Sayt test rejimida ishlamoqda

Суванов Илҳом Абдихалиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг инновацион технологиялари” 09.00.09 – “Маънавий жараёнлар ва технологиялар” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Fal166.
Илмий раҳбар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дустмурод Ташпулатович, фалсафа фанлари доктори профессор; Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот – мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда инновацион технологияларни яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ахборот - мафкуравий таҳдидлар” тушунчаси генезисининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда “онг манипуляцияси”, “жамиятни виртуализация қилиш”, “кибер касалликлар”, “ахборот жинояти”, “ахборот экстремизми ва терроризми” каби таҳдидларнинг жамиятда умуминсоний қадриятларни камситиш, ахлоқ нормаларини инкор қилиш, космополитизм(ватансизлик)ни тарғиб қилиш орқали ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини издан чиқаришга қаратилган кенг қамровлилик, узлюксизлик, босқичма-босқичлик хусусиятлари очиб берилган;
глобаллашув даврида турли таҳдидларнинг мафкуравий, ғоявий, информацион шакллари намоён бўлиши жараёнларини олдини олиш ва бартараф этишда тарихий онг, маънавий салоҳият, замонавий таълим-тарбиянинг инъикоси сифатида Янги Ўзбекистонда шаклланган “фуқаролик сулҳи” (консенсус) ғояси фуқаролар онги ва фаолиятига позитив таъсир кўрсатадиган, инсон қадр-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим омил эканлиги далилланган;
ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда секуляризм (мутадил позицияда туриш) технологиясининг эътиқод эркинлигини таъминлашдаги либерал, дунёвийлик ва динийликнинг бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий воқелик сифатидаги демократик, жамиятда алоҳида гуруҳ ёки гуруҳ вакилларига имтиёз берилмаслиги асосидаги конструктив хусусиятлари фалсафий жиҳатдан асосланган;
миллий-маънавий тараққиётнинг ижтимоий-фалсафий асослари (эркинлик, масъулиятлилик) ва диний-маърифий (инсонпарварлик ва ахлоқийлик) негизлари ҳамда маданий (қадриятлар устиворлиги ва замонавий таълим-тарбия) омиллари жамиятда мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда халқлар бирлиги, ғоявий консенсус, сиёсий бағрикенглик ва глобал ҳамкорлик каби (рационал, прагматик) тамойиллар билан биргаликда диалектик алоқадорликда амал қилиши очиб берилган;
ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг инновацион технологиялари (ижтимоий профилактика, маънавий репродуктив, ахборот истеъмоли маданияти, медиа саводхонлик)нинг инсон қадри, шахс эркинлиги ва интеллектуал ташаббускорлик каби омилларни ривожлантиришда микромуҳит (шахснинг ҳаётий кўникмалари, малакаси, лаёқатини шакллантиришдаги “оила-маҳалла-таълим муассасаси”), макромуҳит (“инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган давлат) ва мегамуҳит (жаҳондаги илм-фаннинг трансформациялашуви) билан боғлиқ эканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
“ахборот - мафкуравий таҳдидлар” тушунчаси генезисининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда “онг манипуляцияси”, “жамиятни виртуализация қилиш”, “кибер касалликлар”, “ахборот жинояти”, “ахборот экстремизми ва терроризми” каби таҳдидларнинг жамиятда умуминсоний қадриятларни камситиш, ахлоқ нормаларини инкор қилиш, космополитизм(ватансизлик)ни тарғиб қилиш орқали ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини издан чиқаришга қаратилган кенг қамровлилик, узлюксизлик, босқичма-босқичлик хусусиятларига оид илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-22/977 - сон далолатномаси). Натижада, мамлакатимизда ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг таъсирчан инновацион технологияларини жорий этиш бўйича ўтказилган маънавий - маърифий соҳадаги тадбирларни амалга оширишда ҳамда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
глобаллашув даврида турли таҳдидларнинг мафкуравий, ғоявий, информацион шаклларининг намоён бўлиш жараёнларини олдини олиш ва бартараф этишда тарихий онг, маънавий салоҳият, замонавий таълим-тарбиянинг инъкоси сифатида Янги Ўзбекистонда шаклланган “фуқаролик сулҳи” (консенсус) ғояси фуқаролар онги ва фаолиятига позитив таъсир кўрсатадиган, инсон қадри-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим омил эканлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида ижодий фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 9-октябрдаги 08-17/681-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган бир қатор маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш учун услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда секуляризм (мутадил позицияда туриш) технологиясининг эътиқод эркинлигини таъминлашдаги либерал, дунёвийлик ва динийликнинг бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий воқелик сифатидаги демократик, жамиятда алоҳида гуруҳ ёки гуруҳ вакилларига имтиёз берилмаслиги асосидаги конструктив хусусиятлари бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020–2024 - йилларга мўлжалланган Сайлов олди дастурида келтирилган “ВИИИ. Миллий ахборот маконини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлари”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан 2023-йил 27-сентябрдаги 02/05-58-сон ва Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан 2023-йил 19-сентябрда берилган 01-27/281 - сон далолатномалари). Натижада, партиялар тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув - услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишлари самарасини янада оширишга хизмат қилган;
миллий-маънавий тараққиётнинг ижтимоий-фалсафий асослари (эркинлик, масъулиятлилик) ва диний-маърифий (инсонпарварлик ва ахлоқийлик) негизлари ҳамда маданий (қадриятлар устиворлиги ва замонавий таълим-тарбия) омиллари жамиятда мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда халқлар бирлиги, ғоявий консенсус, сиёсий бағрикенглик ва глобал ҳамкорлик каби (рационал, прагматик) тамойиллар билан биргаликда диалектик алоқадорликда амал қилиши бўйича берилган илмий хулосаларидан Барқарор ривожланиш марказининг 2022-2023-йилларда “Маънавий-ахлоқий ва маданий тарбия: анъанавий ғояларнинг янги босқичи” мавзусидаги давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида яратилган “Виртуал маданият маркази” платформасида амалиётга тадбиқ этилган (Барқарор ривожланиш марказининг 2023-йил 27-ноябрдаги 470-сон далолатномаси). Натижада, мамлакатимиздаги таълим муассасаларида ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда инновацион технологиялар ва маънавий-ахлоқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг инновацион технологиялари (ижтимоий профилактика, маънавий репродуктив, ахборот истеъмоли маданияти, медиа саводхонлик)нинг инсон қадри, шахс эркинлиги ва интеллектуал ташаббускорлик каби омилларни ривожлантиришда микромуҳит (шахснинг ҳаётий кўникмалари, малакаси, лаёқатини шакллантиришдаги “оила-маҳалла-таълим муассасаси”), макромуҳит (“инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган давлат) ва мегамуҳит (жаҳондаги илм-фаннинг трансформациялашуви) билан боғлиқ эканлигига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 30-ноябрдаги 2/14-30/10-1-сон маълумотномаси). Натижада, илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ахборот-мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда инновацион технологиялар ҳамда маънавий-ахлоқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish