Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Насиба Кахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудуддаги ёғ - мой корхоналари ишлаб чиқариш самарадорлигини илмий - технологик  модернизациялаш  асосида ошириш” (Повышение эффективности производства масложирововых предприятий в регионе на основе научно-технологической модернизации), 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2286.
Илмий раҳбар: Низамов Аслитдин Бадреддинович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология инстиути
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.09.2022.1.101.04.
Расмий оппонентлар: Сотволдиев Нодирбек Жўрабекович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Явмутов Дилшод Шоҳимардонқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: минтақаларда ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқариш самарадорлигини илмий-технологик модернизациялаш асосида оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ёғ-мой саноатини илмий-технологик модернизациялаш жараёни модели унинг иштирокчиларининг (корхона, истеъмолчи, илмий -технологик муассаса, давлат, инвестор ва таъминотчи) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг модернизациялаш йўналишлари (иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник) бўйича самарадорликка таъсирини баҳолаш мезонлари асосида ишлаб чиқилган;
 ёғ-мой саноатини модернизациялаш ва ҳудудлардаги самарадорлигини оширишга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш услубиёти мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ҳудудларни ихтисослаштириш, ташқи имкониятлардан фойдаланиш ва комбинацияланган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
 микро минтақалаштириш асосида давлатлараро даражада ўсимлик мойи кластерларини шакллантириш самарадорлиги илмий асослаб берилган;
Бухоро вилоятида ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оптималлаштириш эконометрик моделини ишлаб чиқиш воситасида ёғ-мой корхоналари самарадорлигини оширишни таъминлайдиган модернизациялаш дастури ва прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақаларда ёг '-мой корхоналари ишлаб чиқариш самарадорлигини илмий-технологик модернизациялаш асосида ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёғ-мой саноатини илмий-технологик модернизациялаш жараёни иштирокчиларининг (корхона, истеъмолчи, илмий-технологик муассаса, давлат, инвестор ва таъминотчи) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг модернизациялаш йўналишлари (иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник) бўйича самарадорликка таъсирини баҳолаш мезонлари асосида ишлаб чиқилган модел Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари  уюшмаси  хўжалик бирлашмаларини “яшил иқтисод” ва энергия тежамкорлик тамойиллари остида модернизациялаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023- йил “07“ноябрдаги КC/3-494-сонли маълумотномаси). Шунингдек, “Ёғ-мой саноати корхоналарини илмий-технологик модернизациялаш самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари” мавзусидаги электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур бўйича муаллифлик гувоҳномаси олинган (Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома № ДГУ 21887);
мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ҳудудларни ихтисослаштириш, ташқи имкониятлардан фойдаланиш ва комбинацияланган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган ёғ-мой саноатини модернизациялаш ва ҳудудлардаги самарадорлигини оширишга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш услубиётидан ҳамда таклиф этилган ёндашувларни амалга ошириш алгоритмларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида 2030-йилга қадар ёғ-мой саноатини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил “07“ ноябрдаги КC/3-494 -сонли маълумотномаси). Таклиф этилган ички имкониятлардан фойдаланиш стратегияси мамлакат ва унинг ҳудудлари бозорини  220,9 минг тонна ноанъанавий ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш имконини берган;
 микро минтақалаштириш асосида давлатлараро даражада учта Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшма ўсимлик мойи клатерларини шакллантириш самарадорлиги илмий асослаб берилган бўлиб, 2030-йилга қадар ёғ-мой саноатини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил “07“ ноябрдаги КC/3-494 -сонли маълумотномаси). Таклиф этилган кластерлар иқтисодий самарадорлиги 163,55 АҚШ долларини ташкил этади ҳамда 250 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш асосида импортни қисқартириши асосланган;
Бухоро вилоятида ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оптималлаштириш иқтисодий-метематик модели воситасида ишлаб чиқилган ёғ-мой корхоналари самарадорлигини оширишни таъминлайдиган модернизациялаш дастури ва прогноз кўрсаткичлари Бухоро вилояти ҳокимияти бошқарув фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023-йил “07“ ноябрдаги КC/3-494-сонли маълумотномаси). Оптималлаштириш натижасида Бухоро вилоятида фаолият юритаётган 11 та ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 30 фоизга, ҳудудий ёғ-мой маҳсулотлари бозори эҳтиёжларини қондириш 29 фоизга ва экспорт қилинадиган технологик “форсайт” ва “мейнстрим”га  асосланган экологик тоза, “кастомайз” тайёр маҳсулот ҳажми 4033 тоннага ошиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish