Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Баходир Қулдошовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Экспортни диверсификациялаш орқали макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt271.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Валиев Бобур Батирович, фан доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда экспортни диверсификациялаш орқали макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чуқур қайта ишланган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини оширишда пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизини тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга субсидиялаш учун ажратиш асосланган;
Ўзбекистоннинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишда Озарбайжонга тўқимачилик маҳсулотлари, Покистонга минерал ўғитлар, Эронга либос учун ишлатиладиган безак, Непалга гилам маҳсулотларини экспорт қилиш таклиф этилган;
инфляция, фоиз ставкаси, ишсизлик даражаси ва ялпи ички маҳсулот ўсишини ўзаро яхлит бир тизимга боғлаш орқали макроиқтисодий барқарорликни баҳолаш усули такомиллаштирилган;
мамлакат экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қиёсий устунликка эга маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва жаҳон бозоридаги талаб шаклланишини инобатга олган ҳолда экспорт ва импорт таркибининг 2026 йилга қадар мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатда экспортни диверсификациялаш орқали макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича илмий ва амалий таклифлар асосида:
чуқур қайта ишланган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини оширишда пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизини тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга субсидиялаш учун ажратиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-53-сон Фармонининг 3-банд “б” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03-40-08200-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида 2022 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61-63) экспорт қилувчи корхоналарга субсидиялаш учун ажратилади. Ушбу субсидиялар ҳар ойда кейинги ойнинг 20 санасига қадар ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан экспортчи корхоналарга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ажратилиши белгиланган ва натижада тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти ҳажми 2 баробарга ошади;
Ўзбекистоннинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишда Озарбайжонга тўқимачилик маҳсулотлари, Покистонга минерал ўғитлар, Эронга либос учун ишлатиладиган безак, Непалга гилам маҳсулотларини экспорт қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармонининг 28-мақсади “Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 млрд. АҚШ долларига етказиш” 83-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03-40-08200-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида 2023 йилда экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини 47 фоиздан 54 фоизга ёки 9,6 млрд долларга етказиш ҳамда мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини 26 фоиздан 20 фоизгача камайтиришга олиб келади;
инфляция, фоиз ставкаси, ишсизлик даражаси ва ялпи ички маҳсулот ўсишини ўзаро яхлит бир тизимга боғлаш орқали макроиқтисодий барқарорликни баҳолаш усулидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги “Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-97-сон Фармонининг 1-банд “а” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03-40-08200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида маҳаллий корхоналарга Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача ҳамда қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилинади ва натижада экспорт ҳажми 4 бараварга ошади;
мамлакат экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қиёсий устунликка эга маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва жаҳон бозоридаги талаб шаклланишини инобатга олган ҳолда экспорт ва импорт таркибининг 2026 йилга қадар мақсадли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган экспорт-импорт кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03-40-08200-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида мамлакат экспорт ҳажмини 2026 йилга келиб, 30 млрд. АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish