Sayt test rejimida ishlamoqda

Реймова Минайıм Калмурзаевнанинг
фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорларда турли ҳил шикастланишларнинг акушерлик жиҳатлари» 14.00.01 –Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib.3104.
Илмий раҳбар: Жабборов Улуғбек Узокович, тиббиёт фанлари  доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон тиббиёт институти, PhD.04/30.06.2020.Tib.I16.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Надира Исламовна, тиббиёт  фанлари доктори, профессор; Хусанходжаева Малика Турсунходжаевна, тиббиёт  фанлари доктори.
Этакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: антенатал парваришни такомиллаштириш орқали ҳомиладорларда турли хил этиологиядаги шикастланишларнинг акушерлик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида ва СНГ давлатлари орасида ҳомиладор аёллар ўртасида жароҳатланиш частотаси ва тузилиши аниқланган;
Шикастланишлар характерига боғлик, яъни ҳомиладорларда ҳомиладорликнинг ҳар уч триместрида патологик ҳолатларда гормонлар текширувлари олиб борилди ва соғлом (физиологик) ҳомиладорларга нисбатан стресс ва юлдош гормонлар даражаларидаги ўзгаришлар аниқланган;
Ҳар ҳил этиологиядаги шикастланишлардан сунг ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал натижалар  ўрганилди;
Тез тиббий ёрдам хизмати тузилмасида ҳомиладорлик муддати ва жароҳатларнинг оғирлигига қараб турли этиологияли жароҳатлари бўлган ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш алгоритми ишлаб чиқилди ва таклиф этилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 декабрдаги №23-З/099 сон хулосасига кўра;
биринчи илмий янгилик. Қорақалпоғистон Республикасида ҳомиладор аёллар ўртасида жароҳатланиш частотаси ва тузилиши биринчи марта ўрганилди. Кўрикдан ўтган ҳомиладор аёлларнинг 40 тасида (76,9%) таянч-ҳаракат азоларининг шикастланиши, 12 тасида (23,1%) экстрагенитал органларнинг шикастланиши, 7 тасида (13,4%) травматик шок қайд этилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳомиладор аёлларда жароҳатларнинг частотаси ҳомиладорлик даврига боғлиқ эмас, чунки ҳомиладорлик даврига кўра шикастланишлар иккинчи триместрда энг кўп учради ва бу 44,6% ни ташкил қилади. Паритетга кўра, кўп марта ҳомиладор бўлган аёллар биринчи марта ҳомиладор бўлган аёлларга нисбатан турли ҳил шикастланишларга кўпроқ мойил бўлади. Бу эса аввалги ҳомиладорликдан орттирилган тажрибасини ва бундан ташқари, қариндошларнинг дикқатли ва эҳтиёткор муносабатда бўлишларини талаб қилади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Хоразм филиали бўйича буйруқ (23.08.2023 й.; №8-т/012), РШТЁИМ Қорақалпоқ филиали бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №38),  ҳамда Хоразм вилоят Перинатал маркази бўйича буйруқ (14.08.2023 й.; № 11-х/062) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ҳар ҳил турдаги жароҳатлари бўлган ҳомиладор аёлларда йўлдош ва симпатико-адренал тизимининг гормонал белгиларига асосланган ҳомиладорлик асоратлари ривожланишининг прогностик мезонлари ишлаб чиқилган ва бу амалий соғлиқни сақлашда жорий этилган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги таклиф қилинган диагностика усулининг иқтисодий самарадорлиги ва ҳар ҳил турдаги жароҳатларга учраган ҳомиладор аёлларда симпатик-адренал ва плацента тизимларининг гормонал ҳолати соғлиқни сақлаш тизимида ҳомиладорлик ҳавфи кузатилса стационар даволаниш учун тўғридан-тўғри ҳаражатларнинг олдини олиш ҳисобида 1 нафар беморга  бюджет маблағларини 243 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.  
Хулоса: таклиф қилинган диагностика усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 243 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда турли ҳил шикастланишларнинг акушерлик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновация бўйича проректори томонидан 2023 йил 20 сентябр 04/5208-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик. Сҳикастланишлар характерига боғлик, яъни ҳомиладорларда ҳомиладорликнинг ҳар уч триместрида патологик ҳолатларда гормонлар текширувлари олиб борилди ва соғлом (физиологик) ҳомиладорларга нисбатан стресс гормонлар даражаларидаги ўзгаришлар ўрганилди;
Илмий янгиликнинг моҳияти: куйишлар ва йўл-транспорт ҳодисалари билан шикастланган ҳомиладор аёлларда стресс гормони кортизол даражаси 2,4 дан юқори бўлиб, нормага нисбатан 1,8 марта ошган. Ҳомиладорлик даврига қараб, иккинчи триместрда жароҳат олган ҳомиладор аёлларда кортизолнинг энг юқори кўрсаткичи аниқланди. Ҳомиладорлик давридан қатъий назар, йўл-транспорт ҳодисалари ва куйишлар билан жарохатланган ҳомиладор аёлларда нормага нисбатан ДЕАС кўрсаткичларининг икки бараварга сезиларли даражада камайишини кўрсатган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Хоразм филиали бўйича буйруқ (23.08.2023 й.; №8-т/012), РШТЁИМ Қорақалпоқ филиали бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №38), ҳамда Хоразм вилоят Перинатал маркази бўйича (14.08.2023 й.; № 11-х/062) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Турли ҳил жароҳатлар олган ҳомиладор аёлларда симпатик-адренал ва йўлдош тизимининг гормонал ҳолатини ташхислашнинг тавсия этилган усулини жорий этиш репродуктив ёшдаги аёлларнинг касалланишини камайтиришга ва олдини олишга ёрдам беради. Аборт қилиш ва ҳомила ривожланиши ва соғлигини сақлаш, шунингдек, ҳаёт сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш булими ишининг диагностик ва профилактик босқичини яхшилаш ва алоҳида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ҳар ҳил турдаги жароҳатларга учраган ҳомиладор аёлларда симпатик-адренал ва плацента тизимларининг гормонал ҳолати оқсил даражаси кўрсаткичларини ўрганиш ҳисобига 1 нафар ҳомиладор учун бюджет маблағларини 243 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: ҳар ҳил турдаги жароҳатларга учраган ҳомиладор аёлларда симпатик-адренал ва плацента тизимларининг гормонал ҳолати оқсил даражаси кўрсаткичларини ўрганиш ҳисобига 1 нафар ҳомиладор учун бюджет маблағларини 243 000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 120 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда турли ҳил шикастланишларнинг акушерлик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновация бўйича проректори томонидан 2023 йил 20 сентябрдаги 04/5208-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: Шикастланишлар характерига боғлик, яъни ҳомиладорларда ҳомиладорликнинг ҳар уч триместрида патологик ҳолатларда гормонлар текширувлари олиб борилди ва соғлом (физиологик) ҳомиладорларга нисбатан юлдош гормонлар даражаларидаги ўзгаришлар ўрганилди: ҳомиладорлик ёшидан қатъи назар, йўл-транспорт ҳодисалари ва куйишлар билан жароҳатланган ҳомиладор аёлларда, назорат гуруҳига нисбатан б-ХГ каби йўлдош гормонларининг 1,5 баравар камайиши маълум бўлган. Йўл-транспорт ҳодисалари ва термик травмалар бўлган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик ёшидан қатъий назар, прогестерон даражаси ҳам назорат гуруҳига нисбатан 1,5-2 баравар сезиларли даражада камайган. ҳомиладорликнинг биринчи триместрида йўл-транспорт ҳодисалари ва куйишлар билан ҳомиладор аёлларда назорат гуруҳига нисбатан фақат эстриолнинг 1,5 баробар камайиши кузатилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ҳомиладорлик пайтида шикастланиш мавзуси шифокор томонидан асоссиз равишда эътиборга олинмайди, гарчи аксарият ҳолларда бундай жароҳатларнинг олдини олиш мумкин. Шикастланишлар туфайли кузатиладиган гормонал ўзгаришлар натижасижа перинатал ҳомила ўлимчилиги ва ҳомила ташлашлар келиб чиқиши исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Хоразм филиали бўйича буйруқ (23.08.2023 й.; №8-т/012), РШТЁИМ Қорақалпоқ филиали бўйича буйруқ (10.08.2023 й.; №38),  ҳамда Хоразм вилоят Перинатал маркази бўйича буйруқ (14.08.2023 й.; № 11-х/062) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал натижалари ўрганилганда, ҳар бир жароҳатланиш сабаби, хусусияти, оғирлик даражаларига қараб кузатиладиган асоратларнинг олдини олишда, тор мутахссис ва акушер-гинекологлар томонидан даволаш, она ва ҳомилани асрашда ва шу билан ҳомиладорлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал натижалари ўрганилганда, ҳар бир жароҳатланиш сабаби, хусусияти, оғирлик даражаларига қараб кузатиладиган асоратларнинг олдини олишниши ҳисобига харажатлари ҳар 1 бемор ҳисобидан 243 000 сўмга бюджет маблағларини, 480 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: ҳомиладор аёлларда ҳар бир жароҳатланиш механизми, оғирлик даражасини ўрганиш орқали кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига ҳар 1 бемор ҳисобидан 243 000 сўмга бюджет маблағларини, 480 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда турли ҳил шикастланишларнинг акушерлик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновация бўйича проректори томонидан 2023 йил 20 сентябрдаги 04/5208-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: Қорақалпоғистон Республикасида биринчи марта турли жароҳатлар олган ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал натижалари ўрганилиб, биринчи триместрда ўз-ўзидан бола тушиши ва ҳомиладорлик тўхташининг юқори частотаси (38,8%), иккинчи триместрда бу кўрсаткич (33,3%), учинчи триместрда эса перинатал йўқотишларнинг паст фоизи (15,4%) қайд этилган, ҳамда  тез тиббий ёрдам хизмати тузилмасида ҳомиладорлик ёши ва жароҳатларнинг оғирлигига қараб турли этиологияли жароҳатлари бўлган ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш алгоритми ишлаб чиқилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: таклиф қилинган алгоритмлардан ҳомиладорлик даврига қараб ҳар ҳил турдаги жароҳатлар билан ҳомиладор аёлларни шошилинч тиббий ёрдам хизматини бошқаришда ҳамда ҳар ҳил турдаги жароҳатлар олган ҳомиладор аёлларда симпатико-адренал тизим ва йўлдошдаги гормонал кўрсаткичлар натижаларини талқин қилишда янги услубий ёндашувлардан фойдаланиш, беморларда ривожланиши мумкин бўлган асоратларни кескин камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ишлаб чиқилган алгоритмга асосланиб жароҳатланган ҳомиладорларни госпитализация қилишда ва амалий ёрдам кўрсатишда аниқ йўриқнома, яъни алгоритмга асосланиб олиб бориш тактикасини қўлланиланилиши, тез ёрдам хизматининг вазифалари аниқ тақсимланаши имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги акушерлик ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда жараҳатнинг оғирлиги  ва ҳомиладорлик муддатидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ҳил турдаги жароҳатлар билан ҳомиладор аёлларга ёрдам кўрсатиш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, бу гинеколог томонидан шошилинч ва акушерлик ёрдамини кўрсатиш сифатини яхшилашга ва ҳомиладорликнинг ижобий натижаларини кўпайтиришга кўмаклашиши ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобидан 243 000 сўмга бюджет маблағларини, 480 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладорларда турли ҳил шикастланишларнинг акушерлик жиҳатлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновация бўйича проректори томонидан 2023 йил 20 сентябрдаги 04/5208-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish