Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташматов Равшан Кобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Совуқ ҳолатда штамплаш асбобларини чидамлилигини ошириш учун термик пухталаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2856.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Бердиев Дароб Муратович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Бегатов Жахонгир Мухамаджонович, техника фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади совуқ ҳолатда штамплаш асбобларининг чидамлилигини ошириш учун термик пухталаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пуансон ва матрицаларнинг ишчи қисмларига термик ишлов бериш технологияси пўлат листларни штамплаш мобайнида юзага келадиган зўриқиш кучларининг ҳосил бўлиш жойлари асосида ишлаб чиқилган;
совуқ ҳолатда штампловчи пуансонни 450°C ҳароратда оралиқ қиздириб бўшатиш билан такомиллаштирилган термик ишлов беришнинг изотермик режими пўлат структураларини ўзгариши, тузилиш ва хусусиятларига таъсирини аустенитнинг изотермик ўзгариш диаграммаси асосида ишлаб чиқилган;
матрицани юқори ҳароратда қиздириш билан термик ишлов бериш технологияси перлитнинг аустенитга айланиши натижасида феррит билан цементит чегарасида аустенитнинг бошланғич доналари ҳосил бўлиши асосида ишлаб чиқилган;
чала мартенсит ҳосил қилинган майдонда қолдиқ аустенит мавжуд бўлганда асбобсозлик пўлатлари тобланувчанликда дарз кетиши ҳосил бўлмаслиги аниқланган;
совуқ ҳолатда лист штамплаш асбобларининг чидамлилигини ошириш учун оралиқ бўшатиб тоблаш орқали термик ишлов бериш технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Совуқ ҳолатда штамплаш асбобларининг чидамлилигини ошириш учун термик ишлов бериш усули билан пухталаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
пуансон ва матрицаларнинг ишчи қисмларини термик ишлов бериш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖнинг Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехига жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 26.05.2022-йилдаги маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида пуансон ва матрицаларнинг ишчи юзаларининг хизмат муддати 1,2-1,3 мартага ошган;
совуқ ҳолатда штампловчи пуансонни 450°C ҳароратда оралиқ қиздириб бўшатиш билан такомиллаштирилган термик ишлов беришнинг изотермик режими “Ўзметкомбинат” АЖнинг Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехига жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 26.05.2022-йилдаги маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида металл сарфи 12-15% га камайтиришга имкон берган;
матрицани юқори ҳароратда қиздириш билан термик ишлов бериш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖнинг Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехига жорий қилинган (“Ўзметкомбинат” АЖнинг 26.05.2022 йилдаги маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида матрицага термик ишлов бериш учун сарф бўладиган капитал харажатлар 15-20 % га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish