Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Дилшодбек Эргашбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутрегенетик технологиялар асосида овқатланиш режимини персонификация қилиш орқали спорт мувафақиятини оширувчи ёндошувларни ишлаб чиқиш” 14.00.38-Спорт тиббиет (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib882.
Илмий рахбар: Садиков Абдушукур Абдужамилевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази: PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01
Расмий оппонентлар: Поляев Борис Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гаврилова Елена Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали спортчиларнинг овқатланиш тизимини нутригенетик технологиялар асосида овқатланиш рациони ва тартибини персонификациялаш йўли билан такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қатор спорт турлари бўйича шуғулланувчи юқори малакали спортчиларда моддалар алмашинуви учун масьул ADRB2, ADRB3, PPARG2, FABP2 каби генлар аллел-генотипик вариантларининг тақсимланиши спорт билан шуғулланмаган шахслар билан қиёсланган ва улар орасида аҳамиятли тафовутлар йўк эканлиги аниқланган;
ADRB2, ADRB3, PPARG2, FABP2 генлари аллел-генотипик вариантлари орасида қатор спорт турлари бўйича шуғулланувчи юқори малакали спортчиларнинг морфофункционал ва клиник-лаборатория кўрсатгичлари таҳлил этилиб, жисмоний кўрсатгичлар, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар кўрсатгичлари билан ўзаро боғликлик мавжудлиги аниқланган;
моддалар алмашинуви жараёнини генетик типларга бўлиш орқали юқори малакали спортчиларни оқсил, ёг ва углеводлар каби энергия ресурсларига эҳтиёжини аниқлаш, ҳамда персонал ва табақалаштирилган овқат рационини шакллантириш имконияти исботланган;
эшкак эшиш ва яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи юқори малакали спортчиларда тайергарликнинг асосий даврида индивидуал генетик (нутригенетик) хусусиятлар негизида шакллантирилган овқатланиш рационини қўллаш спортчиларда тезлик-куч, куч ва чидамлилик каби жисмоний сифатларни сезиларли даражада ошириши исботланган;
юкори малакали спортчилар моддалар алмашуви учун масьул булган генларининг молекуляр генетик тахлили натижалари ва нутригенетика тамойиллари асосида яратилган персонал овкатлантириш ёндашувлари моделини қўллаш эшкак эшиш ва яккакураш билан шуғулланадиган спортчиларнинг спорт натижаларини яхшилаши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази эксперт кенгашининг 2024 йил 6 февраль 4-сон ҳулосасига кўра:
биринчи илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор қатор спорт турлари бўйича шуғулланувчи юқори малакали спортчиларда моддалар алмашинуви учун масьул ADRB2, ADRB3, PPARG2, FABP2 каби генлар аллел-генотипик вариантларининг тақсимланиши спорт билан шуғулланмаган шахслар билан қиёсланган ва улар орасида аҳамиятли тафовутлар йўк эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ADRB2, ADRB3, PPARG2, FABP2 генларининг аллел-генотипик вариантларини тақсимлаш натижалари спортчилар метаболизмининг генетик хусусиятларини аниқлайди ва амалий тиббиётда овқатланишга индивидуал ёндашиш, шунингдек, спорт жароҳатлари олдини олиш мақсадида фойдаланиш мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: турли спорт турларида юқори малакали спортчиларининг нутригенетик хусусиятларини таҳлил қилиш усули Ўзбекистон бокс федерацияси ва дзюдо федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва мураббийлар амалиётига татбиқ этилди (Республика спорт тиббиети илмий амалий марказ эксперт кенгашининг 2023 йил 16 ноябрдаги 5-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: организмдаги метаболик жараёнларнинг турини аниқлаш орқали генетик тадқиқот маълумотларидан фойдаланиш спорт билан шуғулланадиган ва спорт билан шуғулланмайдиган контингентларга тиббий ёрдам сифатини оширади.    Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиббий-иқтисодий мезонларга кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунларини қисқартиришдан иборат бўлиб, бу ошқозон-ичак тизими патологияси бўйича 7,1% ни ташкил этди. Иқтисодий самарадорликни (ИС) ҳисоблаш (Искандаров T.И., 2005) стандарт формуладан фойдаланган ҳолда ҳар бир спортчи учун алоҳида ҳисобланди. Хулоса: моддалар алмашинувига масъул бўлган генларнинг бир марталик генетик таҳлилини жорий этиш натижасида бир спортчининг меҳнатга лаёқатсизлиги кунлар сони камайди ва ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган спортчини даволаш ва реабилитация қилиш учун сарфланган 2 820 000 сўм миқдорида ИСга эришилди, тиббий ёрдам учун қўшимча харажатлар бундан мустасно.
иккинчи илмий янгилик: ADRB2, ADRB3, PPARG2, FABP2 генлари аллел-генотипик вариантлари орасида қатор спорт турлари бўйича шуғулланувчи юқори малакали спортчиларнинг морфофункционал ва клиник-лаборатория кўрсатгичлари таҳлил этилиб, жисмоний кўрсатгичлар, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар кўрсатгичлари билан ўзаро боғликлик мавжудлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: спортчининг генетик ва морфо-функционал профили ўртасидаги боғлиқликнинг мавжудлиги самарали машғулотлар ва овқатланиш дастурларини яратиш учун асосдир. Бу, шунингдек, бошқа шахслар учун уларнинг генетик хусусиятига асосланган овқатланиш ва машқларни оптималлаштиришга ёрдам беради, бу охир-оқибатда умумий саломатликни яхшилашга ва касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: турли спорт турларида юқори малакали спортчиларининг метаболизм учун масъул генлар панелини таҳлил қилиш усули жорий этилди Ўзбекистон бокс федерацияси ва дзюдо федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва мураббийлар амалиётига татбиқ этилди (Республика спорт тиббиети илмий амалий марказ эксперт кенгашининг 2023 йил 16 ноябрдаги 6 сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган тадқиқот натижаларидан фойдаланиш мамлакатимиз спортчиларининг рацион ва спорт машғулот дастурларини индивидуаллаштириш ҳамда халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ноаниқлик омили хавфи (жароҳатлар, ортиқча юкламалар (овертренинг), умумий жисмоний кўрсаткичларнинг пасайиши ва бошқалар) ўкув машҳулот йиғинлари шароитида ва мусобақаларда, машғулотлар пайтида камаяди, бу ҳар бир спортчи учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик кунларини сонини камайтиради. Хулоса: Спорт федерациялари диетологлари амалиётига спортчининг овқатланишини индивидуаллаштириш бўйича тавсияларнинг киритилиши натижасида ортиқча чарчоқ ва ортиқча машғулотлар билан боғлиқ жароҳатлар сони камайди. Ҳар бир спортчи учун йилига 4 630 000 сўмлик қўшимча тиббий хизматлар учун харажатларни камайтиришга эришилди.
учинчи илмий янгилик: моддалар алмашинуви жараёнини генетик типларга бўлиш орқали юқори малакали спортчиларни оқсил, ёг ва углеводлар каби энергия ресурсларига эҳтиёжини аниқлаш, ҳамда персонал ва табақалаштирилган овқат рационини шакллантириш имконияти исботланган.  Илмий янгиликнинг аҳамияти: юқори малакали спортчиларнинг спорт кўрсаткичларини яхшилаш, машғулотлар ва мусобақалардан сўнг тикланиш вақтини қисқартириш учун уларнинг генетик профили асосида самарали индивидуаллаштирилган овқатланиш дастурини яратиш. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: юқори малакали эшкак эшувчилар ва яккакураш спортчилар рационининг озуқавий қийматини таҳлил қилиш усули нутригенетик хусусиятларини таҳлил қилиш усули Ўзбекистон бокс федерацияси ва дзюдо федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва мураббийлар амалиётига жорий ва татбиқ этилди  (Республика спорт тиббиети илмий амалий марказ эксперт кенгашининг 2023 йил 16 ноябрдаги 6 сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: шундан иборатки, юқори малакали спортчилар учун индивидуал овқатланишни жорий этиш уларнинг спорт маҳоратини оширади ва соғлиғини сақлайди, шунингдек, мамлакатимиз спортчиларининг халқаро майдондаги мавқеини мустахкамлашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: турли ихтисосликдаги спортчиларнинг (эшкак эшувчилар ва яккакурашчилар) жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари уларни яхшилаш учун маълум қўшимча шарт-шароитларни талаб қилади. Анъанавий тарзда (ўз организмидаги метаболизмнинг генетик хусусиятларини ҳисобга олмаган ҳолда) овқатланадиган спортчилар мусобақаларда спорт кўрсаткичларини оширмаслиги аниқланди. Машғулот пайтида ҳаддан ташқари машқ қилиш хавфи 12-18% гача кўтарилиши исботланган. Аниқланишича, спортчиларни қўшимча соғломлаштириш учун спорт федерациялари бюджетидан ҳар бир спортчига йилига ўртача 536370 сўм маблағ сарфланади. Хулоса: спортчиларнинг овқатланишига индивидуал ёндашувни жорий этиш уларнинг спортга тайёргарлик даражасини оширади ва жароҳат олиш хавфини камайтиради, яъни ҳар бир спортчига ўртача 536370 сўм тежалади.    
тўртинчи илмий янгилик: эшкак эшиш ва яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи юқори малакали спортчиларда тайергарликнинг асосий даврида индивидуал генетик (нутригенетик) хусусиятлар негизида шакллантирилган овқатланиш рационини қўллаш спортчиларда тезлик-куч, куч ва чидамлилик каби жисмоний сифатларни сезиларли даражада ошириши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ҳар бир спортчининг тезлиги ва кучи, чидамлилиги бўйича машғулот даражасини ошириш учун оптималлаштирилган овқатланиш турини аниқлашдан иборат. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: юқори малакали спортчилар учун индивидуал диетани танлаш усули Ўзбекистон бокс федерацияси ва дзюдо федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва мураббийлар амалиётига татбиқ этилди (Республика спорт тиббиети илмий амалий марказ эксперт кенгашининг 2023 йил 16 ноябрдаги 6 сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: портчининг индивидуал генетик (нутригенетик) хусусиятларига асосланган парҳездан фойдаланиш мураббийлар ва спорт диетологлари фаолиятида машғулот жараёнини яратишда катта аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: интенсив машқлар циклидан кейин спортчиларнинг тикланиши учун тиббий ва биологик хизматлар сонини (сарфини) камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш генетик жиҳатдан аниқланган рацион турлари ва спорт федерациялари диеталари (стандарт меню) бир спортчига формуладан фойдаланган ҳолда амалга оширилди. Хулоса: Юқори малакали спортчилар учун унинг энергия қийматини оқсиллар, ёғлар ва углеводларда шакллантириш орқали индивидуаллаштирилган овқатланишнинг жорий этилиши натижасида федерация томонидан ажратилган бир спортчи учун озиқ-овқатга иқтисод қилинган маблағ ойига 428350 сум  ташкил этди. Бешинчи илмий янгиликнинг моҳияти: юкори малакали спортчилар моддалар алмашуви учун масьул булган генларининг молекуляр генетик тахлили натижалари ва нутригенетика тамойиллари асосида яратилган персонал овкатлантириш ёндашувлари моделини қўллаш эшкак эшиш ва яккакураш билан шуғулланадиган спортчиларнинг спорт натижаларини яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: спортдаги муваффақиятлар даражасини ошириш ва турли касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун эшкак эшиш ва яккакураш спорт турларига ихтисослашган юқори малакали спортчиларнинг генетик профилини ҳисобга олган ҳолда овқатланиш тизимини оптималлаштиришдан иборат.     Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: турли ихтисосликдаги юқори малакали спортчиларнинг режими ва рационига шахсий ёндашув усули Ўзбекистон бокс федерацияси ва дзюдо федерацияси спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва мураббийлар амалиётига татбиқ этилди (Республика спорт тиббиети илмий амалий марказ эксперт кенгашининг 2023 йил 16 ноябрдаги 6 сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: спорт жамоалари ва мураббийлар амалиётида нутригенетика тамойилларига асосланган спортчиларнинг овқатланишига индивидуал ёндашувлар моделини қўллаш янада самарали овқатланиш дастурларини ишлаб чиқишга ва уларнинг спортчиларининг натижаларини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: турли ихтисосликдаги юқори малакали спортчиларнинг режими ва овқатланишига шахсийлаштирилган ёндашувнинг ишлаб чиқилган моделини жорий этиш орқали барча харажатлар ва мумкин бўлган фойда ҳисобга олингандан сўнг умумий иқтисодий фойда баҳоланди.     Хулоса: Юқори малакали спортчиларнинг режими ва овқатланишига шахсий ёндашувнинг ишлаб чиқилган моделига асосланиб, хар бир спортчи учун умумий ойига 1093881 сум иқтисод қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish