Sayt test rejimida ishlamoqda

Бузрукхонов Сардорхон Сарвархон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3412.
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05.
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта тикланувчи энергия манбаларидан (автоном қуёш фотоелектр станцияси) олинадиган энергиянинг ҳар бир шартли бирлик ёнилғи учун CО2 эмиссиясини 0,023 коеффициентга, энергия тақсимотидаги йўқотишларни 0,083 коеффициентга қисқартириш асосида ижтимоий самарадорликни таъминлаш асосланган;
саноат корхоналарида ақлли энергетика тизимини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги энергиянинг нормалаштирилган қийматларини (ЛCоЕ) аниқлаш асосида тармоқли қуёш электр станцияси учун қилинган инвестисияларнинг қопланиш  муддатларини қисқартириш асосланган;
саноат корхоналарида “Соф ўлчаш” тизими, “Смарт Грид” технологиялари, CО2 эмиссияси технологияларидан фойдаланиш асосида “НетЗеро” энергия тизимига ўтишини рағбатлантириш таклиф этилган;
саноат корхоналарининг яшил энергияга ўтишини рағбатлантирувчи менежерларнинг билим ва тажрибаси (Ф1=-0,124), экологик масъулият (Ф2=0,078), хабардорлик (Ф5=0,196) каби яширин омилларнинг ижобий ҳамда кўникма (Ф3=-0,166), мойиллик (Ф4=-0,027) омилларининг салбий самараси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида ҚТЕ манбаларидан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
муқобил энергия манбаларидан (тармоқли қуёш фотоелектр станцияси) олинадиган энергиянинг ҳар бир шартли бирлик ёнилғи учун CО2 эмиссиясини 0,023 коеффициентга, энергия тақсимотидаги йўқотишларни 0,083 коеффициентга қисқартириш асосида ижтимоий самарадорликни таъминлаш бўйича таклифлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Инвестисион лойиҳаларни амалга ошириш” бўлими фаолиятида фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2023-йил 15-декабрдаги №01-05-21/819-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши саноат корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбалардан фойдаланиш бўйича ўрнатиладиган қувватлар бўйича давлат имтиёзларини киритиш тартибларини белгилаш имконини берган;
саноат корхоналарида ақлли энергетика тизимини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги энергиянинг нормалаштирилган қийматларини (ЛCоЕ) аниқлаш асосида тармоқли қуёш электр станцияси учун қилинган инвестициялар қайтимини қисқартиш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Инвестисион лойиҳаларни амалга ошириш” бўлими фаолиятида фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2023-йил 15-декабрдаги №01-05-21/819-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Марwа Импекс”  МЧЖнинг 2023-йилдаги энергия самарадорлигини 1,9 фоиз, Наманган вилоятидаги “Арт Софт Ҳолдинг” МЧЖнинг энергия самарадорлигини 2,4 фоиз ҳамда Қарши шаҳридаги “Алп техно сервис” хусусий корхонада энергия самарадорлигини 5,7 фоизга ошириш имкони яратилган;
саноат корхоналарида “Соф ўлчаш” тизими, “Смарт Грид” технологиялари, CО2 эмиссияси технологияларидан фойдаланиш асосида “НетЗеро” энергия тизимига ўтишини рағбатлантириш бўйича асосланган таклифлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Иқтисодий таҳлил” бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2023-йил 15-декабрдаги №01-05-21/819 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликда илгари сурилган механизмларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-июлдаги 300-сон “Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқиш имконини берган;
ПСЛ-СЕМ алгоритмига асосланган усул асосида саноат корхоналарининг яшил энергияга ўтишини рағбатлантирувчи менежерларнинг билим ва тажрибаси (Ф1=-0,124), экологик масъулияти (Ф2=0,078), кўникма (Ф3=-0,166), мойиллик (Ф4=-0,027), хабардорлик (Ф5=0,196) каби аниқланган яширин омиллар ижобий ва салбий таъсирларини аниқлаш бўйича таклифлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Иқтисодий таҳлил” бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2023-йил 15-декабрдаги №01-05-21/819 сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик асосида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг саноат корхоналарининг энергия тежаморлигини ошириш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish