Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиева Шоира Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Крахмал ва акрилатлар асосида оҳорловчилар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3600.
Илмий раҳбар: Амонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: крахмал ва сувда эрувчан синтетик полимерлар асосида самарали, юқори бўкувчан, елимлаш қобилияти юқори бўлган, биопарчаланувчан оҳорловчилар олиш технологиясини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида крахмал, карбоксиметилселлюлоза, акрил эмулсияси ва пирофосфат кислота  тузи  ҳамда турли хил боғловчи ва елимловчилар асосида юқори самарали оҳорловчилар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
олинган оҳорловчи полимер таркибдаги компонентлар функсионал гуруҳлари билан селлюлоза бирламчи гидроксил гуруҳлари ўртасида ўзаро та'сирлашиш механизми ва унга турли омилларнинг та'сири аниқланган;
оҳор  таркибидаги  синтетик полимерлар оҳор  плёнкасининг  мустаҳкамлигини, эластиклигини ва сорбсион хоссаларини яхшилаши,  системанинг қовушқоқлиги ва тола сиртида  оҳор  адгезиясининг юқори бўлиши   натижасида калава ипнинг мустаҳкамлиги 27-35% га ортиши ҳамда тўқув дастгохларида калава ипларнинг узилиши 2,0-2,5 марта  камайиши исботланган;
маҳаллий хом ашёлар асосида олинган оҳорловчиполимер таркибларнинг ан'анавий оҳорловчи ларга нисбатан кинетик ва агрегатив барқарорлиги, оҳорланган калава ипнинг чўзилишдаги шартли мустаҳкамлик, узилишдаги нисбий чўзилиш хоссалари бўйича мақбул таркиблари   ҳамда оҳорлаш жараёнида крахмал сарфининг 30-35% га камайиши исботланган;
крахмални турли хил полимерлар билан модификациялаш орқали олинган самарали оҳорловчиларнинг оҳор хусусиятларига ҳамда оҳорланган калава ип физик-механик хоссаларига дастлабки моддалар консентрацияси та'сири аниқланган;
маҳаллий хом ашёлар асосида крахмални модификациялаш орқали олинган оҳорловчилар импорт ўрнини боса оладиган, экологик тоза ва арзон, биопарчаланувчан, юқори бўкувчан ҳамда елимлаш қобилияти юқори бўлган оҳорловчилар олиш   технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Берилган структура ва физик-кимёвий хоссаларга эга бўлган сувда эрувчан полимер композицияларни яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
табиий ва сувда эрувчан, юқори бўкувчан синтетик полимерлар асосида оҳорловчи таркибларни олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2024-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг  2023 йил 4 майдаги 26-сон ма'лумотномаси). Натижада, олинган янги таркибли оҳорловчилар оҳорланган пахта толаси асосидаги калава ипларнинг физик-механик хоссаларини яхшилаш ва крахмал сарфини 35-40% га камайтириш имконини беради;
таркибида На-КМС, АЕ ва К2Ҳ2П2О7  бўлган олинган янги турдаги оҳорловчи таркиблар ишлаб чиқариш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасининг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2023 йил 4 майдаги 26-сон ма'лумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган оҳорловчи таркиблар калава ип сиртида оҳор плёнкаларининг  адгезион  хоссаларини яхшилаш, эластиклигини ошириш ва тўқув дастгоҳларида калава ипларнинг узилишини 0,31 узил/м дан 0,17 узил/м гача камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish