Sayt test rejimida ishlamoqda

Иргашева Ойдин Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшдаги Кушинг билан касалланган аёлларда митохондриал ва сексуал дисфункция ва уларни оптималлаштириш» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1633.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aкадемик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган ендокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Насирова Хуршида Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Музаффарова Салима Асхатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кушинг синдроми билан оғриган аёлларда репродуктив бузилишларнинг клиник, гормонал ва психологик жихатларини ва уларни оптималлаштириш йўлларини аниклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кушинг синдроми билан огриган аёлларда биринчи марта репродуктив фаолиятининг (хайз кўриш функциясининг сифати ва унинг натижалари, фертиллик, хомиладорлик) АКТГ ҳолатига, кортизол ремиссияси ва гиперкортизолизмнинг кайталаниши шунингдек, гипофиз кортикотропиномасининг хажмига боғлиқлиги асосланган;
АКТГ ва гонадотропинлар даражаси билан кортизол ва жинсий стероидлар (эстрадиол, прогестерон) орасида юқори салбий корреляцион боғликлик мавжудлиги Кушинг касаллигида репродуктив касалликлар ривожланишининг асоси сифатида асосланган;
аёллар сексуаллик индекси сўровномасидан фойдаланишни Кушинг синдромида репродуктив бузилишларни ташхислаш ва даволашни бахолашда самарадорлиги аниқланган;
Kушинг синдроми билан касалланган аёллар лимфоцитлари митохондрияларида ультрамикроскопик структуравий ўзгаришлар унинг боскичини ва репродуктив бузилишлар мавжудлигини хисобга олган холда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 20 ноябрдаги 42 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Кушинг синдроми билан огриган аёлларда биринчи марта репродуктив фаолиятининг (хайз кўриш функциясининг сифати ва унинг натижалари, фертиллик, хомиладорлик) АКТГ ҳолатига, кортизол ремиссияси ва гиперкортизолизмнинг кайталаниши шунингдек, гипофиз кортикотропиномасининг хажмига боғлиқлиги асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази бўйича 11.05.2023 йилдаги 5-сонли буйруқ ҳамда Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказнинг Қашқадарё филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 66-Т -сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касаллик аниқланган аёлларда репродуктив бузилишларнинг клиник, гормонал ва психологик ўзгаришларни эрта аниқлаш унинг кечишини секинлаштириш ва оғир асоратларни олдини олиш имкониятини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
Кушинг синдроми билан касалланган аёлларда репродуктив бузилишларнинг клиник, гормонал ва психологик хусусиятларини ўганиш орқали касалликнинг фаол ҳамда ремиссия босқичини аниқлаш, бошқа касалликлар билан дифференциал ташҳислаш учун зарур бўлган ортиқча лаборатор-асбобий текширувлар ва тор мутахассислар кўриклари учун керак бўладиган сарф-харажатларни иқтисод қилишга олиб келади.
Хулоса: Кушинг синдроми билан касалланган аёлларда репродуктив бузилишларнинг клиник, гормонал ва психологик жиҳатларини ўрганиш орқали касалликнинг фаол ҳамда ремиссия босқичини аниқлаш, даволашга бўлган индивидуал ёндошишни белгилаб берган, натижасида 1 нафар бемор ҳисобига сарфланадиган маблағдан ўртача 680.000 сўм тежаб қолиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: АКТГ ва гонадотропинлар даражаси билан кортизол ва жинсий стероидлар (эстрадиол, прогестерон) орасида юқори салбий корреляцион боғликлик мавжудлиги Кушинг касаллигида репродуктив касалликлар ривожланишининг асоси сифатида асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази бўйича 11.05.2023 йилдаги 5-сонли буйруқ ҳамда Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказнинг Қашқадарё филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 66-Т -сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдроми мавжуд аёлларда кортизол даражасининг юқорилиги касалликнинг кечишини ёмонлаштиради ва оғир асоратлар ривожланишига олиб келган. Ушбу гуруҳ беморларда кортизол даражасини назорат қилиш касалликнинг кечишини енгиллаштиради ва уларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдроми мавжуд аёлларда қон зардобидаги кортизол миқдорини камайтириш, касалликни фаол босқичидан ремиссия босқичига ўтишига олиб келган. Бу эса уларнинг оилавий поликлиникага мурожати ва шифохонага қайта ётишлар сонини камайтиради ҳамда ортиқча лаборатор ва асбобий текширишларни олдини олади.
Хулоса: Кушинг синдроми мавжуд аёлларда дастлаб қон зардобидаги кортизол миқдорини аниқлаш, касалликнинг фаол ёки ремиссия даврини ажратишда муҳим рол ўйнайди. Бу эса беморларда ортиқча лаборатор ва асбобий текширишларни олдини олади ҳамда ўрта ҳисобда ҳар бир бемордан 550.000 минг сўм тежалишига олиб келган.
учинчи илмий янгилик: аёллар сексуаллик индекси сўровномасидан фойдаланишни Кушинг синдромида репродуктив бузилишларни ташхислаш ва даволашни бахолашда самарадорлиги аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази бўйича 11.05.2023 йилдаги 5-сонли буйруқ ҳамда Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказнинг Қашқадарё филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 66-Т -сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сўровнома ёрдамида кушинг синдром мавжуд аёлларда касалликнинг фаол ёки ремиссия даврига боғлиқ равишда репродуктив бузилишларнинг клиник белгиларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда монанд даволаш, уларнинг ижтимоий мослашишига ва ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аёллар сексуаллиги индекси сўровномасидан фойдаланиш кушинг синдромида репродуктив бузилишларни ташхислаш ва даволашни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ортиқча ҳаракатлар ва сарф ҳаражатларни тежайди. Сўровномада фойдаланиб мақсадсиз лаборатор-асбобий текширишлар ва дори-дармонлар қўланилишининг олдини олиш орқали беморларнинг шифохонада ётиш кунларини ҳам камайишга эришиш мумкин.
Хулоса: Кушинг синдроми мавжуд бўлган аёлларда репродуктив бузилишлар ҳамда жинсий дисфунксияни эрта ташхислашда аёллар сексуаллиги индекси сўровномасидан фойдаланиш Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказида даволанаётган бир бемор учун 740.000 минг сўмнинг тежалишига олиб келган.
тўртинчи илмий янгилик: аёллар сексуаллик индекси сўровномасидан фойдаланишни Кушинг синдромида репродуктив бузилишларни ташхислаш ва даволашни бахолашда самарадорлиги аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази бўйича 11.05.2023 йилдаги 5-сонли буйруқ ҳамда Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт марказнинг Қашқадарё филиали бўйича 31.05.2023 йилдаги 66-Т -сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган;
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кушинг синдроми билан касалланган аёлларда клиник белгилар билан бир қаторда қўшимча ҳужайралар ва уларнинг тузилмаларини электрон микроскоп ёрдамида текшириш, касалликда кузатиладиган ўзгаришларни ҳужайра даражасида аниқлашга ва даволашга замонавий ёндошишга ёрдам берган. Бу аёлларни фертиллигини тиклашга сабаб бўлади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат Кушинг синдром билан оғриган аёлларда оқ қон ҳужайралари митохондрияларида ултрамикроскопик структуравий ўзгаришларни аниқлаш касалликнинг босқичини ва репродуктив бузилишлар мавжудлигини ўрганишга имкон берган ва даво муолажаларини оптималлаштириштирган. Бу орқали ҳар бир бемор учун сарфланадиган маблағ миқдорини сезиларли камайишига эришилган.
Хулоса: Кушинг синдроми билан касалланган аёлларда оқ қон ҳужайралари митохондрияларида ултрамикроскопик структуравий ўзгаришлар унинг босқичини ва репродуктив бузилишлар мавжудлигини аниқ ташҳислашни оптималлаштириш сарф харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини берган. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 850.000  минг сўмни ташкил этган.
Иргашева Ойдин Боходировнанинг “Репродуктив ёшдаги кушинг билан касалланган аёлларда митохондриал ва сексуал дисфунксия ва уларни оптималлаштириш” мавзусида диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Академик Ё. Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 20 июндаги 8н-з/14-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish