоннинг структурасидаги ғоваклар ғоваклараро пардадеворларини кукунсимон олтингугрт  термопласти билан “ички шимдириш” усулида мустаҳкамлигини янада ошириш ҳисобига ушбу композицион материалнинг эксплуатацион хоссалари кўрсаткичларини сезиларли яхшилаш имкониятларини берувчи  ноавтоклав кўпикбетондан буюмлар ишлаб чиқаришнинг усули ишлаб чиқилган ( № УЗ ИАП 07065);
илк  бор тцементли боғловчи асосидаги майда донадор бетоннинг структурасини базалт толали фибралар билан дисперс арматуралаш  йўли билан мустаҳкамлигини янада ошириш ҳисобига ушбу композицион материалнинг эксплуатацион хоссалари кўрсаткичларини сезиларли яхшилаш имкониятларини берувчи  бетон қоришмасининг таркиби ишлаб чиқилган  (№ УЗ ИАП 07518).
илк бор фибробетондан тайёрланган тўғри тўртбурчак шаклидаги ўзаро боғланган ташқи юк кўтарувчи қатламли ва ички иссиқликдан изоляцияловчи қатламли кўп қатламли девор панелининг ташқи қатлами бетонини юқори модулли фибратолалар билан дисперс арматуралаш ва ички қатламини яхлит ярим қаттиқ плитадан тайёрлаш ҳисобига эксплуатацион хоссалари кўрсаткичлари ва бикирлигини сезиларли ошириш имкониятларини берувчи кўп қатламли фибробетон панелнинг конструкцияси ишлаб чиқилган ( № УЗ ФАП 2410).
IV.Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Юқори эксплуатацион кўрсаткичларга эга модификацияланган кўпик ва майдо донадор бетонларни олишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида қуйидаги ишланмалар жорий қилинди:
таркибида майдаланган гранулали домна шлаки, паст модулли суюқ шиша, кўпик ҳосил қилувчи восита, структура ҳосил қилувчи қўшимча ва сув мавжуд бўлган янги таркибли кўпикбетон қоришмаси, бунда, структура ҳосил қилувчи қўшимча сифатида кукунсимон полипропилен ишлатилган, «ЭВРО БЕТОН» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Мазкур корхонада 01.03.2022 дан 01.12.2023 гача бўлган давр мобайнида УЗ ИАП 07062 “Кўпикбетон қоришмаси” патентига мувофиқ ҳажми 420 минг донани ташкил қилувчи ноавтоклав кўпикбетондан девор блокларининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди. Ишлаб чиқилган кўпикбетон қоришмасининг таркиби «ТЕМИР БЕТОН» МЧЖ корхонасида ҳам ишлаб чиқаришга жорий этилган. Ушбу корхонада 01.03.2022 дан 01.12.2023 гача бўлган давр мобайнида  УЗ ИАП 07062 “Кўпикбетон қоришмаси”  патентига мувофиқ ҳажми 210 минг донадан иборат  ноавтоклав кўпикбетондан тайёрланган девор блокларининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги №01-07/01-3488 сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати уюшмасининг 2023 йил 18 декабрдаги 05/15-2648 сонли маълумотномаси ). Натижада ушбу корхоналарда кўпикбетоннинг янги таркибини ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олинган умумий иқтисодий самара 907,0 млн. сўмни ташкил этган.
ноавтоклав кўпикбетондан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг  ишлаб чиқилган янги усули, яъни портландтцемент, минерал тўлдирувчи ва микротўлдиргич, сув ва алоҳида тайёрланган кўпик биргаликда аралаштирилиб, қирқишга оид мустахкамликни олгунча  ушлаб турилиб, кўпикбетонли массивлар қирқилиб буюмлар шакллантирилиши, сўнгра эса 3 соат давомида 1300С ҳароратда қуритиш камераларида иссиқлик билан ишлов берилишини ва бунда микротўлдиргич сифатида тцементнинг массасига  нисбатан 5-7% миқдорида олинувчи кукунсимон олтингурурт ишлатилишини кўзда тутувчи усули «ЭВРО БЕТОН» МЧЖ корхонасида амалиётига жорий қилинди. Ушбу корхонада 01.03.2022 дан 01.12.2023 гача бўлган давр мобайнида УЗ ИАП 07065 “Ноавтоклав кўпикбетондан маҳсулот ишлаб чиқариш усули” патентига мувофиқ ҳажми 240 минг донадан иборат ноавтоклав кўпикбетондан девор блокларининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди. Ноавтоклав кўпикбетондан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқилган янги усули «ТЕМИР БЕТОН» МЧЖ корхонасида ҳам амалиётига жорий этилди. Ушбу корхонада 01.03.2022 йилдан 01.12.2023 йилгача бўлган давр мобайнида  УЗ ИАП 07065 “Ноавтоклав кўпикбетондан маҳсулот ишлаб чиқариш усули” патентига мувофиқ ҳажми 150 минг донадан иборат ноавтоклав кўпикбетондан девор блокларининг тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилди (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги №01-07/01-3488 сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати уюшмасининг 2023 йил 18 декабрдаги 05/15-2648 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу корхоналарда кўпикбетондан буюмлар тайёрлашнинг янги усулини ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олинган умумий иқтисодий самара 327,6 млн. сўмни ташкил этган.
таркиби портландтцемент, кварц қуми, диаметри 13-17 микрон ва узунлиги 6-12 мм бўлган базалт толаси, суперпластификатор ва сувдан ташкил топган майда донадор бетоннинг ишлаб чиқилган янги таркиби, бунда суперпластификатор сифатида «ПОЛИМИХ» поликарбоксилат суперпластификаторидан фойдаланилади, қўшимча равишда эса таркибга минерал микротўлдиргич сифатида – ИЕСнинг учирма кули киритилади, «НЎКИС ТЕМИР БЕТОН БУЮМЛАРИ ЗАВОДИ» МЧЖ  да ишлаб чиқаришга жорий этилди. Ушбу корхонада 01.03.2022 дан 01.12.2023 йилгача бўлган давр мобайнида УЗ ИАП 07518 “Бетон қоришмаси” патентига мувофиқ майда донадор фибробетондан ўлчамлари 3,0х0,38х0,3 метр бўлган деразаусти перемичкалари ҳажми 850 донага тенг,  ҳамда СМ14-35-1ТЗ маркадаги бурғуланувчи қозиқоёқлар ҳажми 260 донага тенг бўлган тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, ишлаб чиқилган майда донадор фибробетоннинг таркиби  «ТЕМИР БЕТОН» МЧЖ корхонасида ҳам ишлаб чиқаришга жорий этилди. Ушбу корхонада 01.03.2022 дан 01.12.2023 йилгача бўлган давр мобайнида 3,0х0,38х0,3 метр бўлган деразаусти перемичкалари ҳажми 460 донага тенг,  ҳамда СМ14-35-1ТЗ маркадаги бурғуланувчи қозиқоёқлар ҳажми 550 донага тенг бўлган тажриба-саноат партияси ишлаб чиқарилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19 декабрдаги №01-07/01-3488 сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати уюшмасининг 2023 йил 18 декабрдаги 05/15-2648 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу корхоналарда майда донадор фибробетоннинг янги таркибини ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олинган умумий иқтисодий самара 1287,9 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish