Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Ширин Шавкат қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Эркин иқтисодий зоналарда инновацияларни бошқаришда хориж давлатлар тажрибаси ва Ўзбекистон Республикасида қўллаш имкониятлари”, 08.00.13 – “Менежмент” ва  08.00.09 – “Жаҳон иқтисодиёти”  (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:   В2022.2.PhD/Iqt2298..3.PhD/Иқт2475
Илмий раҳбари: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Раҳимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
II. Тадқиқотнинг мақсади: Еркин иқтисодий зоналарда инновацияларни бошқаришда хориж давлатлар тажрибаларини Ўзбекистон Республикасида қўллаш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Еркин иқтисодий зоналар ривожланишининг янги босқичи сифатида трансчегаравий, чегараолди савдо зоналарида, ҳамда кластер усулида бошқарувнинг замонавий турини жорий қилиш асосида инновацион фаолиятни рағбатлантириш таклифи асосланган;
эркин иқтисодий зоналарда инвестицион лойиҳаларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш, унинг иштирокчилари учун ер майдонларини, бино ва иншоотларидан фойдаланиш ҳуқуқини эркин иқтисодий зоналар дирекциясига бериш орқали инновацияларни бошқариш имкониятларини  кенгайтириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва бошқарувини хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда инновацион тавсифни кенгайтирувчи давлат-хусусий шериклигига асосланган гибрид моделидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш таклиф қилинган;
эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолашнинг эконометрик модели асосида Навоий ЭИЗда умумий ишлаб чиқариш ва экспорт хажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги ЭИЗларда хориж тажрибасидан фойдаланган холда  ЭИЗлар инновацион бошқарувини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Эркин иқтисодий зоналар ривожланишининг янги босқичи сифатида трансчегаравий, чегараолди савдо зоналарида, ҳамда кластер усулида бошқарувнинг замонавий турини жорий қилиш асосида инновацион фаолиятни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 январдаги ПҚ-91-сонли “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги ВМҚ-357-сонли «Қоракўл» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ҳамда 2021 йил 5 октябрдаги “Ўзбек-Туркман чегараолди савдо зонаси - савдо маркази фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш тўғрисида”ги битимида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 12 февралдаги 05-40-00313-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида трансчегаравий ва чегараолди савдо зоналарида, ҳамда  кластер усулида бошқарувнинг замонавий турини жорий қилиш асосида инновацион фаолиятни рағбатлантириш имкони яратилган;
эркин иқтисодий зоналарда инвестицион лойиҳаларни кўриб чиқиш, тасдиқлаш, унинг иштирокчилари учун ер майдонларини, бино ва иншоотларидан фойдаланиш ҳуқуқини эркин иқтисодий зоналар дирекциясига бериш орқали инновацияларни бошқариш имкониятларини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 12 февралдаги 05-40-00313-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида эркин иқтисодий зоналар дирекцияси бошқарувига ЭИЗлар фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга рағбат яратувчи ҳуқуқ ва ваколатларини бериш орқали инновацияларни бошқаришни кенгайтириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва бошқарувини хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда инновацион тавсифни кенгайтирувчи давлат-хусусий шериклигига асосланган гибрид моделидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ-604-сонли “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 12 февралдаги 05-40-00313-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва бошқаришда давлат-хусусий шериклигига асосланган гибрид моделидан фойдаланиш орқали инновацион тавсифни кенгайтириш имкони яратилган;
ЭИЗлар фаолиятини ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолашнинг эконометрик модели асосида Навоий ЭИЗда умумий ишлаб чиқариш ва экспорт хажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Жиззах”, “Ангрен”, “Наманган” ва “Навоий” ЭИЗлар фаолиятини режалаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 12 февралдаги 05-40-00313-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Навоий ЭИЗда умумий ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган асосий параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish