Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурбоев Жалолиддин Мамадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2023.3PhD/Iqt3178.
Илмий раҳбар: Насирходжаева Дилафруз Сабитхановна., иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамабетжанов Қахрамон Қурбандурдиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Утанов Бунёд Кувандикович, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.       
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “махсус иқтисодий зоналар” тушунчаси муайян ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун юқори технологиялар ва илғор бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд ҳамда унда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши жиҳатидан такомиллаштирилган;
услубий ёндашувга кўра ҳудудларда ташкил этилаётган махсус иқтисодий зоналар учун муайян вақт давомида эришиши лозим бўлган иқтисодий натижаларнинг мўлжал кўрсаткичларини белгилаш ҳамда тегишли оралиқ даврлардаги натижалар асосида махсус иқтисодий зоналар бўйича имтиёзлар таркибига тузатишлар киритиб бориш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш таклифи асосланган;
миллий иқтисодиёт ривожланганлиги даражаси ва тараққиёт босқичларига мувофиқ ҳолда махсус иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик зоналари, ҳудудий ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, технология ва инновациялар, технопарклар, хизмат кўрсатиш зоналари каби турларини ташкил этишнинг асосий хусусият ва тамойилларини белгилаш орқали юқори иқтисодий самарага эришиш ҳамда барқарор фаолиятни таъминлаш асосланган;
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналари экспорт ҳажмига ЯИМ дефляторининг таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида махсус иқтисодий зоналар экспорт ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “махсус иқтисодий зоналар” тушунчаси муайян ҳудудни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун юқори технологиялар ва илғор бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд ҳамда унда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий тавсифдаги маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Экономическая теория” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 26 июндаги 211-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида “махсус иқтисодий зоналар” тушунчасининг юқори технологиялар ва илғор бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсади ҳамда уларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши жиҳати юзасидан назарий билим ва кўникмаларини кенгайтириш имкони яратилган;
услубий ёндашувга кўра ҳудудларда ташкил этилаётган махсус иқтисодий зоналар учун муайян вақт давомида эришиши лозим бўлган иқтисодий натижаларнинг мўлжал кўрсаткичларини белгилаш ҳамда тегишли оралиқ даврлардаги натижалар асосида махсус иқтисодий зоналар бўйича имтиёзлар таркибига тузатишлар киритиб бориш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ҳамда рақобатбардошлигини оширишга оид назарий-услубий тавсифдаги маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Экономическая теория” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 26 июндаги 211-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида тегишли оралиқ даврлардаги натижалар асосида махсус иқтисодий зоналар бўйича имтиёзлар таркибига тузатишлар киритиб бориш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш юзасидан назарий билим ва кўникмаларини кенгайтириш имкони яратилган;
миллий иқтисодиёт ривожланганлиги даражаси ва тараққиёт босқичларига мувофиқ ҳолда махсус иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик зоналари, ҳудудий ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, технология ва инновациялар, технопарклар, хизмат кўрсатиш зоналари каби турларини ташкил этишнинг асосий хусусият ва тамойилларини белгилаш орқали юқори иқтисодий самарага эришиш ҳамда барқарор фаолиятни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 08-0151-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  махсус иқтисодий зоналарнинг тадбиркорлик зоналари, ҳудудий ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, технология ва инновациялар, технопарклар, хизмат кўрсатиш зоналари каби турларини ташкил этишнинг асосий хусусият ва тамойилларини белгилаш орқали юқори иқтисодий самарага эришиш ҳамда барқарор фаолиятни таъминлаш борасидаги иқтисодий таҳлилларга кўра “Шарғункўмир” АЖ корхонасида ҳудудий кўмир ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилдаги 275 минг тоннадан 2023 йил ярмига келиб 297 минг тоннага етказиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналари экспорт ҳажмига ЯИМ дефляторининг таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида махсус иқтисодий зоналар экспорт ҳажмининг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024 йил 11 январдаги 08-0151-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида махсус иқтисодий зоналари экспорт ҳажмига ЯИМ дефляторининг таъсирини ифодаловчи эконометрик модел тузиш орқали “Шарғункўмир” АЖ экспорт ҳажмининг 2028 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқиш ҳамда корхона фаолиятининг асосий истиқбол кўрсаткичларининг мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish