Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Махбубахон Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Атмосфера оптик алоқа тизимлари асосидаги юқори тезликли транспорт тармоқлари (Ўзбекистон Республикаси мисолида)”,05.04.02 –“Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобил, толаоптик алоқа тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3549.
Илмий раҳбар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Парсиев Сайдиахат Солиходжаевич, техника фанлари доктори, доцент; Абдукаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикаси географик минтақалари учун статистик метеорологик маълумотларга ишлов бериш ёʻли билан метеорологик кўриниш масофаси интеграл тақсимот функсияларини, атмосфера оптик узатиш тизими асосида мобил алоқада юқори тезликли транспорт тармоқ лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муайян минтақа учун метеорология хизматларининг статистик маълумотларига ишлов бериш йўли билан олинган метеорологик кўриниш масофаси тақсимоти қонуни асосида узилишсиз алоқа эҳтимоллигини аниқловчи такомиллаштирилган уч босқичли усул ишлаб чиқилган;
кўп йиллик кузатувларга кўра,  республикамизнинг географик минтақалари учун қайд этилган метеорологик шароитлар бўйича атмосфера алоқа каналидаги ўзгарувчанликни аниқлашига имкон берувчи метеорологик кўриниш масофаси сўнишининг интеграл тақсимоти функсиялари аниқланган;
атмосферанинг кўриниш шароитини юқори аниқликда н-даражадаги кўпҳад билан аппроксимацияловчи метеорологик кўриниш масофаси интеграл тақсимоти функсияларининг аналитик ифодалари ишлаб чиқилган;
4Г/5Г мобил тизимларида юқори тезликли атмосфера оптик тизимларидан фойдаланиш имконияти илмий жиҳатдан исботланган ва атмосфера алоқа каналининг юқори тайёрлик коеффициентли Фронтҳаул тармоғи лойиҳаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси географик минтақалари учун статистик метеорологик маълумотларга ишлов бериш, метеорологик кўриниш масофаси интеграл тақсимот функсияларини, мобил алоқада атмосфера оптикли юқори тезликли узатиш транспорт тармоқларни тадқиққилиш бўйича олинган натижалар асосида:
муайян минтақа учун ишлаб чиқилган метеорология хизматларининг статистик маълумотларига ишлов бериш йўли билан олинган метеорологик кўриниш масофаси тақсимоти қонуни асосида узилишсиз алоқа эҳтимоллигини аниқловчи такомиллаштирилган уч босқичли усули ҳамда илмий жиҳатдан исботланган 4Г/5Г мобил тизимларида юқори тезликли атмосфера оптик тизимларидан фойдаланиш имконияти ва атмосфера алоқа каналининг юқори тайёрлик коеффициентли Фронтҳаул тармоғи лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тассаруфидаги корхоналарда, хусусан УНИCОН.УЗ ДУКда мобил алоқа юқори тезликли транспорт тармоқларига талабларни ўрнатадиган давлат стандартларини ишлаб чиқиш жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 21-февралдаги 33-8/1143 -сонли маълумотномаси). Натижада атмосферали оптик трассанинг 2 кмдан кичик узунлигида алоқани рад этмаслик эҳтимоллиги 0,998 дан кам эмаслиги аниқланган;
кўп йиллик кузатувлар асосида республикамизнинг географик минтақалари учун қайд этилган метеорологик шароитлар бўйича атмосфера алоқа каналидаги ўзгарувчанликни аниқлашига имкон берувчи аниқланган метеорологик кўриниш масофаси сўнишининг интеграл тақсимоти функсиялари ҳамда уларнинг н-даражадаги кўпҳад билан аппроксимацияланган аналитик ифодалари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикасининг географик минтақалари метеорологик ҳолатларни башоратлаш жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 21-февралдаги 33-8/1143-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасининг географик минтақалари учун метеорологик кўриниш масофасининг ўртача йиллик қийматлари аниқланди;
илмий жиҳатдан исботланган 4Г/5Г мобил тизимларида юқори тезликли атмосфера оптик тизимларидан фойдаланиш имконияти ва ишлаб чиқилган атмосфера алоқа каналининг юқори тайёрлик коеффициентли Фронтҳаул тармоғи лойиҳаси «НЕТ ФЕАТ МОБИЛЕ» МЧЖда мобил алоқа тизимини лойиҳалаш ва тадқиқот ишларини ўтказиш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 21-февралдаги 33-8/114-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида 2,5 кмгача масофаларда0,98 тайёрлик коеффициентига эга бўлган атмосфера оптик алоқа тизимларини жорий этиш мумкинлиги кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish