Sayt test rejimida ishlamoqda

Саодат Тауфиковна Назарованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ аср 20–30-йилларидаги ижтимоий-сиёсий муҳитнинг ўзбек саҳна санъатига таъсири”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (Тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.1.PhD/Tar26.
Илмий раҳбар: Нодира Абдуллаевна Мустафаева, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Раҳбар Ҳамидовна Муртазаева, тарих фанлари доктори, профессор; 
Шуҳрат Эргашев, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ асрнинг 20-30 йилларда совет ҳокимиятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётда амалга оширган сиёсатини ўзбек саҳна санъатига таъсири орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Совет ҳокимияти саҳна санъатидан 1920-1930-йилларда олиб борилган янги иқтисодий сиёсат, миллий ҳудудий чегараланиш, жамоалаштириш, саноатлаштириш жараёнлари, динга қарши кураш, “Ҳужум” каби мафкуравий кампанияларида тарғибот-ташвиқот воситаси сифатида кенг фойдаланилганлиги, бу соҳа қатъий назоратга олинганлиги ва ғоявий манфаатларига бўйсундирганлиги аниқланган;
1920-1930-йилларда миллий зиёлилар томонидан яратилган саҳна асарларига панжа орасидан қараш, уларнинг мазмунига ишончсизлик, миллий театр, мусиқий чиқишларнинг совет воқелигига мослаштирилганлиги, уларни дастлаб пролетар, кейинчалик социалистик мазмундаги санъатга айлантиришга қаратилганлиги, аслида унинг илдизлари асрлар давомида шаклланиб ва ривожланиб келганлиги далилланган; 
ўзбек саҳна санъати ХХ асрнинг 20-30-йилларида эврилишларга учраганлиги, соҳа учун миллий кадрлар тайёрлаш Европа анъаналарига мос равишда ўқитилганлиги, шунингдек, янги саҳна турларининг жорий этилиши миллий ва Европа санъатининг аралашуви жараёнини кучайтирганлиги далилланган;
Санъатнинг ҳар бир тури совет кишиси онгига мажбурий равишда “социалистик маданият ифодаси” сифатида сингдирилганлиги, барча ижод намуналари давр руҳиятига мослаштирилганлиги, ижодий уюшмаларнинг  фаолияти тўлиқлигича аҳолини ғоявий-мафкуравий тарбиялашга йўналтирилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Совет ҳокимияти саҳна санъатидан 1920-1930 йилларда олиб борилган янги иқтисодий сиёсат, миллий ҳудудий чегараланиш, жамоалаштириш, саноатлаштириш жараёнлари, динга қарши кураш, “Ҳужум” каби мафкуравий кампанияларида тарғибот-ташвиқот воситаси сифатида кенг фойдаланилганлиги, бу соҳа қатъий назоратга олинганлиги ва ғоявий манфаатларига бўйсундирганлиги каби илмий натижалардан Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган Ф1-ФА-О-79985/ФА-Ф1-Г023 “Ўзбекистонда таълим тарихи ва тарихшунослиги: тажриба, муаммолар, ривожланиш ва ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 23 октябрдаги 3/1255-2356-сон маълумотнома). Натижаларнинг жорий қилиниши совет ҳокимияти ҳукмронлиги йилларида саҳна санъатининг ҳолати ва тарихини кенг ўрганиш имкониятини яратган;
Ўзбек саҳна санъати ХХ асрнинг 20-30-йилларида эврилишларга учраганлиги, соҳа учун миллий кадрлар тайёрлаш Европа анъаналарига мос равишда ўқитилганлиги, шунингдек, янги саҳна турларининг жорий этилиши миллий ва Европа санъатининг аралашуви жараёнини кучайтирганлиги каби илмий натижалардан Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ОТ-Ф1-132 “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 23 октябрдаги 3/1255-2356 - маълумотнома). Тадқиқот натижалари мустақиллик шароитида ёшлар маънавиятини шакллантиришда саҳна санъатининг ролини кўрсатишга хизмат қилди;
1920-1930 йилларда миллий зиёлилар томонидан яратилган саҳна асарларига панжа орасидан қараш, уларнинг мазмунига ишончсизлик, миллий театр, мусиқий чиқишларнинг совет воқелигига мослаштирилганлиги, уларни дастлаб пролетар, кейинчалик социалистик мазмундаги санъатга айлантиришга қаратилганлиги, аслида унинг илдизлари асрлар давомида шаклланиб ва ривожланиб келганлиги Санъатнинг ҳар бир тури совет кишиси онгига мажбурий равишда “социалистик маданият ифодаси” сифатида сингдирилганлиги, барча ижод намуналари давр руҳиятига мослаштирилганлиги, ижодий уюшмаларнинг  фаолияти тўлиқлигича аҳолини ғоявий-мафкуравий тарбиялашга йўналтирилганлигига оид маълумотлар “Ўзбекисто н тарихи” телеканалининг  “Мавзу” кўрсатувини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” давлат муассасасининг 2023 йил 7 ноябрдаги 06-28-1617-сон маълумотнома). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон тарихини янада чуқурроқ ўрганишда хусусан ХХ асрнинг 20–30-йилларидаги ижтимоий-сиёсий муҳитнинг ўзбек саҳна санъатига таъсирини очиб беришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish