Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Шухрат Зиявитдиновичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаршининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Фарғона водийси енгил саноат корхоналари мисолида), 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Iqt437.
Илмий маслаҳатчи: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: энгил саноат ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини илмий-усулубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “рискларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни иқтисодий фаолиятни амалга оширишда кўзда тутилмаган салбий натижаларнинг вужудга келиши эҳтимолини пасайтириш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган йўқотишларни камайтиришга йўналтирилган бошқарув қарорларини қабул қилиш ва бажариш кўп босқичли жараёни таркибига рискларга таъсир этувчи самарали усулларни аниқлашни киритиш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида риск таъсирининг олдини олиш ва йўқотишларни камайтиришнинг узвийлигини таъминлаш методологияси рискларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришда техник (Тн), технологик (Тех), инновацион (Инн), молиявий (Мол), иқлимий (Иққ), форс-мажор (Ффм) омиллари таъсирини ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари фаолиятида ташкилий-иқтисодий риск даражаларини баҳолашнинг иқтисодий барқарорлик коеффициенти “жуда паст” [1,9≤Ркб≤2,0], “сезиларcиз” [1,6≤ Ркб≤1,8], “салбий” [1,2≤Ркб≤1,5], “ташвишли” [0,8≤ Ркб≤1,1], “ўртача” [0,5≤ Ркб≤0,7], “жуда юқори” [0,3≤ Ркб≤0,4] ва “ўта хавфли” [0≤ Ркб≤0,2] мезон чегараларида рискдан йўқотишларни миималлаштириш шартлари асосланган;  
“Аиша ҳоме техтиле”, “Асел ривож текстил” ва “Шарқ ипаги дурдонаси” корхоналарида кўп босқичли рискни бошқариш тизимини йўлга қўйишда  рискларни бошқаришнинг ташкилий-маъмурий ва иқтисодий усуллари таркибини рискдан қочиш, локализациялаш, диверсификациялаш ва рискни қоплаш жараёнларининг ўзаро мувофиқ нисбатини қўлаш орқали мақбуллаштириш асосланган;
“Аиша хоме техтиле”, “Асел ривож текстил” ва “Шарқ ипаги дурдонаси” корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятидаги рисклар даражаси ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик моделлари асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқариш корхоналарида рискларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “рискларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини иқтисодий фаолиятни амалга оширишда кўзда тутилмаган салбий натижаларнинг вужудга келиши эҳтимолини пасайтириш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган йўқотишларни камайтиришга йўналтирилган бошқарув қарорларини қабул қилиш ва бажариш кўп босқичли жараёни таркибига рискларга таъсир этувчи самарали усулларни аниқлашни киритиш асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олдий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инновативе эcономй” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда рискларга таъсир этувчи самарали усулларни аниқлашни ўз ичига олган янги мазмундаги “рискларни бошқариш” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарида риск таъсирининг олдини олиш ва йўқотишларни камайтиришнинг узвийлигини таъминлаш методологиясини рискларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришда техник (Тн), технологик (Тех), инновацион (Инн), молиявий (Мол), иқлимий (Иққ), форс-мажор (Ффм) омиллари таъсирини ҳисоблаш асосида такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17-февралдаги 9/06-30-3051-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона водийсидаги тўқимачилик ва тикув-трикотажга ихтисослаштирилган корхоналарида оптималлаштирилган бошқарув услубиётини қўллаш  риск таъсирларининг олдини олиш ва камайтириш имконини берган;
тўқимачилик корхоналари фаолиятида ташкилий-иқтисодий риск даражаларини баҳолашнинг иқтисодий барқарорлик коеффициенти “жуда паст” [1,9≤Ркб≤2,0], “сезиларcиз” [1,6≤Ркб≤1,8], “салбий” [1,2≤ Ркб≤1,5], “ташвишли” [0,8≤ Ркб ≤1,1], “ўртача” [0,5≤ Ркб≤0,7], “жуда юқори” [0,3≤Ркб≤0,4] ва “ўта хавфли” [0≤Ркб≤0,2] мезон чегараларида рискдан йўқотишларни минималлаштириш шартларини қўллаш таклифидан  Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17-февралдаги 9/06-30-3051-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида риск таъсирининг коеффиценти қийматлари Шарқ ипаги дурдонаси корхонасида – 1,27, Асел ривож текстил корхонасида – 1,53, Аиша ҳоме техтиле корхонасида – 1,23 ни ташкил этиш ҳисобига бу корхоналарда рискнинг сезиларсиз даражасига эришиш имкони яратилган;    
“Аиша ҳоме техтиле”, “Асел ривож текстил” ва “Шарқ ипаги дурдонаси” корхоналарида кўп босқичли рискни бошқариш тизимини йўлга қўйишда  рискларни бошқаришнинг ташкилий-маъмурий ва иқтисодий усуллари таркибини рискдан қочиш, локализациялаш, диверсификациялаш ва рискни қоплаш жараёнларининг ўзаро мувофиқ нисбатини қўлаш орқали мақбуллаштириш таклифидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17-февралдаги 9/06-30-3051-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачиликка ихтисослаштирилган корхоналарида рискларни бошқариш самардорлигини ошириш ҳисобига ишлаб чиқаришга таъсир этувчи рискларни 11 фоиздан 14 фоизгача пасайтириш имкони яратилган;
“Аиша хоме техтиле”, “Асел ривож текстил” ва “Шарқ ипаги дурдонаси” корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятидаги рисклар даражаси ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик моделлари асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 17-февралдаги 9/06-30-3051-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Аиша ҳоме техтиле”, “Асел ривож текстил” ва “Шарқ ипаги дурдонаси” корхоналари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ва корхонани ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish