Sayt test rejimida ishlamoqda

Караматова Гуллола Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Райҳоннинг физиологик ва биокимёвий хусусиятларига ўстириш шароитларининг таъсири», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/В519.
Илмий раҳбар: Сафаров Алишер Каримджанович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc 02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Матниязова Ҳилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор; Ўроқов Сирожиддин Худайбердиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўстириш шароитларининг райҳон (Ocimum basilicum L.)нинг физиологик ва биокимёвий хусусиятларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор райҳон шакллари ва навлари уруғларининг лаборатория ва дала шароитларидаги майда баргли райҳон уруғларининг унувчанлиги катта эканлиги, биостимуляторлар билан ишлов берилганда уларнинг унувчанлиги ва ўсиш энергияси ошганлиги асосланган;
турли экологик шароитларда ўстирилган райҳон шакллари ва навлари ривожланиш фазаларининг давомийлиги ҳамда ер устки қисми массаси ва уруғ ҳосилдорлиги ўсимликларнинг биологик хусусиятлари ва етиштириш шароитларига боғлиқлиги исботланган;
барча райҳон намуналарида фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги турли хил етиштириш шароитларида ҳам вегетатив ўсишидан гуллаш даврининг бошланишигача ортиб бориши, уруғларининг пишиш даврига келиб фотосинтез соф маҳсулдорлиги пасаяйиши аниқланган;
райҳон ўсимлигининг турли шакллари ва навларидаги эфир мойларининг миқдори уларнинг биологик хусусиятларига, органларига ва етиштириш шароитларига боғлиқлиги, уларнинг миқдори райҳоннинг бинафша рангдаги майда баргли шакли ва навларида кўп бўлиши, хамда ўсимликларнинг ялпи гуллаш фазасида эфир мойлари миқдорининг кўп бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Райҳоннинг турли шакллари ва навларининг физиологик ва биокимёвий хусусиятларига ўстириш шароитларининг таъсирини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
тадқиқот натижасида райхон кўчатларини етиштириш бўйича тайёрланган тавсия асосида Ўзбекистон Миллий университети худудида 10 мингдан ортиқ райхон кўчатлари етиштирилиб амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 5 октябрдаги 4/17-314 сон маълумотномаси). Натижада, ЎзМУ Ботаника боғидаги эфир мойли ўсимликлар генофондини бойитишга ва талабаларнинг дала амалиётларини ўтказишга имкон яратилган;
ажратиб олинган райҳон ўсимликларининг намуналари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Оқробод фермер хўжалигида 2020-2022 йилларда  1 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 17 октябрдаги 03-03/3-5834-сон маълумотномаси). Натижада, эфир мойли ва манзарали ўсимлик райҳоннинг кўчатзорларини ташкил этиш ва сифатли хом-ашё етиштириш имконини берган;
 райҳоннинг шакллари ва навлари Тошкент ботаника боғи Доривор ва манзарали ўсимликлар лабораторияси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 31 октябрдага 4/1255-2415 сонли маълумотномаси). Натижада, манзарали ва эфир мойли райҳон ўсимликларининг кўчатзорларини етиштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish